Тиз чўктирилган украиналик асирлар. Махсус операция ўтказаётган UXХ — урушнинг 50-кунидан фоторепортаж
14 апрель куни Россиянинг Қора денгиз флоти флагмани бўлган «Москва» крейсери чўкиб кетди. Донецк вакиллари Мариуполда украиналик денгиз пиёдаларининг қўлга олинганини эълон қилди, бу маълумот кейинчалик Владимир Зеленскийнинг идораси томонидан тасдиқланди. Брянск ва Белгород вилоятларидаги аҳоли пунктларини ўққа тутиш давом этмоқда — Россия бунда Украина армиясини айбламоқда. Бучада сув ва газ таъминоти тикланди. Украина Олий Радаси бир қатор қонунларни қабул қилди: хусусан, Россиянинг Украинага бостириб киришини геноцид деб тан олиш, Z ва V белгиларини тақиқлаш, чет эл фуқароларига Украина разведкасида ишлаш ва 3 йилдан 5 йилгача қуролли кучларда хизмат қилишига рухсат бериш кабилар. Meduza урушнинг эллигинчи кунига оид асосий фотосуратларни жамлади.
Черниговда вайрон қилинган кутубхона.Фото: UNIAN
Украина Хавфсизлик хизмати (UXХ) ходимлари Харьковда Россия билан ҳамкорлик қилишда гумонланаётганларни қўлга олиш операциясини ўтказмоқда.Фото: AP Photo
Қўлга олинган гумонланувчи.Фото: AP Photo
Бучадаги оммавий қабрда жасадлар эксгумация қилинмоқда.Фото: AFP
Полиция Россия қўшинлари томонидан босиб олинган Киев яқинидаги Вобля қишлоғида ҳалок бўлган тинч аҳолининг жасадларини эксгумация қилмоқда.Фото: AP Photo
Киев шимолидаги йўлда авиазарба тушиши оқибатида пайдо бўлган жарлик.Фото: EPA
Рус қўшинларининг янги ҳужумлари бошланган тақдирда фойдаланиш учун Бучада окоп қазиётган украиналик аскарларнинг милтиқлари ва болтаси.Фото: AP Photo
Луганск вилояти Северодонецк шаҳридаги бинолардан бирида ётган жасад. Шаҳар Украина армияси назоратида.Фото: Reuters
Краматорскдаги автобус бекатида ўтирган аёллар. Бир ҳафта олдин ушбу шаҳарнинг темир йўл вокзалига ракета ташланганди. Ўшанда 52 киши ҳалок бўлган.Фото: AP Photo
Украиналик ҳарбий асирлар «Унутмаймиз, кечирмаймиз!» мемориали қаршисида тиз чўктирилмоқда. Луганск. Тан олинмаган ДХР ва ЛХР 14 апрелни Украина агрессияси қурбонларини хотирлаш куни деб ҳисоблайди.Фото: «ТАСС»
Изоҳ (0)