АҚШнинг шарқда ва ўрта ғарбда жойлашган баъзи штатларида кучли қор бўрони оқибатида ҳалок бўлганлар бор, деб хабар бермоқда CNN.
https://twitter.com/WeatherNation/status/1606469716259663872
Огайо штатида тўрт киши йўл-транспорт ҳодисаларида қурбон бўлди, яна бир неча киши жароҳатлар олди, бу ҳақда губернатор Майк ДеВайн маълум қилмоқда.
Канзас штатида ҳам турли ЙТҲлар оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди, штат йўл патруль хизмати ва полицияси маълумотлари шундан дарак бермоқда.
https://twitter.com/ktivnews/status/1606052653435441166
Кентуккида яна уч нафар қурбон бор, губернатор Энди Бешир айтишича, уларнинг икки нафари автоҳалокатларда, бир нафари эса номаълум сабабга кўра ҳалок бўлган.
CNN қайд этишича, ноқулай об-ҳаво шароитида ҳалок бўлганлар ҳақидаги маълумотлар 21 декабрь, чоршанба кунидан буён келиб тушмоқда, бўрон 23 декабрь куни авжига чиққан.
Бундан ташқари, мамлакатда электр энергияси билан боғлиқ узилишлар бошланди. Электр узатилишини кузатиб борувчи «PowerOutage.us» сайти маълумотларига кўра, 1 миллион истеъмолчи чироқсиз қолган вазиятлар ҳам бўлди. Сўнгги маълумотларга қараганда, 500 мингдан ортиқ аҳоли электр энергияси билан боғлиқ муаммоларни бошидан кечирмоқда, шуларнинг ярмидан кўпи — шарқий Мен штати аҳолисидир.
Кўплаб штатларда ҳаво кескин совиб кетиши кузатилди, Ваёминг ҳаво ҳарорати бўйича рекорд ўрнатди — у ерда термометр устуни -41 даражагача тушиб кетди.
Қор бўрони оқибатида йўллар ёпилган, авиарейслар ва темир йўл рейслари бекор қилинган.
Аввалроқ Японияда 17 декабрдан бери тинмаётган қор оқибатида 8 киши ҳалок бўлиб, 45 киши жароҳатлангани хабар берилган эди.
Изоҳ (0)