6 октябрь куни олинган энг сара суратларни намойиш этамиз.

Тошкент шаҳри, Юнусобод туманидаги кўп қаватли уйлардан бирининг устки қисмини бўяб чиқаётган маҳаллий ходимлар.Фото: Facebook / Барно Назарзода
Словениянинг Любляна шаҳрида коронавирусга қарши кураш доирасида жорий қилинган чекловлар сабаб норозилик намойиши бўлиб ўтди.Фото: «ТАСС»
Мумбайда ҳинд диндорлари Банганга муқаддас сувларида махсус маросимлар ўтказиб, марҳум аждодларига ҳурмат бажо келтиради.Фото: EPA
Буюк Британия курка етишмовчилиги хавфи остида. Савдо 2021 йилга нисбатан 220 фоизга ошиб кетган.Фото: Getty Images
Чехияда карантинга олинган одамлар машинадан туриб парламент сайловларида овози берди.Фото: EPA
Қўшма Штатларда COVID-19 қурбонлари сони 700 000 дан ошди — бу Бостон аҳолисидан ҳам кўп. Суратда: Вашингтондаги COVID-19 қурбонларига бағишланган бадиий инсталляция.Фото: «ТАСС»
Москвада қуёш чиқиши.Фото: Getty Images
Санкт-Петербургнинг Исаак майдонидаги Николай I ҳайкалини тиклаш жараёни.Фото: «ТАСС»
Испанияда Пальма оролида вулқон отилиши давом этмоқда. Яқин атрофдаги аҳоли яшаш пунктлари вулқон кули билан қопланди.Фото: «ТАСС»
Словения пойтахтида эмлашга қарши норозилик акцияси ўтказилди.Фото: «ТАСС»
Хитой операси COVID-19 коронавирус пандемияси пайтида Бангкокда концерт бериш учун келди.Фото: «ТАСС»
Амритсардаги пиёдалар йўлагида йога билан шуғулланаётган эркак.Фото: AFP
«Толибон» расмийлари ўз фуқароларига яна паспорт беришни бошлаганини эълон қилганидан кейин паспорт идораси олдида йиғилган афғонлар.Фото: Reuters
Нефтчилар формасини кийган Greenpeace фаоллари, Париждаги Лувр музейи Пирамидаси олдида дунёда қазиб олинадиган ёқилғини ишлаб чиқариш ва истеъмол қилишни давом эттиришга қарши норозилик билдирмоқда.Фото: AFP
Калкутта расмийларининг қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотларига қарши давом этаётган норозилигини қўллаб-қувватлаб безатилаётган Дурга Пужа ибодатхонаси.Фото: AFP
Испаниянинг Ла-Пальма оролидаги Тазакорте портидан вулқон отилиши фонида Испания фуқаро гвардияси қайиғи ўтиб кетаётгани кўриниб турибди.Фото: Reuters
Латвияда олтин куз.Фото: EPA
Хитойда «Олтин ҳафта» — Хитой Халқ Республикаси ташкил этилгани шарафига 1—7 октябрь кунлари байрам тадбирлари ўтказилади.Фото: EPA
Москва ғарбидаги Воробьёви тепалигидаги паркда сайр қилаётган аёл.Фото: AFP
Мельбурн дунёдаги энг кўп вақт локдаун ҳолатидаги шаҳарга айланди. Австралия шаҳри Буэнос-Айреснинг 245 кунлик рекордини янгилади.Фото: EPAАввалги кунларнинг фотогалереялари:
- Космосда олинган илк кино, қовоқлар билан тўлган фаввора, Ал Капоненинг сотилаётган қўл соати. 5 октябрь суратлари
- Рим Папаси ва исломшунос олим учрашуви, лойга ботган спортчи, собиқ президент сақланаётган қамоқхона. 4 октябрь суратлари
- Ҳайвонлар учун қурилган кўприк, дарахт экаётган қиролича, илк қорни «татиб кўрмоқчи» бўлган ўқувчи. 1 октябрь суратлари
- Вакцинацияга қаршилар митинги, журналистга қурол ўқталган «Толибон» аскари, бир йилга қамалган собиқ президент. 30 сентябрь суратлари
- Хитойдаги энергетик инқироз, Шимолий Кореяда учирилган гипертовушли ракета, Жеймс Бонднинг янги фильми. 29 сентябрь суратлари
- Туркманистондаги ҳарбий парад, вакцина олаётган президент, кенгаяётган ўрмон ёнғини. 28 сентябрь суратлари
- Хогварц мактабидаги шоу, бензин учун навбатда турган британияликлар, турмада сақланаётган афғон аёллари. Ҳафта суратлари
Изоҳ (0)