Меҳмонхоначи ва саҳоватпеша (филантроп) Баррон Хилтон 19 сентябрь куни Лос-Анжелесда вафот этди. Бу ҳақда Conrad N. Hilton Foundation жамғармаси баёнотига асосланиб, CNN хабар бермоқда. Meduza’нинг ёзишича, у 91 ёшда эди.
«Бобом Баррон Хилтоннинг вафотидан чуқур қайғудаман. У афсона, ишнинг кўзини олдиндан кўра билувчи, ёрқин, ажойиб, меҳрибон инсон эди ҳамда ҳаёти муваффақият ва саргузаштларга тўла эди», — деб ёзди унинг невараси, хонанда Пэрис Хилтон Twitter’даги саҳифасида.
https://twitter.com/ParisHilton/status/1175189967057780736
Баррон Хилтон — Hilton меҳмонхоналари асосчиси Конрад Хилтоннинг ўғли. У 1966 йили Hilton Hotels Corporation компанияси раҳбарига айланган. Баррон Хилтон 2007 йили деярли бутун бойлигини Conrad N. Hilton Foundation жамғармасига мерос қилиб қолдиришини эълон қилган эди.
Аввалроқ Тошкентда қурилиши давом этаётган Tashkent City халқаро ишбилармонлик марказида Hilton бренди остида беш юлдузли меҳмонхона иш бошлаши, унинг қурилиши билан Президент Шавкат Мирзиёев танишгани ҳақида хабарлар берилган эди.
Изоҳ (0)