• Профилга Кириш
  • 4992fdfd-8954-4c05-b6e3-f510f81a73b5.svg f28f9d5b-7461-4f14-8ebe-571256959e43.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Маҳаллий (Ўзб)
      • Об-хаво
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Бошқалар
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
        • Қорақалпоғистон
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Карьера

    «Адолатсизлик сабаб кутубхоначиликдан кетиб, Туркияга келганман» — Истанбулдаги ўзбек муҳожирлари кўмакчиси, тадбиркор Бекназар Раҳматов

    Жиззах вилоятининг Дўстлик туманида туғилиб ўсган Бекназар Раҳматовни Истанбулдаги ўзбеклар яхши танийди. У ижтимоий тармоқлардаги муҳожирларга оид турли чиқишлари ва маслаҳатлари орқали кўпчиликка таниш. «Дарё» мухбири Истанбулга қилган сафари чоғида узоқ йиллар кутубхонада ишлаб, айрим сабаблар туфайли Туркияга кетишга қарор қилган Бекназар Раҳматов билан суҳбатлашди.

    Кетиш керак: Россия ёки Туркия

    Жиззах транспорт ва алоқа касб-ҳунар коллежини тамомлаган Бекназар Раҳматов икки йил кетма-кет университетга ўқишга ҳужжат топширади. Бироқ талабалик бахти насиб этмайди. Шундай бўлишига қарамай, у Дўстлик туманидаги ахборот-ресурс марказига ишга киради ва ўн йил давомида жамоага раҳбарлик қилади. Аммо 2019 йил июнь ойида имзоланган «Ўзбекистон Республикаси аҳолисига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишни янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарордан кейин Бекназарнинг ҳаётида кутилмаган бурилиш юз беради.

    Фото: Бекназар Раҳматовнинг шахсий архивидан

    Фото: Бекназар Раҳматовнинг шахсий архивидан

    «Қарор ортидан ахборот-ресурс марказлари тугатилиб, улар ахборот-кутубхона марказига айлантирилгач, бир неча ходим ишдан бўшатилдик. Ўрнимизга янгилар олинди. Аммо бу давлат раҳбари имзолаган қарорга зид эди. Туман ҳокими билан ўртамизда бироз англашилмовчилик юзага келди, ишга қайтишга ҳаракат қилдим. Лекин натижа бўлмагач, 2019 йилнинг сентябрида кутубхоначиликдан кетдим.

    Фото: Бекназар Раҳматовнинг шахсий архивидан

    Фото: Бекназар Раҳматовнинг шахсий архивидан

    Ўшанда нима қилиб бўлса ҳам хорижда ишлаш, Москва ёки Туркияга йўл олиш фикри туғилди. Истанбулдаги танишим «Сени аэропортда ўзим кутиб оламан, иш ҳам топишга ёрдам бераман», — дея менда ишонч уйғотди. Шундан кейин Туркияга келишга қарор қилдим. Бу давлатнинг ўзига яраша қонун-қоидалари, нарх-наволари ҳақида, умуман, ҳеч нарсадан хабарим йўқ эди, таваккал қилдим», — дейди у.

    «Telegram каналим сабаб иш топдим...»

    Бекназарни Истанбулда кутиб олган таниши унга юк ташувчи сифатида иш бошлашини айтади. У рози бўлади. Аммо бир неча кундан сўнг кутилмаганда бошқа бир жойдан ишлаш таклифи тушади.

    Фото: Бекназар Раҳматовнинг шахсий архивидан

    Фото: Бекназар Раҳматовнинг шахсий архивидан

    «Иш бошлашдан олдин бир неча кун шаҳар айландим. Кутубхонада фаолият юритган давримда Telegram канал очгандим. Каналимга ахборот-ресурс марказидаги ишимдан бўшатилганим, Туркияга келганим ҳақида пост ёзиб, расмлар жойладим. Истанбулда ишлайдиган Баҳодир ака исмли тумандошим каналимни кузатиб бораркан. У одам канал ботига ёзиб, муҳожирларга ҳужжат масаласида хизмат кўрсатувчи ширкатга ишга таклиф этди. Ҳеч иккиланмай розилик билдирдим ва бир кун ҳам юк ташувчи бўлиб ишламадим.

    Ҳафта ўтиб, Баҳодир ака айтган ширкатда иш бошладим. Туркиядаги ўзбекистонликларга ижара шартномаси, ишлаш ва яшаш учун виза ҳужжатларини тўғрилаш ҳамда бошқа қатор масалаларда хизмат кўрсатардик. Ижара ва еб-ичиш харажатларим ширкат томонидан қоплаб бериларди, уйга 300 доллар жўнатиб турдим.

    Фото: Бекназар Раҳматовнинг шахсий архивидан

    Фото: Бекназар Раҳматовнинг шахсий архивидан

    Шу вақтда «Туркиядаги ўзбеклар» номли Telegram канал очдим. Туркия ва Ўзбекистон ҳукуматлари томонидан муҳожирларга оид қандай ҳужжатлар қабул қилинса, янгиликлар бўлса, ҳаммасини жойлаб бордим. Канал ўқувчилари сони ҳам ортаверди. Пандемия бошлангач, кунлик касалланишлар, карантин чора ва қоидалари, чартер-рейслар ҳақида ҳам маълумотлар бердим. Муҳожирлар билан ишлаш кўникмаси пайдо бўлди. Шу тариқа ширкатда етти ой фаолият юритдим», — дейди ватандошимиз.

    Тур агентликнинг Истанбулдаги вакили

    Пандемия туфайли Туркиядаги ўзбекларни ҳам чартер-рейслар орқали Ватанга қайтариш жараёни бошланади. Самарқанддаги тур агентликлардан бирининг вакиллари Ўзбекистоннинг Истанбулдаги консулхонасига чартер-рейслар йўлга қўйиш режалари борлигини айтиб, бу ҳақда реклама билан яхши шуғуллана оладиган ва билетларни сотадиган ишончли одам топишда ёрдам сўрайди. Консулхонадагилар эса Бекназар Раҳматовни тавсия этади. У бу ҳақда шундай дейди:

    Фото: Бекназар Раҳматовнинг шахсий архивидан

    Фото: Бекназар Раҳматовнинг шахсий архивидан

    «Тур агентлик вакиллари билан онлайн суҳбатлашиб, ҳамкорликда ишлашга рози бўлдим. Маълум вақт ўтиб, улар мени Самарқандга чақирди. Агентлик фаолиятини яқиндан билиш ва пухта хизмат кўрсатиш бўйича бир ҳафта малака оширдим.

    Ташкилот раҳбарияти Истанбулда филиал очилиши ва уни мен бошқаришимни айтди. 2020 йил ноябрь ойида филиал ташкил этилди. Ўшандан бери шу ердаман. Ҳозир филиалда тўрт киши ишлаймиз. Ҳисобчи туркиялик, мижозлар билан ишлайдиган икки ходим эса ўзбекистонлик.

    Биз нафақат Ўзбекистонга борувчилар, балки дунёнинг юзлаб давлатига ташриф буюрувчилар учун ҳам авиачипта сотиш билан шуғулланамиз. Филиал ҳақида эшитиб, мурожаат қилувчи ҳар қандай мижозга борадиган давлатидаги коронавирус билан боғлиқ вазият, қандай вакцина олиш, кучук ва мушукларни қай тартибда олиб чиқиб кетиш ҳамда бошқа мавзулар юзасидан маълумот, тушунчалар берамиз. Балки, шунинг учун бошқа мамлакат фуқаролари ва меҳмонлари ўзбекистонлик танишлари орқали бизнинг хизматимиздан тез-тез фойдаланса керак».

    «Мажбуран ишлаш учун келаётган аёллар кўп»

    Суҳбатдошимиз Туркияга ишлаш ва яшаш истагида кетаётган ўзбекистонликлар оқими ортиб бораётганини қайд этди.

    «Ўзбек аёллари Туркияда фоҳишалик ортидан тирикчилик қилади», — деган қарашлар бор. Бу каби фикрларни нотўғри, дея олмайман. Лекин хотин-қизларнинг барчаси ҳам бу йўл орқали пул топмайди.

    Фото: Бекназар Раҳматовнинг шахсий архивидан

    Фото: Бекназар Раҳматовнинг шахсий архивидан

    Мамлакатда асосан 35—55 ёш оралиғидаги ўзбек аёлларини учратиш мумкин. Оиласи бузилгач, отаси ёки ака-укаларининг уйига сиғмай қолган, собиқ турмуш ўртоғи уй билан таъминлаб қўймаганидан кейин фарзандларини боқиш мақсадида мажбуран келаётган хотин-қизлар кўп. 45—55 ёшдаги аёллар бола ёки кексаларни парваришлаш, уй ишларини бажариш орқали пул топади. 20—35 ёшлилар ишлаб чиқариш корхоналарида меҳнат қилади.

    Ўзбек муҳожирларининг тахминан 10 фоизи эркаклар бўлиб, улар почта жўнатмаларида, юртдошларимиз очган чойхона, меҳмонхоналарда хизмат кўрсатиш орқали даромад топади. Туркларнинг қўлида қурувчи ёки ошпаз бўлиб ишлайдиганлар деярли йўқ. Чунки туркларнинг ўзи бу соҳаларда анча малакали ва ишининг устаси ҳисобланади.

    Фото: Бекназар Раҳматовнинг шахсий архивидан

    Фото: Бекназар Раҳматовнинг шахсий архивидан

    Яна бир гапни айтишим керакки, Истанбулдаги ўзбекларнинг кўпчилигида ҳуқуқий билим етарли эмас. Уларнинг  билимини ошириш, муҳожирларга тааллуқли қонун ва қарорлардан бохабар қилиш мақсадида тўртта Telegram канал очганман. Бундан ташқари, турли масалаларда Ўзбекистоннинг Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи миграция агентлиги билан яқин ҳамкорликда ишлаймиз», — дейди у.

    «Ватанга қайтсам, яна кутубхона соҳасида ишлайман»

    Вақти келиб, Ўзбекистонга қайтишни ният қилган Бекназар Раҳматов туман ахборот-ресурс марказида ишлаган пайтларини тез-тез эслаб туради.

    «Ўзбекистонга илк бор 2020 йилнинг кузида борганимда, икки мамлакатни ҳар томонлама таққослаш имкони туғилган. Нарх-наво масаласида ўзгариш бўлганини сезмаганман, нархлар ҳалигача баланд. Аксарият давлат ташкилотларида меҳнатга яраша ҳақ тўланмайди. Ўн йил олдин ҳам худди шунақа эди.

    Фото: Бекназар Раҳматовнинг шахсий архивидан

    Фото: Бекназар Раҳматовнинг шахсий архивидан

    Ўзим мисолимда айтсам, кутубхонада ишлаган кезларим турли тадбирларда қатнашиб, ҳар хил диплом ва сертификатлар билан тақдирланардим. Аммо маошим сезиларли даражада ошмади. Қўлимга 1 миллион 400 минг сўм тегарди. Йилда бир марта мукофот пули бериларди, холос.

    Фахрий ёрлиқлар, қарсаклар, машҳурлик... Уларнинг ҳам ўзига яраша завқи бор, албатта. Аммо мен учун мотивация барибир моддиятга бориб тақаларди. Оила, рўзғор, уст-бош, кутилмаган харажатлар... Маош олган куним дўконга бориб, қарзимни тўлардим. Ойлигим кейинги маошни олгунимгача етмасди.

    Кутубхона мактабда жойлашган эди. Чопиқ, пахта терими, кўча тозалаш каби соҳамизга алоқаси йўқ ишларга мажбуран жалб этилардик.

    Фото: Бекназар Раҳматовнинг шахсий архивидан

    Фото: Бекназар Раҳматовнинг шахсий архивидан

    Ҳозир ҳам кутубхоналарда ишлайдиган танишларим бор, айримлари билан гаплашиб тураман. Улар 900 минг сўм атрофида маош олишаркан. Бу 100 доллар ҳам чиқмайди. Шунча ойликка ишлаб юрганлар, эр-хотин тенг ҳаракат қилаётганлар кўпчиликни ташкил этади. Ўйлаб кўринг, улар қайси пайт китоб ўқишга вақт топади? Қачон дунёқараши кенгаяди, интернетни қандай фаол кузатиб боради? Ўзбекистонда аҳолининг харажатлари, нарх-наводан келиб чиқиб, иш ҳақи оширилиши керак.

    Яқин-яқингача қишлоқларда кутубхоналар бўларди. Улар нима сабабдан ёпилганига ҳалигача ҳайрон қоламан. Нима учун фақат ўқувчилар китоб ўқиши керак? Катталар-чи? Дунёқарашнинг торлиги, фикрни ўзгармаслиги китоб ўқимасликдан келиб чиқади. Ўзбекистонга қайтсам, яна кутубхона соҳасида фаолият юритиш, бу борадаги режаларимни амалга ошириш ниятим бор», — дейди суҳбатдошимиз.

    17.03.2022, 15:42   Изоҳ (0)   68125
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


     Асакабанк “Mastercard билан Венецияга” акциясини бошлади


    Тошкентда Lenovo Store бренд дўконининг очилиши бўлиб ўтди


    Мукофот жамғармаси 1 млн долларлик President Tech Award танловига аризалар қабули давом этмоқда


    Узбекинвест компанияси 2023 йилда электрон полисларни жорий этиш бўйича етакчиликни сақлаб қолди


    Тошкентдаги Central Park’да Huggies болалар брендининг она ва бола хонаси очилди


     Эндиликда Payme орқали давлат намунасидаги маълумотномаларни олиш мумкин


    Тошкентда яна бир йирик лойиҳа – Шошкент турар жой мажмуасининг сотув офиси ўз фаолиятини бошлади


    “Агробанк” томонидан “Сувчилар мактаби” лойиҳаси йўлга қўйилди


    Болаларнинг неврологик касалликларини тўғри даволаш йўлларини излаш


    Shivaki Фриго Cоол — маҳсулотларингизнинг кафолатли сақланиши!


    Korzinka’дан BYD Song Plus: кенг кўламли акцияда қатнашинг, электромобиль миниб кетинг


    Жиззах шаҳрида Jizzakh АDМ ҳудудида Кореянинг DМC компанияси билан ҳамкорликда янги мажмуа қурилиши бошланишига бағишланган вақт капсуласини жойлаш маросими бўлиб ўтди


    Kiaънинг расмий дистрибютори бўлган Roodell компанияси — Kia Селтос Kia соҳибларини Kia Го шиори остида ўтказиладиган спорт-кўнгилочар тадбирда иштирок этишлари учун чорлади!


    “Payme фойдаланувчиларининг ҳаётий ҳикоялари асосида”: Далер синглисига картадаги пулни ўғирликдан сақлашга қандай ёрдам берди


     Mobiuz компанияси “Хотиржам” тариф режаларини тақдим этди

     

    Тавсия этамиз

    Музлаткич ичида жон сақлаган бола, Apple’нинг янги маҳсулотлари, судга чақирилган шаҳзода — 6 июнь суратлари

    06.06.2023, 22:25

    Ўқувчиларга берилаётган паспорт, Тошкентда пайдо бўлган овозкучайтиргичли автоуловлар, ўта хавфли жиноятчини қўлга олиш жараёни — Тошкент шаҳар ИИББ архивидан фото...

    06.06.2023, 16:27

    “Морг”га айлантирилган мактаб, чопон кийиб олган Рафет Эл Роман, метро зинасида ухлаётганлар — 5 июнь суратлари

    05.06.2023, 22:45

    “Барчамиз учун жиддий сигнал бўлди” — қашқадарёлик етти блогер ўз фаолиятини тугатди

    05.06.2023, 17:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Олтин йигитча” Оскар де ла Ҳоя иштирокидаги энг яхши 5 та жанг 

    Спорт | 14.09.2023, 17:42

    Тўқимачилик фабрикалари, қуллар савдоси ва елканли кемалар. “Манчестер Сити” ва “Манчестер Юнайтед” клублари логотипидаги кема рамзининг тарихи

    Спорт | 02.07.2023, 22:51

    “Мутлақо ўхшамайди”: поп қироли Майкл Жексоннинг 26 ёшли ўғли қандай кўринишга эга ва ҳозир нималар билан банд? (фото)

    Шоу-бизнес | 19.06.2023, 19:30

    Қондош дублёрлар:Фильмларда ўз эгизаги билан иштирок этувчи турк актёрлари (фото)

    Шоу-бизнес | 18.06.2023, 12:40

    Шаффоф пошнали пойабзал , шўнғишга мўлжалланган костюм: Майкл Жексон, Брандо ва бошқа машҳурлар ихтиро қилган буюмлар (фото)

    Шоу-бизнес | 14.06.2023, 19:40

    Фильмнинг 1 қисми учун юқори гонорар, шахсий автоуй: Турк актёрларининг ақл бовар қилмайдиган талаблари

    Шоу-бизнес | 12.06.2023, 13:37

    “Манчестер Сити” ёки “Интер” ҳужумчиси тарихда қолади. Бир мавсумда ҳам ЕЧЛ, ҳам ЖЧ кубогини қўлга киритган тўққиз футболчи ҳақида

    Спорт | 10.06.2023, 17:40

    Ширинликларга қарамликдан келиб чиқувчи 4 та хавотирли аломатлар

    Саломатлик | 09.06.2023, 19:30

    Том Хенкс ўзи иштирокидаги баъзи фильмларни ёмон кўриши ҳақида сўзлаб берди

    Шоу-бизнес | 09.06.2023, 10:29

    Кўз олдида онаси отасини отиб ташлаган: фожиали воқеаларни бошдан кечирган машҳур аёллар (фото)

    Шоу-бизнес | 08.06.2023, 18:48
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.