Google компанияси ихтирочилар учун ўтказилган I/О 2019 анжумани доирасида Pixel 3а ва Pixel 3а XL смартфонларини тақдим этди. Янги қурилмалар 2018 йилнинг кузида сотувга чиққан Pixel 3 ва Pixel 3 XL’нинг бюджет версиялари ҳисобланади, дея хабар қилади Meduza.
Мазкур смартфонлар 8 мегапикселли фронтал ва 12 мегапикселли асосий камера (техножурналистлар ушбу камераларни бозордаги энг яхшиларидан бири деб ҳисобламоқда) билан жиҳозланган. Хотираси 64 гигабайтдан 128 гигабайтгача. Pixel 3а’нинг аккумулятор сиғими 3000 мА/соат, Pixel 3а XL’ники эса 3700 мА/соатга тенг.
https://twitter.com/madebygoogle/status/1125830427350949888
Смартфонлар 7 майдан бошлаб дунёнинг 13 мамлакатида сотувга чиқди (Россияда расман сотувга чиқмайди). Pixel 3а’нинг нархи 399 долларга, Pixel 3а XL қурилмасининг нархи эса 479 долларга баҳоланмоқда.
Изоҳ (0)