Дунё бўйлаб 1 сентябрь куни олинган сара суратларни намойиш қиламиз.

Томскдаги мактабда ўқув йилининг анъанавий очилиш маросимида қатнашаётган бошланғич синф ўқувчилари.Фото: AP Photo
Мустақиллик байрами муносабати билан Тошкентдаги мушакбозликни томоша қилгани кўчага чиққан одамлар.Фото: «Дарё» / Дилдора Шарипова
Буюк Британиянинг Вустершир графлигида таом талашаётган саъвалар.Фото: PA
Мельбурнда коронавирусга қарши эмлаш марказидаги навбатда китоб ўқиб ётган эркак.Фото: AFP
Бразилияда кўча актёрлари коронавирус пандемияси туфайли ишсизликдан азият чекмоқда.Фото: Getty Images
Чехияда Либерец шаҳридаги ҳайвонот боғида яшовчи ёлсиз зебра боласи.Фото: «ТАСС»
Мустақиллик байрами муносабати билан Тошкентда отилган салют.Фото: «Дарё» / Дилшод Шарипов
Хитойнинг Хайян шаҳридаги жисмоний тарбия мактаби.Фото: Getty Images
Янги Opel Astra автомобили компаниянинг Рюссельсхайм (Германия) шаҳридаги заводида намойиш этилди.Фото: Getty Images
Токиодаги teamLab Borderless рақамли санъат музейи.Фото: EPA
Луизиана штатининг Галлиано шаҳри соҳилида «Ида» довулидан сўнг ағдарилиб ётган кема.Фото: Reuters
Буюк Британияда ўтказилаётган «Китоб ўқиш фестивали»даги чодирлар.Фото: Reuters
Сенегалнинг Палмарин вилоятида ёғган ёмғирдан сўнг майдон кўриниши. Ушбу минтақада 3 ой давом этадиган ёмғирлар мавсуми бошланди.Фото: AFP
Ханойда Вьетнамнинг Мустақиллик кунини нишонлашга тайёргарлик кўрилмоқда.Фото: EPA
Греция ноқонуний муҳожирлар оқими туфайли Туркия билан чегарада девор қурди.Фото: EPA
Калифорниядаги Таҳоэ кўлига яқинлашиб келаётган «Калдор» ўрмон ёнғинлари.Фото: AFP
Туркияда 1 сентябрдан балиқ овлашга рухсат берилиши билан ўз фаолиятини қайта бошлаган Истанбул балиқчилари.Фото: Getty Images
АҚШ қўшинлари Кобулдаги Ҳамид Карзай номидаги халқаро аэропортни тарк этгандан сўнг ҳарбий самолёт олдида юриб кетаётган «Толибон» аъзолари.Фото: Reuters
Испаниянинг Сан-Себастьян шаҳрида қуёш чиқиши.Фото: EPA
Афғонистон фуқаролари БМТнинг Нью-Деҳлидаги Қочқинлар бўйича Олий Комиссарлиги биноси олдида халқаро ҳамжамиятни афғон қочқинларига ёрдам беришга чақириш учун намойиш ўтказди.Фото: Reuters
Янги ўқув йилининг биринчи кунида Pfizer вакцинасининг биринчи дозаси билан эмланаётган фаластинлик талаба.Фото: AFP
Ўрта Ер денгизида Италиянинг Соҳил гвардиясини кутаётган ёғоч қайиқдаги муҳожирлар.Фото: Reuters
Кобулдаги Мандави бозоридаги харидорларнинг ёнидан ўтиб кетаётган «Толибон» жангчиси.Фото: AFP
Польшанинг Беслан шаҳрида 1-сонли ўрта мактабда содир этилган терактнинг 17 йиллигига бағишланган мотам тадбирлари бўлиб ўтди.Фото: «ТАСС»Аввалги кунларнинг фотогалереялар:
- Юбкадаги шаҳзода Чарльз, Афғонистонни тарк этган сўнгги АҚШ ҳарбийси, туғилган кунини нишонлаётган панда. 31 август суратлари
- Испаниядаги отлар сартарошхонаси, анъанавий дарё футболи, қўйлар ҳосил қилган юрак шакли. 30 август суратлари
- Соҳилдагилар билан «саломлашган» кит, чиқитга чиқарилган динозаврлар, Швейцария тоғларида дам олган сигир. 27 август суратлари
- Тереза онанинг туғилган куни, Исроил—Фаластин чегарасида чиққан можаро, итни отиб ўлдиргани учун судга берилган полиция. 26 август суратлари
- Реанимацияга айлантирилган черков, стол теннис ўйнаётган қўлсиз спортчи, АҚШга етиб борган афғон қочқинлари. 25 август суратлари
- Туркияда нишонланаётган 950 йиллик жанг, Украинада ўтган ҳарбий парад, АҚШга урилган тропик тўфон. 24 август суратлари
- Тошкент орқали Германияга эвакуация қилинган охирги афғон, «қон»га тўлган фаввора, айиқни тинчлантираётган ходим. Ҳафта суратлари
Изоҳ (0)