1 август куни Украина дони ортилган биринчи кема Одесса портини тарк этди. «Укрпочта» бош директори Игорь Смилянскийнинг айтишича, компания Россия томонидан босиб олинган ҳудудларда фаолиятини якунламоқда: бу, унинг сўзларига кўра, Россия ҳарбийлари ҳамда ДХР ва ЛХР жангчилари томонидан компания ходимларига нисбатан таҳдидлар сони ортиб бораётгани билан боғлиқ. Энергетика инқирози ўсишидан хавотирлар туфайли Буюк Британия ва ЕИ Россия нефтини денгизда ташишни суғурталашга қўйилган тақиқини енгиллаштирди. Россия судлари Украина фуқароларини депортация қилиш бўйича қарорларни «уларни ижро этиш имконияти йўқлиги сабаб» бекор қила бошлади. Meduza урушнинг 159- кунига оид асосий фотосуратларини тақдим этди.
Николаев
Ўт ўчирувчи тез ёрдам бўлими биносидаги ёнғинни ўчирмоқда, у ерга рус снарядлари тушган. 1 августга ўтар кечаси Россия Мудофаа вазирлиги қўшинлари шаҳарга ҳужум қилиб, шифохоналардан бирининг травматология пункти ва хусусий уйларга зарар етказди.Фото: Reuters
Мариупол
Мариуполлик кекса киши вайрон бўлган бино ёнидан ўтмоқда. Май ойининг охирида Россия Мудофаа вазирлиги шаҳар тўлиқ эгаллаб олинганини маълум қилганди.Фото: AFP
Харьков вилояти
Украина Фавқулодда вазиятлар давлат хизмати сапёрлари Харьковдаги Мерефянский шиша заводи ҳудудидаги ўрани кўздан кечирмоқда, завод цехлари Россия томонидан ўққа тутилган. Украина матбуоти Мерефа шаҳрида жойлашган ушбу завод бир неча йилдан бери ишламаётгани ҳақида ёзди. Унинг ўққа тутилиши оқибатида бир қўриқчи тан жароҳати олган. Россия ОАВларининг таъкидлашича, «Азов» полкининг Харьков махсус бўлинмаси — «Кракен» заводдан база сифатида фойдаланган.Фото: Reuters
Мерефадаги вайрон қилинган шиша заводи. Урушни ўрганиш бўйича Америка институти (ISW) маълумотларига кўра, Россия кучлари Харьков вилоятининг Изюм шаҳридан шимоли-ғарбий ва жануби-ғарбий томонга қуруқлик ҳужумларини қайта бошлаган. Бу минтақанинг ғарбий қисмига ёки Харьков томон ҳужум операциялари учун замин яратаётган бўлиши мумкин.Фото: EPA
Донбасс шимоли
Донецк вилояти Баҳмуцкий тумани Опитное қишлоғида тез тиббий ёрдам ходими отишма пайтида яраланган фуқаронинг жароҳатини боғламоқда. Украина Бош штаби маълумотларига кўра, Донецк йўналишида Россия ҳарбий кучларининг саъй-ҳаракатлари Баҳмут ва Авдеевка йўналишларида ҳужум уюштиришга қаратилган.Фото: Anadolu
Изоҳ (0)