Дунёнинг турли бурчакларида кадрга муҳрланган сара суратларни тақдим этамиз.

Хитой пандаларни ҳимоя қилиш ва тадқиқот марказининг Шеншупинг базасида дарахтга чиқиб олган панда.Фото: Getty Images
Таиланддаги бадминтон чемпионати иштирокчиси.Фото: EPA
Тошкент вилояти Паркент тумани Кумушкон қишлоғида қуёш ботиши.Фото: Давлат экология қўмитаси
Харьков шарқининг Бисквитна шаҳридаги майдонда ётган Россия вертолётининг қолдиқлари.Фото: Getty Images
Буюк Британиядаги Тинмауз Бич соҳилида сёрфинг билан шуғулланаётган одам.Фото: Getty Images
Буэнос-Айресдаги қорамол кимошди савдоси.Фото: Getty Images
АҚШнинг Невада штатида кўринган Ой тутилиши ҳодисаси.Фото: «ТАСС»
Шарқий Хитойнинг Цзянсу провинциясидаги уясида тухумлари билан ётган қушлар.Фото: Getty Images
Мерон тоғида Лаг БъОмер байрамини нишонлаётган яҳудийлар.Фото: «ТАСС»
Бангладешнинг Браҳманбария шаҳридаги сополдан ясалган товоқлар.Фото: «ТАСС»
АҚШнинг Балтимор шаҳридаги Пимлико пойгаларида старт олдидан эрталабки машқ.Фото: «ТАСС»
Германиянинг Фридрихског шаҳридаги тюленларни реабилитация қилиш станцияси.Фото: Getty Images
Таиландлик Порнтҳеп Тинбангбон 31-Жануби-Шарқий Осиё ўйинлари доирасида Вьетнамга қарши сепактакрау баҳсида зарба бермоқда.Фото: AFP
Украина шарқидаги Лисичанск шаҳрида икки ойдан кўпроқ вақтдан бери ертўласида етти киши яшайдиган боғча панжаралари устида юрган мушук.Фото: AFP
Red Bull жамоаси аъзоси Педро Акоста Ле Маншдаги Мото2 Гран-приси чоғида йиқилди.Фото: Reuters
Хитойнинг Шанси провинциясидаги Сянсян округидаги фермада тарвузларни қадоқлаётган фермер.Фото: Getty Images
Португалия марказидаги зиёратгоҳда шамлар нурида кўриниб турган биби Фотима ҳайкали.Фото: AFP
Флорида штатидаги Юпитер Инлет соҳили яқинида кўринган акула океан тубида сайр қилмоқда.Фото: Reuters
Маҳаллий аҳоли ва сайёҳлар Грециянинг Соунион бурнидаги Посейдон ибодатхонаси ёнида кўтарилаётган ойни томоша қилмоқдалар.Фото: AFP
Қандаҳорда мактаб бўлмаган ҳудудларда афғон болаларига таълим берадиган фуқаролик жамияти ташаббуси – Pen Path томонидан ташкил этилган таълим тадбирида қатнашаётган афғонистонлик болалар.Фото: EPAАввалги кунларнинг фотогалереялари:
- Қизил гиламдаги Том Круз, Европага кириб келган жазирама, чемпионликни нишонлаётган мухлислар. 20 май суратлари
- Балиқлари билан сайрга чиққан одам, АҚШга келаётган муҳожирлар, қиролича туғилган кунига тайёргарлик. 19 май суратлари
- Париждаги осма ресторан, 5 тонналик калла суяклари, сув тарқатаётган кўнгиллилар. 18 май суратлари
- Қум қоплаган Ироқ, дафн қилинган президент, тиббиёт билан танишган болалар. 17 май суратлари
- Қизарган тўлин ой, тулкилардан огоҳлантирилган японлар, дорихонадаги Ким Чен Ин. 16 май суратлари
- Ой тупроғида ўсган ўсимлик, Покистондаги жазирама, Москвадаги улкан робот. 13 май суратлари
- Қашқадарёда пишган қовун, Фарғонада ёғочдан ишланган машиналар, НАТОнинг ҳарбий машғулоти. 12 май суратлари
Изоҳ (0)