Португалиянинг жанубидаги Алгарве вилоятидаги айрим фермерлар харидорлар йўқлиги сабабли апельсинларни текинга тарқатмоқда. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Бу Португалиядаги нархларга салбий таъсир кўрсатди ва маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни харидор ва фойдадан маҳрум қилди.
Маҳаллий фермер Кустодио Руиванинг айтишича, у минг тонна ҳосилдан атиги 150 тоннасини сотишга муваффақ бўлган. Қолган ҳосил учун эса Руива ҳаммани плантацияга келиб апельсин териб олишга таклиф қилган.
Аввалроқ Португалияда мевалар дарахтнинг ўзида қуриб, узумлар майизга айланиб қолаётгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)