• Профилга Кириш
  • 4992fdfd-8954-4c05-b6e3-f510f81a73b5.svg f28f9d5b-7461-4f14-8ebe-571256959e43.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12857.35
    • RUB163.45
    • EUR14672.81
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Маҳаллий (Ўзб)
      • Об-хаво
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Бошқалар
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
        • Қорақалпоғистон
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Мусиқа

    «Муаллифлик ҳуқуқини талаб қилганимда мен миллионер бўлиб кетардим». Юлдуз Усмонова «Хаста бўлма» билан боғлиқ можаролардан сўнг қўшиққа янги шеър ёзди (видео)

    Ўзбекистон халқ артисти «Хаста бўлма» қўшиғи атрофидаги можаролардан кейин вазиятга изоҳ берди ҳамда қўшиққа янги шеър ёзганини маълум қилди.

    Мана бу «Хаста бўлма» қўшиғи можаро бўлиб кетганини биласизлар. Мен умримда биров билан талашишни ёмон кўрдим. Умримда кимгадир ниманидир исбот қилмадим. Ижодда ҳар бир эринмаган одам этагингга осилаверса, этагингни кесиб, қочиб қолган бўласан. Шеър ёзилса, китобда қолаверади. Шеърни ўзини ўқиб чиқсанг, ҳа дейди, ўтади-кетади. Нима бўлса куй билан, қалб билан бўлади. Мана шу қалб ёнади, кейин Юлдуз Усмонованинг қўшиқлари чиқади.

    Ҳозир ўтириб, ёзиб қўйдим. Нимадир миямга уриб қолди, ёзиб юрган одам ёзаверади. Нечта қўшиғимни ижро этишган бўлса, улар айтди-кетди. Ҳеч ким билан судлашмабман, агар мен муаллифлик ҳуқуқимни талаб қиладиган бўлсам, миллионер бўлиб кетар эдим. Айтганига хурсанд бўлаверар эканмиз. Нимани ҳис қилган бўлсам, шуни ёздим.

    Яна бир нарсани айтиб ўтишим керак, мусиқага шеър ёзадиган саноқли шоир бор. Халқ шоирлари ҳам мусиқага шеър ёзмайди. Шеър ёзади, ёзсангиз мана шунга куй ёзинг, дейишади. Қўшиқчи шоирлар бошқа бўлади. Бу шеърга куйни ўзим ёзганман. Уйим яқинда таъмирдан чиқди. Кўп нарсалар йўқолиб кетди. Лекин ўша шеър ёзилган қоғозни кўрсатганимда билган бўлардингиз, унинг эгаси раҳматли бўлиб кетганми, деб ўйлайсиз. Энди ёзганиям пойма-пой бўлиб турганди, шунинг учун унинг шоир эмаслигини билганман.

    Ҳамма шеърларни экспертиза қилса бўлади. Лекин ҳамма шеърни экспертиза қилиб, тиллага ўраб, токчага қўйса, ҳеч ким олиб ўқимайди. Куй билан айтилган нарса қалбларга киради, тарихларда қолади. Алишер Навоийни ким ўқиб жойига қўйди, саноқли навоийшунослар бор. Шунинг учун ғазал муҳим нарса, сўз муҳим нарса. Лекин сўз атайин изланмайди.

    Юлдуз Усмонова, Ўзбекистон халқ артисти

    Юлдуз Усмонова, шунингдек, ушбу воқеадан сўнг шоирлар билан эҳтиёт бўлиб ишлаётгани ҳамда ўзи таҳрирлаган шеърларга ҳаммуаллифлик қилаётгани ҳақида ҳам сўзлаб берди.

    «Бундан кейин биз шоирлар билан жуда эҳтиёт бўлиб ишлаяпмиз. Ўзим ҳам ўтириб, унча-мунчасини ёзиб қўяман. Лекин бунга шоир ҳам керак эмас экан, дейишмасин деб шоирларни ишлатаман. Шунингдек, ҳар бир ёзган ва ёзилган қўшиқда 4 қатор менинг нақаротим туради. Аслини олганда ҳаммуаллифман. Лекин мен ҳаммуаллифман деб буларнинг нафсониятига тегмайман. Бундан кейин ҳаммуаллифман ҳар бир қўшиққа. Демак, замон талаб қиляпти, шунақа бўлиш керак. Мен ҳам композитор, ҳам қўшиқчиман. Ва яхши қўшиқнинг биринчи нақароти ёзилади, сўз ўз-ўзидан келади ва ундан кейин шоирга берилади. Агар куйга ёзадиган шоирлар кўп бўлганида, не-не ҳитлар чиқиб кетган бўлар эди», — дейди Юлдуз Усмонова.

    Айтилишича, «Хаста бўлма» қўшиғининг янги талқини тез кунда мухлислар эътиборига ҳавола этилади.

    Эслатиб ўтамиз, шоир Йўлчи Рўзиев Юлдуз Усмоновадан «Хаста бўлма» шеъри учун 3 йилдан буён қалам ҳақи ололмаётгани ҳақида хабар берилганди. Тошкент шаҳар судларининг маълум қилишича, 20 сентябрь куни фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судига «Хаста бўлма» қўшиғининг шеър муаллифидан муаллифлик ҳуқуқлари бузилишига чек қўйиш, муаллифлик ҳуқуқлари бузилгани учун товон пули ва маънавий зарар ундириш ҳақидаги даъво аризаси келиб тушган.

    Мазкур даъво аризаси бўйича фуқаролик иши қўзғатилиб, суд мажлиси 2021 йил 13 октябрга тайинланган. 13 октябрь куни суд мажлисига даъвогар келган, жавобгар келмагани сабабли суд мажлиси 22 октябрга қолдирилган.

    29 октябрь куни қабул қилинган ҳал қилув қарори билан даъво ариза қисман қаноатлантирилиб, Юлдуз Усмоновадан даъвогар Йўлчи Рўзиевга 50 миллион сўм маънавий зарар учун компенсация, базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 баробар миқдорида (135 миллион сўм) етказилган зарар ҳисобига товон пули ундириш белгиланган.

    Шундан сўнг фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида Юлдуз Усмонованинг «Хаста бўлма» қўшиғининг муаллифлик ҳуқуқи бузилгани бўйича шикоят апелляцияси кўриб чиқилди.

    Суднинг ажримига кўра, даъвогар Йўлчи Рўзиевнинг жавобгар Юлдуз Усмоновага нисбатан муаллифлик ҳуқуқлари бузилишига чек қўйиш, муаллифлик ҳуқуқлари бузилгани учун товон пули ва маънавий зарар ундириш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан чиқарилган фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг 2021 йил 29 октябрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилган.

    21.01.2022, 21:44   Изоҳ (0)   43531
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкентда Lenovo Store бренд дўконининг очилиши бўлиб ўтди


     Асакабанк “Mastercard билан Венецияга” акциясини бошлади


    Узбекинвест компанияси 2023 йилда электрон полисларни жорий этиш бўйича етакчиликни сақлаб қолди


    Kiaънинг расмий дистрибютори бўлган Roodell компанияси — Kia Селтос Kia соҳибларини Kia Го шиори остида ўтказиладиган спорт-кўнгилочар тадбирда иштирок этишлари учун чорлади!


     Mobiuz компанияси “Хотиржам” тариф режаларини тақдим этди


    Korzinka’дан BYD Song Plus: кенг кўламли акцияда қатнашинг, электромобиль миниб кетинг


    Болаларнинг неврологик касалликларини тўғри даволаш йўлларини излаш


    Тошкентдаги Central Park’да Huggies болалар брендининг она ва бола хонаси очилди


    Жиззах шаҳрида Jizzakh АDМ ҳудудида Кореянинг DМC компанияси билан ҳамкорликда янги мажмуа қурилиши бошланишига бағишланган вақт капсуласини жойлаш маросими бўлиб ўтди


    Мукофот жамғармаси 1 млн долларлик President Tech Award танловига аризалар қабули давом этмоқда


     Эндиликда Payme орқали давлат намунасидаги маълумотномаларни олиш мумкин


    “Payme фойдаланувчиларининг ҳаётий ҳикоялари асосида”: Далер синглисига картадаги пулни ўғирликдан сақлашга қандай ёрдам берди


    “Агробанк” томонидан “Сувчилар мактаби” лойиҳаси йўлга қўйилди


    Тошкентда яна бир йирик лойиҳа – Шошкент турар жой мажмуасининг сотув офиси ўз фаолиятини бошлади


    Shivaki Фриго Cоол — маҳсулотларингизнинг кафолатли сақланиши!

     

    Тавсия этамиз

    Музлаткич ичида жон сақлаган бола, Apple’нинг янги маҳсулотлари, судга чақирилган шаҳзода — 6 июнь суратлари

    06.06.2023, 22:25

    Ўқувчиларга берилаётган паспорт, Тошкентда пайдо бўлган овозкучайтиргичли автоуловлар, ўта хавфли жиноятчини қўлга олиш жараёни — Тошкент шаҳар ИИББ архивидан фото...

    06.06.2023, 16:27

    “Морг”га айлантирилган мактаб, чопон кийиб олган Рафет Эл Роман, метро зинасида ухлаётганлар — 5 июнь суратлари

    05.06.2023, 22:45

    “Барчамиз учун жиддий сигнал бўлди” — қашқадарёлик етти блогер ўз фаолиятини тугатди

    05.06.2023, 17:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Олтин йигитча” Оскар де ла Ҳоя иштирокидаги энг яхши 5 та жанг 

    Спорт | 14.09.2023, 17:42

    Тўқимачилик фабрикалари, қуллар савдоси ва елканли кемалар. “Манчестер Сити” ва “Манчестер Юнайтед” клублари логотипидаги кема рамзининг тарихи

    Спорт | 02.07.2023, 22:51

    “Мутлақо ўхшамайди”: поп қироли Майкл Жексоннинг 26 ёшли ўғли қандай кўринишга эга ва ҳозир нималар билан банд? (фото)

    Шоу-бизнес | 19.06.2023, 19:30

    Қондош дублёрлар:Фильмларда ўз эгизаги билан иштирок этувчи турк актёрлари (фото)

    Шоу-бизнес | 18.06.2023, 12:40

    Шаффоф пошнали пойабзал , шўнғишга мўлжалланган костюм: Майкл Жексон, Брандо ва бошқа машҳурлар ихтиро қилган буюмлар (фото)

    Шоу-бизнес | 14.06.2023, 19:40

    Фильмнинг 1 қисми учун юқори гонорар, шахсий автоуй: Турк актёрларининг ақл бовар қилмайдиган талаблари

    Шоу-бизнес | 12.06.2023, 13:37

    “Манчестер Сити” ёки “Интер” ҳужумчиси тарихда қолади. Бир мавсумда ҳам ЕЧЛ, ҳам ЖЧ кубогини қўлга киритган тўққиз футболчи ҳақида

    Спорт | 10.06.2023, 17:40

    Ширинликларга қарамликдан келиб чиқувчи 4 та хавотирли аломатлар

    Саломатлик | 09.06.2023, 19:30

    Том Хенкс ўзи иштирокидаги баъзи фильмларни ёмон кўриши ҳақида сўзлаб берди

    Шоу-бизнес | 09.06.2023, 10:29

    Кўз олдида онаси отасини отиб ташлаган: фожиали воқеаларни бошдан кечирган машҳур аёллар (фото)

    Шоу-бизнес | 08.06.2023, 18:48
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.