«Меҳр ва оқибат» ҳайвонларни ҳимоя қилиш жамиятига Тошкент вилоятидаги чўчқа фермасида гўштини сотиш мақсадида итлар оммавий равишда отиб ўлдирилаётгани ҳақида хабар келиб тушди.
Мурожаат йўллаган шахс қасд олишларидан қўрқиб, исмини ошкор қилмасликни сўраган.
«Меҳр ва оқибат» жамияти Тошкент вилояти ИИБ бошлиғи ва прокурорига, шунингдек, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғига ушбу ноқонуний фаолиятни тўхтатиш мақсадида мурожаатнома юборган.
Аввалроқ Ўзбекистон ФВВ бошпанасиз итлар отиб ташланиши тўғрисидаги хабарларни рад этган эди.
Изоҳ (0)