Халқаро космик станцияга бортида актриса Юлия Пересильд ва режиссёр Клим Шипенко бўлган кема учирилди. «Чақирув» лойиҳасининг суратга олиш гуруҳи космосда биринчи бадиий фильмни суратга олди. Суратда: «Союз-2.1а» ракетаси учирилишидан олдин автобусда кетаётган актриса Юлия Пересильд.Фото: «ТАСС»
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов 4 октябрь куни расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди. Суратда 5 октябрь куни Кўксарой қароргоҳида Туркманистон раҳбарини расмий кутиб олиш маросимида қадам босиб кетаётган фахрий қоровул.Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
Аль Капоненинг платина ва олмосли Patek Philippe чўнтак соати Калифорниядаги Witherell кимошди савдо уйида намойиш этилди. Бир пайтлар АҚШ тарихидаги энг машҳур гангстерлардан бири бўлган Капонега тегишли бўлган 170 дан ортиқ буюмлар аукционда сотилмоқда.Фото: Getty Images
Пекиндаги турар жой мажмуасида от тасвирланган бадиий инсталляция ёнида футбол ўйнаётган болалар.Фото: AP Photo
«Ойбек» метро бекатига кираверишда ўтирган Тошкент шаҳар ободонлаштириш бошқармаси ходимлари ва тана вазнини ўлчовчи мослама орқали тирикчилик қиладиган аёл.Фото: Telegram / Никита Макаренко
Океанга катта миқдорда нефть тўкилганидан кейин Американинг Хантингтон-Бич шаҳридаги пляжни тозалаган ишчилар бўрон хабаридан сўнг ортга қайтмоқда.Фото: Getty Images
Digital Art Fair Asia кўргазмасида турк-америкалик рақамли янги медиа-рассом Рефик Анадол томонидан яратилган Machine Hallucinatory Space: The Metaverse Lot 1 ни томоша қилаётган ташриф буюрувчилар.Фото: EPA
Москва савдо дўкони яқинидаги қовоқлар билан безатилган фаввора ёнида суратга тушаётган аёллар.Фото: EPA
Изоҳ (0)