Ўзбекистоннинг янги элчиси Абдусалом Хатамов бугун Ўмон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари шайх Халифа ал-Ҳарсийга ишонч ёрлиқлари нусхасини топширди, деб хабар бермоқда “Дунё”.

Маълум қилинишича, Ўмон ташқи сиёсат идорасида бўлиб ўтган учрашув чоғида икки мамлакат ўртасидаги яқин ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари хусусида фикр алмашилди. Сўнгги йилларда икки томонлама алоқалар жадал ривожланиб, барча соҳаларни қамраб олаётгани, бунга давлат етакчилари ўртасидаги ишончли ва дўстлик муносабатлари мустаҳкам асос бўлаётгани алоҳида таъкидланди.
Ўмон ТИВ раҳбарининг ўринбосари Ўзбекистоннинг янги элчисига ўзаро муносабатларни изчил ривожлантириш йўлидаги масъулиятли фаолиятига муваффақиятлар тилади.
Изоҳ (0)