Янги Ўзбекистоннинг Янги Андижони, очлик эълон қилган муҳожирлар, сув остида қолган шаҳарлар. 17 июнь суратлари
Ўзбекистон ва дунёнинг турли нуқталарида 17 июнь куни олинган суратларни намойиш қиламиз.
Скарфейс лақабли леопард Ҳиндистондаги Нагарахол миллий боғидаги дарахтда дам оляпти.Фото: Legion Media
Шавкат Мирзиёев Избоскан туманидаги «Урганжи» маҳалласида бўлиб, аҳоли ҳаёти билан танишди. Шавкат Мирзиёев шу ерлик Қурбонали Ўринбоев хонадонида бўлиб, яшаш шароитлари, паррандачилигини кўздан кечирди.Фото: Президент матбуот хизмати
Шавкат Мирзиёев Янги Андижон шаҳрининг тамал тошини қўйди. «Умид қиламанки, Янги Андижон халқимиз бахтли, фаровон яшайдиган обод маскан бўлади. Бу тарихий воқеа билан, хайрли маросим билан бутун Андижон халқини чин юракдан табриклайман», — дея таъкидлади Президент.Фото: Президент матбуот хизмати
Ғарбий Соҳилда Исроил бульдозерлари томонидан уйлари вайрон қилган фаластинлик оила ўз мол-мулкларини кўздан кечирмоқда.Фото: Getty Images
Хитой полициячилари Apple Daily газетаси штаб-квартирасида йиғилиб, у ердаги бош муҳаррир ва яна тўрт нафар юқори лавозимли раҳбарни хорижий давлат билан тил бириктириб, миллий хавфсизликка таҳдид солишда айблаб, ҳибсга олди.Фото: AP Photo
Жо Байден Европага қилган сафаридан сўнг Оқ уйга қайтиб келди.Фото: AP Photo
Брюссель марказида 2021 йил февраль ойида черковни эгаллаб олган ноқонуний муҳожирлар очлик эълон қилди. Бунинг ёрдамида улар ишлаш ва ўзларини қонунийлаштириш ҳуқуқини қўлга киритишни режалаштирмоқда.Фото: EPA
Женевадаги Bonhams кимошди савдосида McLaren суперкарлари 1 200 000 швейцария франки (тахминан 1,3 миллион АҚШ доллари)га сотилди.Фото: EPA
Калкуттада ҳам ёмғир оқибатида тошқинлар содир бўлди.Фото: «ТАСС»
Муҳожирлар Мексика чегарасини кесиб ўтгандан кейин АҚШ чегара пости томон кетмоқда. АҚШга Марказий Америкадан келаётган бошпана изловчиларнинг оқими борган сари кўпаймоқда.Фото: Getty Images
Даниялик мухлислар футбол бўйича терма жамоаларининг Евро—2020 мусобақаси доирасида Бельгияга қарши учрашуви учун Кристиан Эриксеннинг футболкаларини кийиб, стадионга кетмоқда.Фото: Reuters
Ишчилар Мексиканинг Халиско штатида рельсдан чиқиб кетган юк поездини тик тургазмоқда. Поезд темир йўлларга туташ бир неча уйларга қулаши оқибатида бир киши ҳалок бўлган ва камида икки киши жароҳат олган.Фото: EPA
Боготада Ла-Катрина персонажи ниқобини кийган мексикалик аёл Лотин Америкаси туризм кўргазмасида қатнашмоқда. Бу пандемия бошланганидан бери Колумбия пойтахтида ўтказилган биринчи шундай тадбир.Фото: Getty Images
Неккер-Анфан-Маляд касалхонасида интенсив терапия билан даволанаётган Малида исмли қиз учун рақс тушаётган Париж опера балети театри аъзолари Уго Марканд ва Дороти Гильберт.Фото: AFP
Изоҳ (0)