Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов 19 январь куни мамлакатнинг энг йирик «Галкиниш» газ конини кўздан кечирди. Бу ҳақда «Хроника Туркменистана» хабар берди.
12 январдан Туркманистон «Галкиниш» конидаги техник носозликлар туфайли Ўзбекистонга газ етказиб беришни тўхтатган. Аномал совуқ конда гидрат ҳосил бўлишига олиб келган. Шу сабабларга кўра Туркманистон–Ўзбекистон–Қозоғистон–Хитой газ қувури орқали Хитойга газ экспорти сезиларли даражада камайган.
13 январь куни Сердар Бердимуҳамедов нефть ва газ саноатига масъул вазир ўринбосари Шоҳим Абдраҳмонов ва «Туркмангаз» раҳбари Ботир Амановга сўнгги огоҳлантириш билан қаттиқ танбеҳ берган. Президент норозилигининг аниқ сабаблари айтилмаган, бироқ Абдураҳмонов ва Аманов кондаги техник носозликлар учун жаримага тортилган, бунга газ экспортининг тўхтаб қолгани сабаб бўлган бўлиши мумкин.
Мавзуга доир: Ўзбекистонга Туркманистондан газ етказиб беришдаги муаммолар Хитойга жиддий таъсир қилиши мумкин
Изоҳ (0)