Наманган вилоятининг Чортоқ туманида Тадбиркорлар хиёбони фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда “Дарё” мухбири Азизбек Абдувалиев хабар бермоқда.

Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят бошқармаси матбуот хизмати
Мазкур хиёбон тадбиркорлар ва ишбилармонлик иштиёқидаги ёшларга мўлжалланган бўлиб, уларни рағбатлантириш учун бир қатор қулайликлар ва имкониятлар яратилган.

Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят бошқармаси матбуот хизмати
Бу ерда инвесторлар билан бизнес-лойиҳаларни муҳокама қилиш, тадбиркорларнинг бевосита мулоқотларини ташкил этиш учун хоналар ажратилиб, шинам мебел ва оргтехника билан жиҳозланди.

Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят бошқармаси матбуот хизмати
Шунингдек, хиёбонда тадбиркорларнинг ишлаши, алоқа ўрнатиши ва фикр алмашиши учун зарур муҳитни таъминловчи замонавий коворкинг майдонлари ҳам мавжуд.

Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят бошқармаси матбуот хизмати
Хиёбоннинг очилиш маросимида туман ҳокимлиги, Савдо-саноат палатаси мутасаддилари, тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирок этди.

Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят бошқармаси матбуот хизмати
Изоҳ (0)