Ўзбек футболида 2022 йилги мавсум расман якунланди. 26 ноябрь куни Тошкентдаги Renaissance Hall залида UZ Football Awards—2022 тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Маросимнинг асосий воқеалари «Дарё» фоторепортажида.
- Йилнинг энг яхши мураббийи — Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ва «Олимпик» бош мураббийи Тeмур Кападзе
- Йилнинг энг яхши футболчиси — «Навбаҳор» аъзоси Жамшид Искандаров
- Суперлиганинг энг яхши мураббийи — Рўзиқул Бердиев («Насаф»)
- Суперлиганинг энг яхши футболчиси — Драган Черан («Пахтакор»);
- Ёш юлдуз — Аббосбек Файзуллаев («Пахтакор»);
- Суперлига-2022 тўпурари — Драган Черан («Пахтакор») — 20 та гол;
- Суперлиганинг энг чиройли голи — Исломжон Тошпўлатов («Сурхон»);
Йилнинг энг яхши ҳакамлари — Вадим Агишев, Розиябону Юсупова;
Суперлига—2021 рамзий терма жамоаси:
Дарвозабон: Ўткир Юсупов («Навбаҳор»);
Ҳимоячилар: Дилшод Saitoв, Ҳусниддин Алиқулов (иккаласи ҳам «Насаф»), Рустам Ашурматов («Навбаҳор»), Фарруҳ Сайфиев («Пахтакор»);
Ярим ҳимоячилар: Абдурауф Бўриев («Олимпик»), Сардор Собирхўжаев («Пахтакор»), Отабек Жўрақўзиев («Олимпик»), Хуршид Ғиёсов («ОКМК»), Жамшид Искандаров («Навбаҳор»);
Ҳужумчи: Драган Черан («Пахтакор»).
Йилнинг энг яхши футзалчиси — Ҳусниддин Нишонов (Ўзбекистон футзал терма жамоаси ва «БМБ» клубининг футзалчиси);
Маросимда яна бир қатор номинациялар бўйича йилнинг энг яхшилари аниқланди.
- Ўзбек футболи нуронийси — Биродар Абдураимов;
- Фидойилик рамзи — Анвар Оҳунов;
- Фейр-Плей соврини — «Хоразм» футбол клуби;
- Аёллар Олий лигасининг энг яхши мураббийи — Владимир Хан;
- Аёллар Олий лигасининг энг яхши футболчиси — Мафтуна Шойимова («Севинч»);
- Аёллар Олий лигасининг тўпурари — Диёра Ҳабибуллаева («Сўғдиёна-W»);
- Про-Лиганинг энг яхши мураббийи — Виктор Кумиков («Андижон»);
- Про-Лиганинг энг яхши футболчиси — Рўзимбой Аҳмедов («Бухоро»);
- Йилнинг энг яхши ёшлар мураббийи — Фарҳод Нишонов (Ўзбекистон U-19 терма жамоаси);
- Йилнинг энг яхши аёллар мураббийи — Шерали Бобоқулов (Сўғдиёна-W);
- Йилнинг энг яхши аёл футболчиси — Маҳлиё Сарикова («Севинч»).
Изоҳ (0)