Исландия пойтахти Рейкявикдан 50 километр узоқликда вулқон отилиши бошланди. Бу ҳақда Iceland Review хабар берди.

Бу Рейкянес ярим оролида 2023 йилнинг декабрь ойидан буён содир бўлган учинчи вулқон отилишидир.
Исландия об-ҳаво хизмати мутахассислари сейсмик фаоллик маҳаллий вақт билан соат 05:30 да Силингарфелл тоғидан шимоли-шарқда кузатилганини маълум қилди. Вулқон отилиши тахминан 30 дақиқадан кейин бошланган.
Мутахассисларнинг фикрича, лава оқими 50-80 метрга етади.
https://twitter.com/i/status/1755732811678454018Исландия метеорология бошқармасининг соҳил қўриқлаш хизмати кузатув парвозини амалга оширган. Гриндавикдан бир километр узоқликда, 18 декабрь куни вулқон отилган жой яқинида ёриқ очилгани аниқланган.
Изоҳ (0)