Тошкент шаҳрида йўловчиларга кўрсатилаётган транспорт хизматлари сифатини ошириш мақсадида 24-25 октябрь кунлари айрим автобус йўналишлари ҳаракатига ўзгартиришлар киритилади. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ хабар берди.

Хусусан:
56-сонли “Тарихтешар маҳалласи – Чорсу савдо маркази” автобус йўналишининг ҳаракати бир томонлама Фурқат ва Алишер Навоий кўчалари кесишмасида ташкил этилган янги чорраҳа орқали Чорсу савдо марказига чапга ҳаракатланган ҳолда ўзгартирилади;

60-сонли “Электрокабел заводи – Тошкент МУМ” автобус йўналишининг ҳаракати икки томонлама Шаҳрисабз кўчасидан Амир Темур, Ислом Каримов кўчалари орқали ўзгартирилади;

95-сонли “Юнусобод 15-даҳаси – Авиасозлар АШБ” автобус йўналишининг ҳаракати икки томонлама Паркент, Кичик ҳалқа йўли, Катта Дархон, Оққўрғон, Осиё кўчалари орқали ўзгартирилади;

16-сонли “Наврўз бозори – Тошкент вокзали” автобус йўналишининг ҳаракати Наврўз бозоридан ТТЗ АШБгача узайтирилади;

103-сонли “Дўмбирабод мавзеси – Чорсу савдо маркази” автобус йўналишининг ҳаракати Дўмбирабод мавзесидан Чилонзор буюм бозори АШБгача узайтирилади;

148-сонли “Миришкор маҳалласи – Тошкент вокзали” автобус йўналишининг ҳаракати Миришкор маҳалласидан Олмос маҳалласи ҳудудигача узайтирилади.

Сентябрь бошида “Тошшаҳартрансхизмат” йўловчилардан келиб тушган мурожаатлар асосида қўшимча 7 та янги автобус йўналишлари ташкил этилганини эълон қилганди. Шунингдек, пойтахтда 12 сентябрда тўртта автобус йўналиши қисқартирилган эди.
Изоҳ (0)