Дунёнинг турли нуқталаридан олинган сара суратларни тақдим этамиз.
Аёва штатидаги Драке университетида булдоглар гўзаллик танлови. Фото: «ТАСС»
Тошкент ҳайвонот боғида ламага ўсимлик тутаётган бола. Фото: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова
Қозон шаҳрида сузиш бўйича Россия чемпионати бўлиб ўтди Фото: «ТАСС»
Тошкентнинг Magic City боғидаги Миср манзаралари акс этган ҳудуддаги улкан устунга тирмашиб чиқишга уринаётган қизалоқ. Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова
Қуддуснинг ғарбидаги Элах водийсида жойлашган лолазор. Фото: EPA
Тошкентдаги «Камолон» масжидига келган болакайларнинг оёқ кийимлари. Фото: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова
Германиянинг Лейпциг шаҳрида гуллаган гилос. Фото: Getty Images
Пхеньянда Корея халқ армияси ташкил топганининг 90 йиллигига бағишланган парад бўлиб ўтди. Фото: «ТАСС»
Токиодаги «Дино Сафари» шоуси. Фото: EPA
Непалда сўнгги 24 соат ичида коронавирус билан боғлиқ 19 та янги ҳолат қайд этилди. Фото: «ТАСС»
Цюрихда анъанавий «Олти ҳалқа» баҳор фестивали бўлиб ўтди. Фото: EPA
Саудия Арабистони гуманитар ёрдам гуруҳи томонидан Кобулдаги марказда тарқатилаётган озиқ-овқат пакетини олишни кутаётган афғон аёллари. Фото: Reuters
Англиядаги ҳайвонот боғида янги туғилган горилла боласи. Фото: «ТАСС»
Шимолий Рейн-Вестфалия федерал штатида немис полицияси янги ходимларининг қасамёд маросими. Фото: EPA
Италия жанубидаги Терлиззи шаҳридаги диний маросим. Фото: Getty Images
Тошкентнинг Magic City боғида акула кўринишидаги юмшоқ ўйинчоғини ўйнаб, ўпиб кетаётган болакай. Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова
Doveр порти яқинида навбатда турган юк машиналари . Фото: AFP
Ғазо сектори жанубидаги Рафаҳ шаҳрида Рамазон ҳайити олдидан бозорда сотиладиган тузланган балиқ тайёрлаётган фаластинлик эркак. Фото: Reuters
Калифорниядаги Twitter штаб-квартирасида ёстиқлар. Twitter акциялари нархи компания Илон Маск томонидан сотиб олингани ҳақида эълон қилинганидан кейин кўтарилди. Фото: Bloomberg
Аввалги кунларнинг фотогалереялари:
Рамазон ҳайитига тайёргарлик, ғалаба қилган Макрон, соясиз кун. 25 апрель суратлари Ал-Ақсодаги тўқнашув, Ленин таваллудини нишонлаган коммунистлар, Ерга аталган кун. 22 апрель суратлари Президентдан совға олган қизалоқ, 96 ёшга тўлган қиролича, Ғазодан учирилган ракеталар. 21 апрель суратлари Президентдан совға олган қизалоқ, 96 ёшга тўлган қиролича, Ғазодан учирилган ракеталар. 21 апрель суратлари Киев яқинидаги очиқ қабрлар, илк шарсимон дисплей, 9 майга тайёргарлик. 19 апрель суратлари Қуръон ўрганаётган болакай, Чироқчида пишган илк тарвузлар, Оқ уйдаги тухумлар пойгаси. 18 апрель суратлари Рамазон ҳайитига тайёргарлик, ғалаба қилган Макрон, соясиз кун. 25 апрель суратлари
Изоҳ (0)