• Профилга Кириш
  • 4992fdfd-8954-4c05-b6e3-f510f81a73b5.svg f28f9d5b-7461-4f14-8ebe-571256959e43.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12965.34
    • RUB161.34
    • EUR14525.07
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Маҳаллий (Ўзб)
      • Об-хаво
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Бошқалар
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
        • Қорақалпоғистон
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маҳаллий (Ўзб)

    “Барчамиз учун жиддий сигнал бўлди” — қашқадарёлик етти блогер ўз фаолиятини тугатди

    Қашқадарё вилоятида фаолият юритувчи 7 нафар блогер фаолиятини тамомлаганини эълон қилди. Жумладан майда безориликда айбланиб, яқинда 5 суткадан ”ўтириб чиққан” Капитан Каримов, Мақсуд Музаффаров ва бошқа блогерлар.

    Капитан Каримов номи остида ижод қилувчи блогер Умид Каримов telegram каналида 29.05.2023 дея 5 сутка қамалган кунига урғу берар экан, шу кундан барчаси тугаганига ишора қилган.

    Капитан Каримов
    Фото: Капитан Каримовнинг шахсий архивидан.

    “Дарё” журналисти Умид Каримов билан суҳбатлашиб, бундай қарорга келиши сабаби билан қизиқди.

    “Суддан бодикамерани кўришини қайта-қайта илтимос қилдим. Адвокат беришини ёки таниш адвокатимга хабар беришимга имкон сўрадим. Суд бодикамерани кўрмади, адвокат билан таъминламади. ИИБ ходимини урмадим, сўкмадим. Аммо, 5 суткага қамалдим”, — дейди блогер фаолиятини тугатишига сабаб бўлган воқеа ҳақида гапирар экан.

    “Ишонганим қонун ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар эди, уларга ишонч йўқлигини ўз кўзим билан кўрдим“

    Автоблогер Мақсуд Музаффаров ҳам фаолиятини тугатганини эълон қилиб, “Менга ота-онамнинг истак-хоҳиши ҳамма нарсадан муҳим. Мен билан шу вақтгача елкама-елка турган барчага раҳмат”, дея сўнгги фикрини ёзиб қолдирди.

    Мақсуд Музаффаров
    Фото: Мақсуд Музаффаровнинг шахсий архивидан.

    “Дарё” журналисти Мақсуд Музаффаровдан қўшимча маълумот олишга уринди.

    “Ҳақиқат йўқлигини кўрдим, икки оғиз туҳмат билан қамалиб кетганимдан сўнг ишончим сўнди. Менинг ортимда ‘танкам’ йўқ. Кимга ишонишимни, қайси органга ишонишимни ҳам билмай қолдим, ишонганларим қонун ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар эди, уларга ишонч йўқлигини ўз кўзим билан кўргач, умидим сўнди”, — дейди у.

    “Сўнгги ишлар барчамиз учун ‘жиддий сигнал’ бўлди” — Азизбек Яздурдиев

    Азизбек Яздурдиев
    Фото: “Дарё”

    Блогер Азизбек Яздурдиев эса “Менда қўрқув бўлмаган. Шундай муҳитда тарбияландим. Ҳақлик учун доим баралла гапирдим, жоним хатарда қолса ҳам. Ватанни ҳеч кимдан кам севмадим, ҳатто ‘ўзбекка душман’ дейишса ҳам. Оиламни тақиб қилишди, шахсиятга тегишди, барибир давом этдим. ‘Сўз эркинлиги’ учун курашдик, бироқ… Бугун вазият жиддийлашди. Сўнгги воқеалар, яъни Капитан Каримов ва Мақсуд Музаффаров билан содир бўлган воқеалар, атиги бир савол учун қамалиб кетиш, нафақат ОАВ, балки инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ сўнгги ишлар барчамиз учун ‘жиддий сигнал’ бўлди.

    Биринчи раҳбар томонидан узоқ кутилган эркинликнинг берилиши, яқинда Конституцияда кафолатланган эркинликлардан жуда руҳланган эдим. Бироқ, ўртада катта кучларнинг борлиги (қаршилиги) ҳафсаламни пир қилди. Қисқаси, оиламга тинчлик керак. Шу кунгача, мени ёлғиз қолдирмаган барчага миннатдорчилик билдираман. Бошингиз омон бўлсин”, — дея фаолиятини тугатишига сабаб бўлган воқеалар ҳақида гапирди.

    “Вайнер бўлиб қайтишим мумкин ёки шунчаки ҳазил латифалар ёзувчи”, — Отабек Артиков

    Фаолиятини тугатган блогерлар орасида Отабек Артиков ҳам бор. У фаолияти якунлашига сабаб бўлган ҳолатлар ҳақида ёзар экан, “Нима топдик нима йўқотдик буни билмайман, билганим сизлар билан ўтган вақтимга ачинмайман”, дейди у.

    Отабек Артиков
    Фото: Фаррух Файзиев.

    “Ҳурматли блогим кузатувчилари бугундан бошлаб мен блогерлик фаолиятимни бутунлай якунлашга қарор қилдим, сабаблари аҳамиятсиз, шунчаки барча тармоқлардан кетишни ва оддий ҳамда сокин ҳаёт кечиришни истайман. Мен блогимдан моддий даромад топиб бойиб кетганим йўқ, машҳурликни кетидан қувганим ҳам йўқ. Машҳур ҳам эмасман. Шунчаки бу хобби орқали одамларнинг оз бўлсада муаммоларини ечишни истаган эдим. Нима топдик нима йўқотдик буни билмайман, билганим сизлар билан ўтган вақтимга ачинмайман. Тўрт йил давомида мен билан бўлган барчага катта раҳмат”, — дейди блогер.

    “Дарё” журналисти билан суҳбатда бўлган Отабек Артиков келажакда яна қайтиши мумкинлиги ҳақида ҳам гапириб, қайтса ҳам муаммолар ҳақида ёзмаслигини айтмоқда.

    “Вайнер бўлиб қайтишим мумкин ёки шунчаки ҳазил латифалар ёзувчи. Лекин танқид қилмайман. Мурожаат ҳам чиқармайман, қайтган тақдиримда ҳам”, — дейди блогер.

    Қашқадарёда шунингдек, блогерлар Зоҳиршоҳ Жўраев, Ўралжон Камолов, Ҳумоюн Худоёровлар ҳам блогерлик фаолияти тугатилганини маълум қилган.

    05.06.2023, 17:00   Изоҳ (0)   17670
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


     Mobiuz компанияси “Хотиржам” тариф режаларини тақдим этди


    “Payme фойдаланувчиларининг ҳаётий ҳикоялари асосида”: Далер синглисига картадаги пулни ўғирликдан сақлашга қандай ёрдам берди


    Korzinka’дан BYD Song Plus: кенг кўламли акцияда қатнашинг, электромобиль миниб кетинг


    Kiaънинг расмий дистрибютори бўлган Roodell компанияси — Kia Селтос Kia соҳибларини Kia Го шиори остида ўтказиладиган спорт-кўнгилочар тадбирда иштирок этишлари учун чорлади!


    Болаларнинг неврологик касалликларини тўғри даволаш йўлларини излаш


    Тошкентда яна бир йирик лойиҳа – Шошкент турар жой мажмуасининг сотув офиси ўз фаолиятини бошлади


    Тошкентда Lenovo Store бренд дўконининг очилиши бўлиб ўтди


    “Агробанк” томонидан “Сувчилар мактаби” лойиҳаси йўлга қўйилди


    Тошкентдаги Central Park’да Huggies болалар брендининг она ва бола хонаси очилди


    Жиззах шаҳрида Jizzakh АDМ ҳудудида Кореянинг DМC компанияси билан ҳамкорликда янги мажмуа қурилиши бошланишига бағишланган вақт капсуласини жойлаш маросими бўлиб ўтди


     Асакабанк “Mastercard билан Венецияга” акциясини бошлади


    Shivaki Фриго Cоол — маҳсулотларингизнинг кафолатли сақланиши!


     Эндиликда Payme орқали давлат намунасидаги маълумотномаларни олиш мумкин


    Мукофот жамғармаси 1 млн долларлик President Tech Award танловига аризалар қабули давом этмоқда


    Узбекинвест компанияси 2023 йилда электрон полисларни жорий этиш бўйича етакчиликни сақлаб қолди

     

    Тавсия этамиз

    Музлаткич ичида жон сақлаган бола, Apple’нинг янги маҳсулотлари, судга чақирилган шаҳзода — 6 июнь суратлари

    06.06.2023, 22:25

    Ўқувчиларга берилаётган паспорт, Тошкентда пайдо бўлган овозкучайтиргичли автоуловлар, ўта хавфли жиноятчини қўлга олиш жараёни — Тошкент шаҳар ИИББ архивидан фото...

    06.06.2023, 16:27

    “Морг”га айлантирилган мактаб, чопон кийиб олган Рафет Эл Роман, метро зинасида ухлаётганлар — 5 июнь суратлари

    05.06.2023, 22:45

    “Барчамиз учун жиддий сигнал бўлди” — қашқадарёлик етти блогер ўз фаолиятини тугатди

    05.06.2023, 17:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Олтин йигитча” Оскар де ла Ҳоя иштирокидаги энг яхши 5 та жанг 

    Спорт | 14.09.2023, 17:42

    Тўқимачилик фабрикалари, қуллар савдоси ва елканли кемалар. “Манчестер Сити” ва “Манчестер Юнайтед” клублари логотипидаги кема рамзининг тарихи

    Спорт | 02.07.2023, 22:51

    “Мутлақо ўхшамайди”: поп қироли Майкл Жексоннинг 26 ёшли ўғли қандай кўринишга эга ва ҳозир нималар билан банд? (фото)

    Шоу-бизнес | 19.06.2023, 19:30

    Қондош дублёрлар:Фильмларда ўз эгизаги билан иштирок этувчи турк актёрлари (фото)

    Шоу-бизнес | 18.06.2023, 12:40

    Шаффоф пошнали пойабзал , шўнғишга мўлжалланган костюм: Майкл Жексон, Брандо ва бошқа машҳурлар ихтиро қилган буюмлар (фото)

    Шоу-бизнес | 14.06.2023, 19:40

    Фильмнинг 1 қисми учун юқори гонорар, шахсий автоуй: Турк актёрларининг ақл бовар қилмайдиган талаблари

    Шоу-бизнес | 12.06.2023, 13:37

    “Манчестер Сити” ёки “Интер” ҳужумчиси тарихда қолади. Бир мавсумда ҳам ЕЧЛ, ҳам ЖЧ кубогини қўлга киритган тўққиз футболчи ҳақида

    Спорт | 10.06.2023, 17:40

    Ширинликларга қарамликдан келиб чиқувчи 4 та хавотирли аломатлар

    Саломатлик | 09.06.2023, 19:30

    Том Хенкс ўзи иштирокидаги баъзи фильмларни ёмон кўриши ҳақида сўзлаб берди

    Шоу-бизнес | 09.06.2023, 10:29

    Кўз олдида онаси отасини отиб ташлаган: фожиали воқеаларни бошдан кечирган машҳур аёллар (фото)

    Шоу-бизнес | 08.06.2023, 18:48
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.