• Профилга Кириш
  • 4992fdfd-8954-4c05-b6e3-f510f81a73b5.svg f28f9d5b-7461-4f14-8ebe-571256959e43.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Маҳаллий (Ўзб)
      • Об-хаво
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Бошқалар
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
        • Қорақалпоғистон
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Абитуриент

    Японлар дангаса талабаларни ёқтирмайди. Кунчиқар мамлакатга ўқишга бориб, ҳозирда японларга дарс бераётган ўзбекистонлик йигит ҳикояси

    Япония таълим тизими бўйича ўзига хос йўналиш яратган давлатлардан бири ҳисобланади. Кунчиқар мамлакатда таълим олиш тартиби қандай? Хорижлик талабалар учун қандай имконият, шароит ва имтиёзлар мавжуд? Японияга ўқишга бормоқчи бўлган талаба нималар билиши керак? Бу ҳақида ўзи Японияда ўқиб, ҳозирда японларга дарс бераётган доцент ўзбекистонлик Эркин Курганов «Дарё»га батафсил гапириб берди.

    Эркин Курганов 1987 йилда Наманган вилояти, Чортоқ туманида туғилган. 2010 йилда Ўзбекистон миллий университетининг биология факультетини тамомлаган. Япония Миллий физиология институтида илмий ишлар олиб бориб, 2017 йилда PhD босқичини муваффақиятли тугатган. Ҳозирда Кёто технология институтида доцент (Ассистент Профессор) бош мия ва нерв соҳаси бўйича талабаларга дарс бериб келмоқда.

    Фото: Facebook/@ErkinKS

    Фото: Facebook/@ErkinKS

    Илк бор Японияга боришим ҳақида

    Япония ҳақида илк бор талаба бўлган кезларим эшитганман. Ўша пайтлари иқтидорли талабалар учун «Sumitomo» фонди ташкил этилган эди. Мана шу фонд сабаб, Кунчиқар мамлакатга қизиқишим уйғонган. Талабалик пайтимда йўналиш танлашга қийналганман лекин устозларим маслаҳати билан биофизика йўналишини танлаганман. Кейинчалик устозим академик Равшан Сабировнинг таклифи ва қизиқтиришлари туфайли 2010 йил Японияга бориб, у ердаги илм-фан билан танишганман. 2012—2017 йиллар давомида Япония миллий физиология институтида PhD (Бу 5 йиллик дастур бўлиб, 2 йил магистратура ва 3 йил PhD) ўқидим. Ҳозирда Кёто технология институтида бош мия ва нерв соҳаси бўйича талабаларга дарс ҳам беряпман.

    Профессор Сеижи Мията билан Фото: Facebook/@ErkinKS

    Профессор Сеижи Мията билан Фото: Facebook/@ErkinKS

    Ўзбекистон ва Япония: таълим тизими ва фарқли жиҳатлар

    Таълим тизими Ўзбекистоннинг энг оғриқли нуқтаси деб ҳисоблайман. Чунки Японияда бир неча йиллардан буён ўқиб ва шу соҳада бир муддат ишлаб тушундимки, юртимизда таълим тизими ва тиббиёт ўтган давр мобайнида ўз жойида қотиб қолмаган, балки ортга кетган десам адашмайман. Бу ортга кетиш афсуски, мактабгача таълим муассасасидан  бошлаб, ўша аспирантура ва докторантурагача давом этган.

    Умуман олганда, Япония ва Ўзбекистон таълим тизимини таққослаб бўлмайди. Сабаби тафовут жуда катта. Ўзим мисолимда айтадиган бўлсам, Ўзбекистон миллий университетининг биология факультетидаги 4 йиллик ўқиш давомида 60 га яқин фанларни ўзлаштиришга мажбур бўлганмиз. Биология соҳасида ўқийдиган талабалар учун масалан, этика, эстетика ва яна бир неча гуманитар соҳадаги фанларни нима кераги бор дейдиган одам бўлмаган. Қизиғи шундаки, ҳозир ҳам шу саволни берадиган одам йўқ. Яна бир томони, бу талабаларни ҳақиқий илм билан мустақил шуғулланиш учун вақти йўқ. Шунинг учун биз японларнинг таълим тизимидан жуда кўп нарсаларни ўзлаштиришимиз керак. Бунда биринчи навбатда ўқитувчиларни мактабларга саралаб олишдан бошлаб, то дарс бериш усули, ёндашуви олий таълимдаги дарс жараёнлари ва илмий даража олишдаги эркинликларни айтиб ўтишим мумкин.

    Фото: Facebook/@ErkinKS

    Фото: Facebook/@ErkinKS

    Ўзим ҳозирда фаолият юритаётган даргоҳда талабалар асосан, бошланғич 2 йилда (бакалаврлар назарда тутиляпти) назарий ва амалий жиҳатдан билимларини мустаҳкамлаб, шу 2 йил давомида факультетни ҳар бир кафедраси билан танишишади. Учунчи босқич 2-семестрдан бошлаб эса ўзлари ариза топширган кафедрадаги лабораторияларга бириктирилиб, кейинги 1,5 йил давомида бевосита ўз илмий ишлари билан машғул бўлади. Мана буни эркинлик, эркин фикрлашга ва келажакда мустақил бўлишга тайёрлов деса бўлади.

    Нобель мукофоти совриндори Профессор Ёшинори Оҳсуми билан Фото: Facebook/@ErkinKS

    Нобель мукофоти совриндори Профессор Ёшинори Оҳсуми билан Фото: Facebook/@ErkinKS

    Япон талабалари ҳақида

    Япон талабаларини бир сўз билан таърифлаш қийин. Юқорида айтганимдек, дарс бериш жараёни Ўзбекистондагидан анча фарқли бўлгани боис, талабалар ҳам шунга яраша.  Масалан, дарсда талаба ёнидагиларга ҳалал бермаган ҳолда ухлаши мумкин ва ўқитувчи бу учун талабани жазоламайди. Талабалар билан профессорларни муносабати, бир-бирларига бўлган ҳурмати ҳавас қиларли даражада. Профессор ўз лабораториясидаги талабалар билан жуда яқин.  Мен ҳам талабаларим билан илмий мавзуларни кенг муҳокама қиламиз, бир-биримизни эшитамиз, уларни кенг фикрлашини кўриб ҳавасим келади. Кўпчилик талабалар дам олиш кунлари вақтинчалик ишлаши мумкин. Бу ерда уни «баито» (аслида «арубаито») дейишади. Бу талабаларга бироз бўлса ҳам молиявий мустақиллик беради.

    Фото: Facebook/@ErkinKS

    Фото: Facebook/@ErkinKS

    Японлар ҳақида англаганларим

    Японлар ўта мулойим халқ. Баъзи урф-одатлари ўзбекларга ўхшаб кетади. Табиатдан барчасини борича қабул қиладиган инсон бўлганим учун кўникиб кетишим унчалик қийин бўлмаган. Менга уларнинг чой тайёрлаш маросими жуда ёқади. Ҳар бир жараёнини эринмасдан бажаришади. Уларни кузатиб туриб, сабр дегани шу бўлса керак-да дейман ўзимга ўзим. Яна уларда инсонларнинг бир-бирига бўлган ҳурмати таҳсинга сазовор. Энг асосийси, японлар жуда меҳнаткаш халқ. Иш соати тугашига қарамай, кўпчилиги тунгача ишлайди. Мен ҳам борганимдаёқ, улардан шу хислатни юқтириб олганман.

    Фото: Facebook/@ErkinKS

    Фото: Facebook/@ErkinKS

    Японияда ўқимоқчи бўлган талабаларга маслаҳатлар

    Японлар ўзи меҳнаткаш бўлганидек, бошқалардан ҳам шу меҳнатсеварликни, изланишни кутади. Шунинг учун Японияга келиб, ўқимоқчи бўлган талабалар ўз соҳасини севадиган, илмга чанқоқ бўлишлари керак. Албатта, инглиз тилини билишлари, қолаверса, япон тилини ҳам ўзлаштиришса, келажакда ўзлари учун фақат фойдали бўлади. Японларга ўз тилларида мулоқот қилсангиз, улар сизни жудаям ҳурмат қилишади. Устозим академик Сабиров доим «Чет элда ўқишни ва ишлашни хоҳласангиз, ўз соҳангизни ёки чет тилини ўзини билишиз етарли эмас. Дейлик, сиз соҳангиз бўйича етук олимсиз, тил билмасангиз ўз ғояларингизни бошқаларга етказиб бера олмасангиз натижа нолга тенг. Худди шундай чет тилини билиб, ўз соҳангизни билмасангиз ҳам ҳеч нимага эриша олмайсиз. Иккаласини ҳам тенг олиб боришга ҳаракат қилинг» деб таъкидлардилар. Келажакда Японияга келиб ўқимоқчи бўлган ёшларга ҳам шу сўзларга эътибор беришларини сўрардим.

    Фото: Facebook/@ErkinKS

    Фото: Facebook/@ErkinKS

    Мамлакатда талабаларга имкониятлар кўп. Масалан, бошқа хорижий малакатлардан фарқли равишда худди биздагидай Японияда университетларда стипендия берилади. Бундан ташқари Монбукагакушо, ЖASСО каби номдор давлат стипендиялари, шунингдек, ҳар бир вилоят (префектура), хусусий корхона ва ташкилотларнинг ҳам алоҳида стипендиялари бор. Айтмоқчи бўлганим, ҳақиқий ўқийман, изланаман деган талаба учун молиявий томондан қўлловчи имкониятлар етарли.

    Фото: Facebook/@ErkinKS

    Фото: Facebook/@ErkinKS

    Бундан ташқари, Японияга келмоқчи бўлган ёшларга биринчи навбатда пунктуал (ўз вақтида) бўлишни маслаҳат бераман. Японияда вақтни қадрлашади. Японияда атиги 10 сония кеч қолган ёки эрта кетиб қолган поезд учун расман узр сўралган ҳолатларни кўпчилик эшитган ёки ўқиган бўлса керак. Қисқа қилиб айтганда, тариб-интизомли, билимли кадр жамиятда ўз ўрнини, албатта, топиб кетади.

    23.04.2019, 10:22   Изоҳ (0)   38058
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


     Асакабанк “Mastercard билан Венецияга” акциясини бошлади


    Мукофот жамғармаси 1 млн долларлик President Tech Award танловига аризалар қабули давом этмоқда


    “Агробанк” томонидан “Сувчилар мактаби” лойиҳаси йўлга қўйилди


    Болаларнинг неврологик касалликларини тўғри даволаш йўлларини излаш


    Тошкентда яна бир йирик лойиҳа – Шошкент турар жой мажмуасининг сотув офиси ўз фаолиятини бошлади


    Shivaki Фриго Cоол — маҳсулотларингизнинг кафолатли сақланиши!


     Эндиликда Payme орқали давлат намунасидаги маълумотномаларни олиш мумкин


     Mobiuz компанияси “Хотиржам” тариф режаларини тақдим этди


    Узбекинвест компанияси 2023 йилда электрон полисларни жорий этиш бўйича етакчиликни сақлаб қолди


    Жиззах шаҳрида Jizzakh АDМ ҳудудида Кореянинг DМC компанияси билан ҳамкорликда янги мажмуа қурилиши бошланишига бағишланган вақт капсуласини жойлаш маросими бўлиб ўтди


    Korzinka’дан BYD Song Plus: кенг кўламли акцияда қатнашинг, электромобиль миниб кетинг


    Тошкентдаги Central Park’да Huggies болалар брендининг она ва бола хонаси очилди


    “Payme фойдаланувчиларининг ҳаётий ҳикоялари асосида”: Далер синглисига картадаги пулни ўғирликдан сақлашга қандай ёрдам берди


    Kiaънинг расмий дистрибютори бўлган Roodell компанияси — Kia Селтос Kia соҳибларини Kia Го шиори остида ўтказиладиган спорт-кўнгилочар тадбирда иштирок этишлари учун чорлади!


    Тошкентда Lenovo Store бренд дўконининг очилиши бўлиб ўтди

     

    Тавсия этамиз

    Музлаткич ичида жон сақлаган бола, Apple’нинг янги маҳсулотлари, судга чақирилган шаҳзода — 6 июнь суратлари

    06.06.2023, 22:25

    Ўқувчиларга берилаётган паспорт, Тошкентда пайдо бўлган овозкучайтиргичли автоуловлар, ўта хавфли жиноятчини қўлга олиш жараёни — Тошкент шаҳар ИИББ архивидан фото...

    06.06.2023, 16:27

    “Морг”га айлантирилган мактаб, чопон кийиб олган Рафет Эл Роман, метро зинасида ухлаётганлар — 5 июнь суратлари

    05.06.2023, 22:45

    “Барчамиз учун жиддий сигнал бўлди” — қашқадарёлик етти блогер ўз фаолиятини тугатди

    05.06.2023, 17:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Олтин йигитча” Оскар де ла Ҳоя иштирокидаги энг яхши 5 та жанг 

    Спорт | 14.09.2023, 17:42

    Тўқимачилик фабрикалари, қуллар савдоси ва елканли кемалар. “Манчестер Сити” ва “Манчестер Юнайтед” клублари логотипидаги кема рамзининг тарихи

    Спорт | 02.07.2023, 22:51

    “Мутлақо ўхшамайди”: поп қироли Майкл Жексоннинг 26 ёшли ўғли қандай кўринишга эга ва ҳозир нималар билан банд? (фото)

    Шоу-бизнес | 19.06.2023, 19:30

    Қондош дублёрлар:Фильмларда ўз эгизаги билан иштирок этувчи турк актёрлари (фото)

    Шоу-бизнес | 18.06.2023, 12:40

    Шаффоф пошнали пойабзал , шўнғишга мўлжалланган костюм: Майкл Жексон, Брандо ва бошқа машҳурлар ихтиро қилган буюмлар (фото)

    Шоу-бизнес | 14.06.2023, 19:40

    Фильмнинг 1 қисми учун юқори гонорар, шахсий автоуй: Турк актёрларининг ақл бовар қилмайдиган талаблари

    Шоу-бизнес | 12.06.2023, 13:37

    “Манчестер Сити” ёки “Интер” ҳужумчиси тарихда қолади. Бир мавсумда ҳам ЕЧЛ, ҳам ЖЧ кубогини қўлга киритган тўққиз футболчи ҳақида

    Спорт | 10.06.2023, 17:40

    Ширинликларга қарамликдан келиб чиқувчи 4 та хавотирли аломатлар

    Саломатлик | 09.06.2023, 19:30

    Том Хенкс ўзи иштирокидаги баъзи фильмларни ёмон кўриши ҳақида сўзлаб берди

    Шоу-бизнес | 09.06.2023, 10:29

    Кўз олдида онаси отасини отиб ташлаган: фожиали воқеаларни бошдан кечирган машҳур аёллар (фото)

    Шоу-бизнес | 08.06.2023, 18:48
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.