Флоридада қулаб тушган 13 қаватли бино вайроналари остидан 150 дан ортиқ киши қидирилмоқда (фото)
24 июнь куни эрталаб Майами ташқарисидаги Сёрфсайд шаҳарчасида 135 та хонадондан иборат 13 қаватли бино қулаб тушди. 26 июнь куни кечга келиб, беш кишининг жасади топилди, икки ярадор эса оғир аҳволда ётибди. 156 киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда. Бино нима сабабдан қулаб тушгани номаълум. Бундан 40 йил аввал қурилган ушбу бино икки йил олдин текширилган вақтида «қурилманинг жиддий шикаст кўргани» аниқланган эди, деб ёзади Meduza.
Қулаб тушган бинони тез орада таъмирлаб, занглаб кетган металл конструкция ва нураб тушаётган бетонни алмаштириш режалаштирилган эдиФото: Reuters
Қутқарувчилар 13 қаватли бино вайроналари уюмини кўздан кечирмоқдаФото: AP Photo
Хоналардан биридан қолган вайроналар. Бино қулаб тушганидан кейин бутун уйнинг чорак қисмигина сақланиб қолдиФото: AP Photo
Қутқарувчилар йўқолганларни вайроналар остидан қидирмоқда, 2021 йил 25 июнь. 26 июнь куни кечга келиб, фақат икки нафар оғир ярадор топилди. Яна 35 киши бинонинг бутун қолган қисмидан қутқариб олиндиФото: АFP
Изоҳ (0)