21 сентябрь куни Россия ва Украина ўртасида кенг кўламда асирлар алмашинуви бўлиб ўтди: Киев Москвага сиёсатчи Виктор Медведчук (ОАВ уни «Путиннинг қадрдони» деб атайди) ва 55 нафар россиялик ҳарбийни, Москва эса Киевга 215 нафар ҳарбийни, жумладан «Азов» полкининг жангчиларини топширди. Украина томонида жанг қилган ва асирга олинган 10 нафар хорижлик ҳам қайтарилди (улардан айримлари ДХРда ўлимга ҳукм қилинган эди).
Россияда Владимир Путин сафарбарлик эълон қилди, бу Россия шаҳарларида оммавий норозилик намойишларига сабаб бўлди. Улар зўравонлик билан бостирилди — 39 та шаҳарда 1300 дан ортиқ одам ҳибсга олинди. Шу билан бирга, сафарбарликка қарши норозилик намойишларида қўлга олинган одамларга Москва полиция бўлимларида ҳарбий хизматга чақирув қоғозлари топширилди. Украина бош вазирининг ўринбосари россиялик ҳарбийларни таслим бўлишга чақирди ва улар «ўзлари истамаса» Россияга қайтарилмаслигини ваъда қилди. Meduza урушнинг 210-кунига оид асосий суратларни эълон қилди.
Куннинг энг сара суратлари. Асирлар алмашинувидан кейин «Азовсталь» ҳимоячилари Анқарада
«Азов» полки командири Денис Прокопенко, 36-алоҳида денгиз пиёдалари бригадаси командири Сергей Волинский, «Азов» полки командирининг ўринбосари Святослав Паламар, Украинанинг 12-чи тезкор гвардияси қўмондони Денис Шлега ва «Азов»нинг юқори мартабали офицерларидан бири Олег Хоменко асирлар алмашинувидан сўнг Украина президенти Владимир Зеленский билан видео алоқа орқали суҳбатлашмоқда. Беш офицер ҳозир Туркияда (Анқарада) ва алмашиш шартларига кўра, уруш тугагунга қадар Туркия президенти Эрдўғон ҳомийлигида бўлиши керак.Фото: Reuters
Святослав Паламар асирликдан озод этилганидан кейин мобил телефонда гаплашмоқда.Фото: Reuters
Лисичанскда «референдум» учун ташвиқот
Украинанинг Луганск вилоятини Россия таркибига киритиш бўйича «референдум» ҳақидаги ташвиқот баннерларини илаётган ишчилар. Украинанинг босиб олинган ҳудудларида ушбу масала бўйича «референдум» 23—27 сентябрь кунлари бўлиб ўтади. Лисичанск 2022 йилнинг июль ойида рус қўшинлари томонидан босиб олинган ва ҳозирда Россия назорати остида.Фото: Reuters
Харьков ғарбидаги темир йўл станциясининг ўққа тутилиши оқибатида мажақланган вагон. Россия томони Украина армияси эҳтиёжлари учун двигатель мойи солинган поезд бомбаланганини маълум қилди.Фото: AFP
Украина ҳарбийлари ракета зарбасидан қолган ўранинг тубини текширмоқда.Фото: «Укринформ»
Харьков вилоятининг озод қилинган шаҳарларида ҳаёт
Маҳаллий аҳоли вакили Александр жангларда вайрон қилиниб, яшашга яроқсиз ҳолга келган уйи ёнидаги мажақланган рус танкига қараб турибди. Бу ҳудуд Изюм шаҳри яқинида жойлашган. Шаҳар сентябрь ойида Украина Қуролли кучларининг Харьков вилоятидаги қарши ҳужуми пайтида озод қилинган.Фото: AP Photo
Светлана ва Елена Светлананинг турмуш ўртоғи кўмилган қабрга қарамоқда, эркак ўз боғидаги отишмада ҳалок бўлган. Харьков вилояти, Залиман қишлоғи.Фото: Reuters
Залиман қишлоғига қайтган Светлана қўшнилари билан қучоқлашиб кўришмоқда. Қишлоқ баҳор ва ёзда шиддатли жанглар майдонига айланганди, аммо Украина Қуролли Кучларининг қарши ҳужумидан сўнг, қишлоқ фронт ортида қолди.Фото: Reuters
Изюм шаҳрида гуманитар ёрдам учун навбат. Шаҳар апрелдан сентябргача Россия қўшинлари томонидан ишғол қилинган.Фото: Getty Images
Запорожье вилоятидаги Украина позициялари
Фронтдаго окопда Украиналик аскар планшетга қарамоқда. Айнан Запорожье вилоятида Украинанинг навбатдаги ҳужуми бўлиши мумкин, деб тахмин қилинмоқда.Фото: Reuters
Изоҳ (0)