Тошкентда “ТАF!23” реклама фестивали бўлиб ўтади. Бешинчи бор ўтказилаётган мазкур фестиваль бир вақтда иккита танлов учун лойиҳаларни қабул қилади: эксперт ҳайъати фикрига кўра "ТАF!23" танлови учун ва истеъмолчилар фикрига кўра “2023 йил рекламаси” танлови учун лойиҳалар.
“Иккита танловда қатнашишнинг янгича формати мамлакатдаги барча брендлар ва агентликларга 2022—2023 йиллардаги ўз фаолиятлари натижаларини ҳам маҳаллий, ҳам халқаро ҳайъатга, шунингдек минглаб истеъмолчиларга намойиш этиш имкониятини беради”, — дейилади ташкилотчилар хабарида.
Фестиваль дастуридан “ТАF!23” ва “2023 йил рекламаси” танловлари, бешинчи халқаро реклама конференцияси, кўргазма, ABC-шоу — жаҳоннинг энг яхши рекламалари коллекцияси, ғолибларни тақдирлаш маросими, шунингдек, Night party ўрин олган.
Бу тадбир янги билимлар, унутилмас ҳиссиётлар, руҳлантирувчи совринларга эга бўлиш, танишлар доирасини кенгайтириш ҳамда ҳамкасблар ва дўстлар билан мулоқот қилиш учун қулай майдонга айланмаётгани таъкидланмоқда.
Экспертлар фикрига кўра “ТАF!23” танлови учта йўналиш: marketing&creative effectiveness, creativity&craft, social бўйича 19 та номинацияда кейслар қабул қилади. Танловда 2022-2023 йиллардаги муваффақиятли реклама кампаниялари қатнашиши мумкин. Шорт-листни танловнинг Ўзбекистондаги етакчи компанияларнинг 104 нафар вакилидан иборат маҳаллий ҳайъат саралаб олади. Сўнгра халқаро ҳайъат ғолибларни аниқлайди. "ТАF!23" танловига кейслар 4-сентябрга қадар қабул қилинади.
Истеъмолчилар фикрига кўра "2023 йил рекламаси" танлови 8 та номинация бўйича ишларни қабул қилади:
- TV-реклама
- Интернетда реклама
- Радиореклама
- Ташқи реклама
- Логотип
- Қадоқ
- Сайт
- Мобил илова
"2023 йил рекламаси" танловига лойиҳалар 21 августга қадар қабул қилинади.
28 августдан 25-сентябргача Telegram-ботда истеъмолчиларнинг очиқ овоз бериши ўтказилади, у ерда ҳар бир номинация бўйича ғолиблар аниқланади.
"ТАF!23" фестивали ташкилотчиси Диёр Мирзааҳмедов қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:
"Тошкент реклама фестивали – бу мунтазам ривожланиб бораётган лойиҳа. Бу йилги дастурда кўп янгиликлар мавжуд. Биринчидан, биз бир вақтда иккита танлов жорий қилдик, токи барча хоҳловчиларда қатнашиш форматини танлаш имкони бўлсин: кейсларни экспертлар фикрига кўра "ТАF!23" танловига, реклама лойиҳаларининг ўзини эса – "2023 йил рекламаси" танловига топшириш мумкин.
Иккита танловда қатнашиш нега зарур? Танловларнинг иккаловида қатнашиш шарт эмас, лекин мақсадга мувофиқ. Бу ҳолатда сизда ғалаба қозониш имконияти икки мартага ортади. Шунингдек, битта кейс ёки рекламани бир неча номинацияга тақдим этиш ҳам мумкинки, бу ғолиб бўлиш имкониятини янада кенгайтиради. Лойиҳангизни маҳаллий ва халқаро ҳайъат ҳамда минглаб истеъмолчилар кўрадилар. Ва энг асосийси лойиҳангиз "ТАF!23" фестивали сайтида сақланиб қолади, бу эса мамлакатимиз тарихи демакдир. Ўтган йилда танловда 203 та бренд ва агентликнинг 268 та лойиҳаси қатнашганди.
Иккинчидан, биз биринчи марта фестивалга NIGHT Party аталмиш катта кўнгил очар дастурини киритдик, у теша тегмаган чиқишлар ва совринлар ўйинини ўз ичига олади.
Учинчидан, биз жойлашувни ўзгартирдик ва фестиваль майдонини сезиларли кенгайтирдик, бу кўргазма қисмини қўшиш ва креатив фотоҳудудлар жойлаштириш имконини берди".
"ТАF!23"нинг асосий саналари:
"2023 йил рекламаси" танловига лойиҳаларни қабул қилиш — 21 августгача, экспертлар фикрига кўра "ТАF!23" танловига кейслар қабули — 4-сентябргача.
Истеъмолчилар овоз бериши: 28 августдан 25-сентябргача.
Маҳаллий ҳайъат овоз бериши: 18-сентябрдан 2-октябргача.
Халқаро ҳайъат овоз бериши: 5-октябр.
Мукофотлаш маросими: 7-октябр.
Халқаро конференция, ABC show, Night party – 7-октябрда
Тадбирлар "Анҳор" боғидаги картинг марказида бўлиб ўтади.
Тадбир ташкилотчилари — Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ва Ўзбекистон маркетинг уюшмаси. Бош ҳамкор "Агробанк", авто ҳамкор – "Chevrolet Uzbekistan" компанияси.
Изоҳ (0)