• Профилга Кириш
  • 4992fdfd-8954-4c05-b6e3-f510f81a73b5.svg f28f9d5b-7461-4f14-8ebe-571256959e43.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12965.34
    • RUB161.34
    • EUR14525.07
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Маҳаллий (Ўзб)
      • Об-хаво
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Бошқалар
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
        • Қорақалпоғистон
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    “Манчестер Сити” ёки “Интер” ҳужумчиси тарихда қолади. Бир мавсумда ҳам ЕЧЛ, ҳам ЖЧ кубогини қўлга киритган тўққиз футболчи ҳақида

    Жаҳон Чемпионати ва Европа Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш ҳар қандай футболчининг орзуси. “Манчестер Сити” ҳужумчиси Хулиан Альварес ёки “Интер” форварди Лаутаро Мартинес бу икки совринни бир мавсумда қўлга киритган футболчига айланиши мумкин. Ҳужумчилар 2022 йилнинг декабрь ойида Аргентина терма жамоаси билан Қатарда бўлиб ўтган мундиалда ғолиб чиққанди. Маълумот учун, айнан шу икки футболчи терма жамоада асосий таркиб учун рақобатлашганди. Июнь ойида эса улар ЕЧЛ ғолиблиги учун курашади.

    Альварес ёки Мартинес бир мавсумда “мукаммал дубль” қайд этган биринчи футболчи бўлмайди. Футбол тарихида бундай натижага тўққиз нафар ўйинчи эришган. Лекин уларнинг ҳеч қайсиси Аргентина терма жамоаси ёки “Манчестер Сити” ва “Интер” клубларидан бўлмаган. Қуйида бир мавсум ичида ҳам мундиал, ҳам ЕЧЛда ғолиб чиққан футболчилар ҳақида сўз боради.

    Зепп Майер, Франс Беккенбауэр, Ҳанс-Георг Шварценбек, Паул Брайтнер, Ули Ҳёнесс ва Герд Мюллер.

    1974 йилда олти нафар германиялик футболчи имконсиз нарсани амалга оширди. Улар икки ой ичида ҳам Чемпионлар Кубогида, ҳам Жаҳон Чемпионатида зафар қучган. Аввалига дарвозабон Майер, ҳимоячилар Беккенбауэр, Шварценбек, Брайтнер, ярим ҳимоячи Ҳёнесс ва ҳужумчи Мюллер “Бавария” сафида Чемпионлар Кубогида ғолиб чиқди.

    Фото: Getty Images

    Кубок йўли мюнхенликлар учун осон бўлиб чиқмади. Жамоа биринчи раунддаёқ мусобақадан чиқиб кетиши мумкин эди. “Бавария” Швециянинг “Отвидаберг” жамоаси устидан пенальтилар сериясида ғалаба қозонган. Иккинчи раундда эса Дрезденнинг “Динамо”сига қарши ақл-бовар қилмас ўйинлар ўтказди — ўз майдонида 4:3, меҳмонда эса 3:3 ҳисоби қайд этилди. Чорак финалда эса Болгариянинг “ЦСКА” жамоасига қарши ишончли ўйинлар ўтказди, ярим финалда Венгриянинг “Уйпешт” клубини жавоб ўйинидаги йирик ғалаба эвазига доғда қолдирди. Брюссел шаҳрида ўтказилган “Атлетико”га қарши финал ўйинини эса қайта ўтказишга тўғри келди, чунки жамоалар 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаганди. Эътиборлиси, Шварценбек 120-дақиқадаги голи билан “Бавария”ни мағлубиятдан қутқариб қолганди. Мюнхенликларнинг ҳақиқий триумфи иккинчи ўйинда содир бўлди. Клуб Ҳёнесс ва Мюллернинг дубллари эвазига “Атлетико”ни 4:0 ҳисобида мағлуб этди.

    1974 йилги Жаҳон Чемпионати ГФРда бўлиб ўтди ва бу вазифани осонлаштирди. Биринчи босқичда ГДР, Чили ва Австралияни мағлуб этди, иккинчи босқичда эса Польша, Швеция ва Югославия терма жамоалари устидан ғалаба қозонди. Мюнхен шаҳрида ўтказилган Нидерландияга қарши финал омадсиз бошланди. Лолалар юрти вакиллари иккинчи дақиқадаёқ пенальтидан ҳисобни очди. Танаффусгача Брайтнер ва Мюллернинг голлари немисларга ҳисобда олдинга чиқиб олишга ёрдам берди. Учрашув 2:1 ҳисобида якунланди ва ГФР жаҳон чемпионига айланди.

    Фото: Getty Images

    Беккенбауэр ГФР терма жамоасининг ҳам, “Бавария”нинг ҳам сардори эди. У мамлакатда 1974 йилнинг энг яхши футболчиси деб тан олинди. Шунга қарамай “Олтин тўп” учун курашда Ёҳан Кройффга мағлуб бўлди. Мюллер эса саккизта гол билан Чемпионлар Кубоги тўпурари бўлганди.

    Кристиан Карамбё

    Кристиан Карамбё Янги Каледонияда туғилган, Франция терма жамоасида ўйнаган ва фаолиятидаги юлдузлик онларини Мадридда ўтказган. Ярим ҳимоячи 1998 йилда аввалига “Реал Мадрид” билан Чемпионлар Лигасида, кейин эса “учранглилар” билан Жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан.

    Фото: Getty Images

    “Реал Мадрид” Карамбёни 1998 йилнинг январида “Сампдория”дан сотиб олган. Кристиан Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичидаги барча ўйинларни асосий таркибда бошлаган ва илк учта ўйинда (“Байер”га қарши чорак финалнинг икки ўйинида ва “Боруссия Д”га қарши ярим финалнинг биринчи учрашувида) гол урган. “Реал” 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган “Ювентус”га қарши финал ўйинида 90 дақиқа майдонда ҳаракат қилган.

    Бир ойдан кейин ярим ҳимоячи Франция мезбонлик қилган Жаҳон Чемпионатида иштирок этган. Бироқ Кристиан чорак финалгача захира ўйинчиси бўлган. Ярим финалда эса жароҳат туфайли 30-дақиқада алмаштирилган. Шунга қарамай Бразилияга (3:0) қарши финал учрашувида 60 дақиқага яқин майдонда ҳаракат қилганди.

    Роберто Карлос

    Ҳимоячи Роберто Карлос клублар ўртасидаги энг қимматли Кубокни “Реал Мадрид” сафида 2001/02 йилги мавсумда қўлга киритган. Бир ярим ой ўтиб эса Бразилия терма жамоаси билан жаҳон чемпиони бўлган.

    Фото: Getty Images

    Роберто Карлос у пайтда 30 ёшда эди ва фаолиятидаги энг яхши вақтларини ўтказаётганди. “Реал” Чемпионлар Лигасининг биринчи босқичида “Рома”, “Локомотив” ва “Андерлехт” жойлашган гуруҳдан ўтган бўлса, иккинчи босқичда “Панатинаикос”, “Спарта” ва “Порту”ни доғда қолдирди. Чорак финалда “Бавария”, ярим финалда эса азалий рақиб “Барселона” мағлуб этилди. Финалда эса “қаймоқранглилар” “Байер” устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

    2002 йилги Жаҳон Чемпионатида Бразилия Роберто Карлос билан Туркия, Коста-Рика ва Хитой ўрин олган гуруҳда ғолиб чиққан, кейин эса плей-оффда Бельгия, Англия ва Туркияни енгди. Финалда бразилияликлар Германияни мағлуб этди – 2:0. Чап қанот ҳимоясида ҳаракат қиладиган футболчи тўлиқ ўйин ўтказди.

    2002 йилда Роберто Карлос “Олтин тўп”ни қўлга киритиши мумкин эди. Бироқ овоз беришда ватандоши Роналдодан бир оз ортда қолди ва иккинчи ўринни эгаллади.

    Рафаэл Варан

    Ҳимоячи 2018 йилда Россиядаги Жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан. Ундан аввалроқ “Реал” билан Чемпионлар Лигасини ютганди. “Қаймоқранглилар” “Тоттенҳэм”, “Интер” ва “АПОЭЛ” билан бир гуруҳдан ўрин олди ва иккинчи ўринни эгаллади. “Қироллик клуби” 1/8 финалда “ПСЖ”ни, чорак финалда “Ювентус”ни, ярим финалда “Бавария”ни мусобақадан чиқариб юборди. Финалда эса “Ливерпуль” 3:1 ҳисобида таслим этилди.

    Фото: Getty Images

    Варан Россияда бўлиб ўтган мундиалда Франция терма жамоасининг барча ўйинларида иштирок этди — биринчи дақиқадан охирги дақиқагача. Чорак финалдан ўрин олган Уругвайга қарши ўйинда ғалаба тўпини киритди. Французлар Дания, Перу ва Австралия ўрин олган гуруҳдан чиқди. Плей-оффда голларга бой ўйинда Аргентина 4:3 ҳисобида мағлуб этилди. Чорак финалда Уругвай, ярим финалда эса Бельгия билан доғда қолдирилди. “Лужники”да бўлиб ўтган финалда Дидье Дешам шогирдлари хорватларни 4:2 ҳисобида мағлуб этиб, чемпионга айланди.

    “Манчестер Сити” футболчиси Хулиан Альварес ёки “Интер” форварди Лаутаро Мартинес олтин дублга эришган тарихдаги ўнинчи футболчига айланиши мумкин.

    Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Сити” ва “Интер” ўртасидаги ЕЧЛ финали 10 июндан 11 июнга ўтар кечаси 00:00 да старт олади. 

    10.06.2023, 17:40   Изоҳ (0)   13332
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


     Mobiuz компанияси “Хотиржам” тариф режаларини тақдим этди


    Тошкентда Lenovo Store бренд дўконининг очилиши бўлиб ўтди


    Узбекинвест компанияси 2023 йилда электрон полисларни жорий этиш бўйича етакчиликни сақлаб қолди


    Болаларнинг неврологик касалликларини тўғри даволаш йўлларини излаш


    Мукофот жамғармаси 1 млн долларлик President Tech Award танловига аризалар қабули давом этмоқда


     Эндиликда Payme орқали давлат намунасидаги маълумотномаларни олиш мумкин


    “Агробанк” томонидан “Сувчилар мактаби” лойиҳаси йўлга қўйилди


    Жиззах шаҳрида Jizzakh АDМ ҳудудида Кореянинг DМC компанияси билан ҳамкорликда янги мажмуа қурилиши бошланишига бағишланган вақт капсуласини жойлаш маросими бўлиб ўтди


    Тошкентда яна бир йирик лойиҳа – Шошкент турар жой мажмуасининг сотув офиси ўз фаолиятини бошлади


    “Payme фойдаланувчиларининг ҳаётий ҳикоялари асосида”: Далер синглисига картадаги пулни ўғирликдан сақлашга қандай ёрдам берди


    Korzinka’дан BYD Song Plus: кенг кўламли акцияда қатнашинг, электромобиль миниб кетинг


    Тошкентдаги Central Park’да Huggies болалар брендининг она ва бола хонаси очилди


     Асакабанк “Mastercard билан Венецияга” акциясини бошлади


    Shivaki Фриго Cоол — маҳсулотларингизнинг кафолатли сақланиши!


    Kiaънинг расмий дистрибютори бўлган Roodell компанияси — Kia Селтос Kia соҳибларини Kia Го шиори остида ўтказиладиган спорт-кўнгилочар тадбирда иштирок этишлари учун чорлади!

     

    Тавсия этамиз

    Музлаткич ичида жон сақлаган бола, Apple’нинг янги маҳсулотлари, судга чақирилган шаҳзода — 6 июнь суратлари

    06.06.2023, 22:25

    Ўқувчиларга берилаётган паспорт, Тошкентда пайдо бўлган овозкучайтиргичли автоуловлар, ўта хавфли жиноятчини қўлга олиш жараёни — Тошкент шаҳар ИИББ архивидан фото...

    06.06.2023, 16:27

    “Морг”га айлантирилган мактаб, чопон кийиб олган Рафет Эл Роман, метро зинасида ухлаётганлар — 5 июнь суратлари

    05.06.2023, 22:45

    “Барчамиз учун жиддий сигнал бўлди” — қашқадарёлик етти блогер ўз фаолиятини тугатди

    05.06.2023, 17:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Олтин йигитча” Оскар де ла Ҳоя иштирокидаги энг яхши 5 та жанг 

    Спорт | 14.09.2023, 17:42

    Тўқимачилик фабрикалари, қуллар савдоси ва елканли кемалар. “Манчестер Сити” ва “Манчестер Юнайтед” клублари логотипидаги кема рамзининг тарихи

    Спорт | 02.07.2023, 22:51

    “Мутлақо ўхшамайди”: поп қироли Майкл Жексоннинг 26 ёшли ўғли қандай кўринишга эга ва ҳозир нималар билан банд? (фото)

    Шоу-бизнес | 19.06.2023, 19:30

    Қондош дублёрлар:Фильмларда ўз эгизаги билан иштирок этувчи турк актёрлари (фото)

    Шоу-бизнес | 18.06.2023, 12:40

    Шаффоф пошнали пойабзал , шўнғишга мўлжалланган костюм: Майкл Жексон, Брандо ва бошқа машҳурлар ихтиро қилган буюмлар (фото)

    Шоу-бизнес | 14.06.2023, 19:40

    Фильмнинг 1 қисми учун юқори гонорар, шахсий автоуй: Турк актёрларининг ақл бовар қилмайдиган талаблари

    Шоу-бизнес | 12.06.2023, 13:37

    “Манчестер Сити” ёки “Интер” ҳужумчиси тарихда қолади. Бир мавсумда ҳам ЕЧЛ, ҳам ЖЧ кубогини қўлга киритган тўққиз футболчи ҳақида

    Спорт | 10.06.2023, 17:40

    Ширинликларга қарамликдан келиб чиқувчи 4 та хавотирли аломатлар

    Саломатлик | 09.06.2023, 19:30

    Том Хенкс ўзи иштирокидаги баъзи фильмларни ёмон кўриши ҳақида сўзлаб берди

    Шоу-бизнес | 09.06.2023, 10:29

    Кўз олдида онаси отасини отиб ташлаган: фожиали воқеаларни бошдан кечирган машҳур аёллар (фото)

    Шоу-бизнес | 08.06.2023, 18:48
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.