Европа Чемпионлар Лигасида 2-тур якунларига кўра ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси аниқланди.
Сўровнома якунларига кўра, «Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Кевин де Брюйне ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси бўлди. Бельгиялик футболчи «Боруссия Д»га қарши кечган баҳсда голли узатма амалга оширган ва 11,35 километр босган. Узатмалар аниқлиги — 67%.
Шунингдек, ушбу соврин учун Жамал Мусиала («Бавария»), Килиан Мбаппе («ПСЖ») ва Ферран Жужла («Брюгге») ҳам даъвогар бўлганди.
«Манчестер Сити» форварди Эрлинг Ҳоланднинг собиқ жамоаси дарвозасига киритган тўпи эса турнинг энг чиройли голи деб топилди.
https://twitter.com/ChampionsLeague/status/1570533290913763333
Изоҳ (0)