OnePlus 8 Pro телефони фойдаланувчилари қурилманинг камераси юпқа пластик ортидаги нарсаларни кўрсатишга қодирлигини пайқади, деб ёзади Meduza.
Ушбу функциядан фойдаланиш учун смартфоннинг камерасини ёқиб, инфрақизил нурланишни қайд этувчи фотохром фильтрга ўтилса, кифоя. Ушбу хусусиятга Reddit фойдаланувчилари ҳамда латвиялик техноблогер Бен Гескин эътибор қаратди.
Гескин камерани Apple TV приставкаси ва Oculus Quest VR-шлемида синаб кўрди.
«OnePlus 8 Pro смартфони камерасининг фотохром фильтри айрим пластик буюмлар ичидаги нарсаларни кўрсатади. Мана бу Oculus Quest’да қандай кўринади».
https://twitter.com/BenGeskin/status/1260466883993665536
«Мана энг яхши мисоллардан бири. OnePlus 8 Pro смартфони камерасининг фотохром фильтри айрим пластик буюмлар ичидаги нарсаларни кўрсатади ».
https://twitter.com/BenGeskin/status/1260607594395250690
Айримлар пульт таркибини ўрганишга муваффақ бўлди.
Камеранинг пластик буюмлар ичидаги нарсаларни кўрсатиш хусусияти кийимларга нисбатан ишламаслиги керак, аслида. Бироқ AndroidPIT технологик нашри журналистлари қора футболка ичига яширилган қоғозни кўришга муваффақ бўлди.
https://twitter.com/techdroider/status/1260789328692772865
Изоҳ (0)