• Профилга Кириш
  • 4992fdfd-8954-4c05-b6e3-f510f81a73b5.svg f28f9d5b-7461-4f14-8ebe-571256959e43.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Маҳаллий (Ўзб)
      • Об-хаво
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Бошқалар
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
        • Қорақалпоғистон
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Илм-фан

    «Давлат ажратган пуллар ярим йўлда тушиб қолмаса, Ўзбекистонда ҳам кашфиётлар қилиш мумкин». 10 дан ортиқ тилларни ўрганаётган 25 ёшли кимёгар талаба билан суҳбат

    Турли қийинчилик ва ақлга сиғмайдиган ҳодисаларга қарамай, соҳасининг ортидан жамиятда ўрнини топаётган ва соғлом фикрларини ифодалашдан тап тортмайдиган ёшлар бор экан эртанги кунга бўлган умид сўнмайди. «Дарё» «Ҳали умид бор(ми)?» номли илк лойиҳа доирасида «Илм-фан соҳасида ишлайдиган одам бирданига бойиб кетмайди» деб ҳисобловчи кимёгар талаба Муҳаммадбобур Юсупов билан суҳбатлашди.

    Ақлли кадрларни йўқотишнинг оғир юки йиллар ўтгач билинади. Вақти-соати келиб бир вақтлар дипломини пулга сотиб олган, фалончи танишидан фойдаланиб ишга кирганлар қўштирноқ ичидаги мутахассисга айланади. Бунинг бадали эса оғир бўлади. Келажак ўз қорни ва чўнтагини қаппайтиришдан бошқа дарди йўқ бўлганларга қолмаслиги учун ҳам ақлли ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларни эшитиш керак.

    Кимё оламига қадам

    Ўзбекистон Миллий университетининг кимё факультетида магистратура босқичида ўқиётган Муҳаммадбобур Юсуповнинг кимёга қизиқиши болалигида кўрган кино, мультфильмларидаги лаборатория, кимёвий идишлар, модда ва жараёнлар акс этган кадрлардан кейин пайдо бўлган. Мактаб ва лицейда севган фанини мукаммал ўрганишга астойдил уринган Муҳаммадбобур бакалавр ва магистратурада ҳам қизиқиши ортидан эргашади. Айни вақтда келгусида олиб бориладиган илмий-тадқиқот йўналишлари, келажак ҳали кашф этмаган соҳа сирларини ўрганиш билан банд. Кейинчалик кимё саноатининг экспериментал соҳаси бўйича энг етук мутахассислардан бирига айланиш нияти ҳам бор.

    «Ўзбекистонда экспериментал кимёгарлар деярли қолмади. Мавжудлари ҳозир кексайиб қолган, ёшроқлари эса Европада», — деб ҳисобловчи кимёгар талаба ёшларнинг аниқ ва табиий фанларга қизиқмаслиги сабабини илм-фан соҳасида ишлайдиган одамларнинг бирданига бойиб кетмаслиги билан боғлайди. Унинг фикрича, фан соҳасида олимлик даражасига эришаман деган ҳар қандай инсон оғир ақлий ва жисмоний меҳнатни бажармасдан туриб етук кадр бўла олмайди.

    Кашфиёт қилиш учун хорижга кетиш шартми?

    Бугун Муҳаммадбобур 16 ёшидагидан кўра бошқача фикрлайди. Британия ва Германиядаги лабораторияларда ишлаб, илмий иш қилишни мўлжаллаган йигит ҳозир Ўзбекистонда ҳам илм-фан соҳасида қиладиган жуда кўплаб кашфиётларга имконият бор, деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Миллий университетининг собиқ ректори Шуҳрат Сирожиддинов ёрдами, хориж ташкилотлари билан ҳамкорликда грантлар борасида қўллаб-қувватлагани, виждонли, ҳалол инсонларнинг кўмаги сабаб у 23 ёшида қиймати миллион доллардан ортиқ асбоб-ускуналар билан таъминланган  лабораторияга эга бўлган. «Ҳеч бўлмаса олимларга, талаба ва ёш илмий тадқиқотчиларга халал беришмасин, уларнинг ишига тўсқинлик қилишмасин, шунинг ўзи энг катта ёрдам», — дейди суҳбатдошимиз.

    Тарих, маданият, сиёсатга қизиқиши қаторида ҳобби сифатида тил ўрганадиган Муҳаммадбобур юнон, яҳудий, итальян, испан, форс, араб, турк, умуман, ўндан ортиқ тиллардан баъзиларини маълум даражада, айримларини эса мукаммал билади. Ушбу тиллар орқали у қадимшунослик, Ўзбекистон тарихи, жаҳон маданияти ва санъатини ўрганади.

    Лабораторияни ташкил қилишдан мақсад

    Лабораториясида 200 дан ортиқ турли шишадан ясалган пробиркалар борлигини маълум қилган Юсупов ёш кимёгарлар у ерда иссиқ, совуқ, кислота ва ишқорга чидамли колбалар, бутун кимё соҳасида ишлатиладиган модда ва идишларни кўриб ўрганиши мумкинлиги, натижада экспертиза қилмасдан туриб қўлига берилган оддий ош тузини қаерда, қачон, ким томонидан ишлаб чиқарилгани, тозалик даражаси, қолаверса, сифатини айтиб берадиган даражага етишини истайди. Исроил давлатининг Тель-Авив ҳарбий лабораторияси, Британиянинг Скотленд-Ярд полиция маҳкамасидан мисол келтирган суҳбатдошимиз ушбу усулларни Ўзбекистонда қўллаш орқали ҳарбий соҳани ривожлантиришдан ташқари, криминалистикани қайта ислоҳ этиш мумкинлигини қўшимча қилади.

    Кимё соҳасининг ривожланишига тўсқинлик қиладиган камчиликлар ҳақида гап кетганда «Оддий ўқитувчи, репетитор кўп, лекин кимёгар ўқитувчи Ўзбекистонда бармоқ билан санагулик»дан ташқари, қиммат экани, мактаб лабораториялари барча зарур модда ва идишлар билан таъминланмагани, бу шароит бўлган тақдирда ҳам улардан фойдалана оладиган лаборант кадрни топиш муаммо эканини қайғурганча таъкидлайди.

    Ҳаммаси таълимга боғлиқ

    Дарсларни аввалгидек ўтилиши тарафдори бўлмаган Муҳаммадбобур Япония ёки Германия сингари мамлакатларда талабалар тўрт йил давомида китобда ёзилмаган реакцияларни бажариб кўриши, келажакда улардан қайси соҳада фойдаланиш мумкинлигини аниқлашини мисол қилиб келтиради. Унинг ҳаётдаги принципларидан бири — кўпчиликка эргашиш шарт эмас, мантиқан тўғри йўл тутиш кифоя.

    Суҳбатнинг тўлиқ вариантини «Дарё»нинг YouTube’даги саҳифаси орқали томоша қилишингиз мумкин.

    Гулираъно Мусаева суҳбатлашди. 

    Тасвирчи ва монтажчи – Маъмуржон Обраҳматов. 

    10.02.2022, 16:23   Изоҳ (0)   61014
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Болаларнинг неврологик касалликларини тўғри даволаш йўлларини излаш


    Shivaki Фриго Cоол — маҳсулотларингизнинг кафолатли сақланиши!


    “Агробанк” томонидан “Сувчилар мактаби” лойиҳаси йўлга қўйилди


    Узбекинвест компанияси 2023 йилда электрон полисларни жорий этиш бўйича етакчиликни сақлаб қолди


    Тошкентдаги Central Park’да Huggies болалар брендининг она ва бола хонаси очилди


     Эндиликда Payme орқали давлат намунасидаги маълумотномаларни олиш мумкин


    Korzinka’дан BYD Song Plus: кенг кўламли акцияда қатнашинг, электромобиль миниб кетинг


    Мукофот жамғармаси 1 млн долларлик President Tech Award танловига аризалар қабули давом этмоқда


    Тошкентда яна бир йирик лойиҳа – Шошкент турар жой мажмуасининг сотув офиси ўз фаолиятини бошлади


    Тошкентда Lenovo Store бренд дўконининг очилиши бўлиб ўтди


    “Payme фойдаланувчиларининг ҳаётий ҳикоялари асосида”: Далер синглисига картадаги пулни ўғирликдан сақлашга қандай ёрдам берди


    Жиззах шаҳрида Jizzakh АDМ ҳудудида Кореянинг DМC компанияси билан ҳамкорликда янги мажмуа қурилиши бошланишига бағишланган вақт капсуласини жойлаш маросими бўлиб ўтди


     Mobiuz компанияси “Хотиржам” тариф режаларини тақдим этди


    Kiaънинг расмий дистрибютори бўлган Roodell компанияси — Kia Селтос Kia соҳибларини Kia Го шиори остида ўтказиладиган спорт-кўнгилочар тадбирда иштирок этишлари учун чорлади!


     Асакабанк “Mastercard билан Венецияга” акциясини бошлади

     

    Тавсия этамиз

    Музлаткич ичида жон сақлаган бола, Apple’нинг янги маҳсулотлари, судга чақирилган шаҳзода — 6 июнь суратлари

    06.06.2023, 22:25

    Ўқувчиларга берилаётган паспорт, Тошкентда пайдо бўлган овозкучайтиргичли автоуловлар, ўта хавфли жиноятчини қўлга олиш жараёни — Тошкент шаҳар ИИББ архивидан фото...

    06.06.2023, 16:27

    “Морг”га айлантирилган мактаб, чопон кийиб олган Рафет Эл Роман, метро зинасида ухлаётганлар — 5 июнь суратлари

    05.06.2023, 22:45

    “Барчамиз учун жиддий сигнал бўлди” — қашқадарёлик етти блогер ўз фаолиятини тугатди

    05.06.2023, 17:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Олтин йигитча” Оскар де ла Ҳоя иштирокидаги энг яхши 5 та жанг 

    Спорт | 14.09.2023, 17:42

    Тўқимачилик фабрикалари, қуллар савдоси ва елканли кемалар. “Манчестер Сити” ва “Манчестер Юнайтед” клублари логотипидаги кема рамзининг тарихи

    Спорт | 02.07.2023, 22:51

    “Мутлақо ўхшамайди”: поп қироли Майкл Жексоннинг 26 ёшли ўғли қандай кўринишга эга ва ҳозир нималар билан банд? (фото)

    Шоу-бизнес | 19.06.2023, 19:30

    Қондош дублёрлар:Фильмларда ўз эгизаги билан иштирок этувчи турк актёрлари (фото)

    Шоу-бизнес | 18.06.2023, 12:40

    Шаффоф пошнали пойабзал , шўнғишга мўлжалланган костюм: Майкл Жексон, Брандо ва бошқа машҳурлар ихтиро қилган буюмлар (фото)

    Шоу-бизнес | 14.06.2023, 19:40

    Фильмнинг 1 қисми учун юқори гонорар, шахсий автоуй: Турк актёрларининг ақл бовар қилмайдиган талаблари

    Шоу-бизнес | 12.06.2023, 13:37

    “Манчестер Сити” ёки “Интер” ҳужумчиси тарихда қолади. Бир мавсумда ҳам ЕЧЛ, ҳам ЖЧ кубогини қўлга киритган тўққиз футболчи ҳақида

    Спорт | 10.06.2023, 17:40

    Ширинликларга қарамликдан келиб чиқувчи 4 та хавотирли аломатлар

    Саломатлик | 09.06.2023, 19:30

    Том Хенкс ўзи иштирокидаги баъзи фильмларни ёмон кўриши ҳақида сўзлаб берди

    Шоу-бизнес | 09.06.2023, 10:29

    Кўз олдида онаси отасини отиб ташлаган: фожиали воқеаларни бошдан кечирган машҳур аёллар (фото)

    Шоу-бизнес | 08.06.2023, 18:48
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.