Шу ҳафта Украина қуролли кучлари стратегик муҳим шаҳар типидаги Купянск-Узловий аҳоли пункти ва Осколнинг шарқий соҳилидаги қишлоқларни Россиядан қайтариб олди. Ушбу дарё устидан ўтувчи кўприк ҳозир деярли вайрон бўлган — ундан ҳарбий техникаларни олиб ўтишда фойдаланилган эди. Купянск вилояти маркази Украина Қуролли кучлари томонидан озод қилинган, бироқ Харьков вилоятининг бир қисми Россия ишғоли остида қолмоқда. 29 сентябрь, пайшанба куни Россия қуролли кучлари Краматорскка ракета ҳужуми уюштирди: Украина расмийларига кўра, камида 11 киши яраланган. Россияда сафарбарлик фаол давом этмоқда — чақирув қоғозини олган россияликларнинг бир қисми турли минтақаларда тайёргарликдан ўтмоқда. Бироқ, ҳарбий хизматга чақирилган россияликларнинг баъзилари аллақачон фронтга юборилгани ҳақида далиллар мавжуд. Meduza урушнинг 218-кунига оид асосий кадрлар билан бўлишди.
Украина ҳарбийлари томонидан озод қилинган Купянск
Украина назоратидаги Краматорск шаҳри аҳолиси ҳовлиларида овқат пиширмоқда. Шаҳар рус қўшинларининг Донбассдаги ҳужуми асосий нишонларидан бири бўлиб, у мунтазам ўққа тутилади.Фото: AFP
Купянскдаги Оскол дарёси яқинида одамлар Украина танки олдидан йўлни кесиб ўтмоқда.Фото: AFP
Украина ҳарбийлари Оскол кўлидан ўтувчи стратегик муҳим кўприк портлагандан кейин. Версиялардан бирига кўра, кўприк Украина Қуролли кучлари томонидан, бошқасига кўра Россия томонидан портлатилган.Фото: AFP
Харьков
Харьковлик киши эрта тонгда туманли ҳавода итларини сайр қилдирмоқда.Фото: AFP
Харьков вилоятининг Шевченко қишлоғида оломон Илон Маскнинг Starlink сунъий йўлдош интернет терминали ёнида тўпланиб турибди. Уруш бошланганидан кейин ушбу тизимлар Украина ҳукумати билан келишилган ҳолда мамлакатга фаол равишда олиб келинмоқда.Фото: AFP
Россиянинг Ленинград вилоятида сафарбар этилган фуқароларнинг ўқув лагери
21 сентябрдан кейин Ленинград вилоятининг Лужск артиллерия полигонидаги ўқув лагерига сафарбар қилинган россияликлар.Фото: «ТАСС»
Фото: «ТАСС»
Фото: «ТАСС»
Краматорскнинг ўққа тутилиши
Украина полицияси зобити Краматорскда Россия ҳужумидан шикастланган машина ёнидан ўтмоқда. Шаҳар ҳозирда Украина Қуролли кучлари назорати остида.Фото: AP Photo
Украина назоратидаги Краматорскда яшовчи киши Россия ҳужумидан вайрон бўлган квартирасини тозаламоқда.Фото: AFP
Россия снаряди тушишидан ҳосил бўлган ўра яқинидаги краматорскликлар.Фото: AP Photo
Украиналик полициячи Краматорскдаги ҳужумда қандай ўқ-дорилар ишлатилганини аниқлаш учун рус снарядлари портлаган жойни текширмоқда.Фото: AP Photo
Краматорсклик кекса аёл вайрон бўлган бино ёнидан ўтмоқда.Фото: AFP
Изоҳ (0)