• Профилга Кириш
  • 4992fdfd-8954-4c05-b6e3-f510f81a73b5.svg f28f9d5b-7461-4f14-8ebe-571256959e43.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12857.35
    • RUB163.45
    • EUR14672.81
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Маҳаллий (Ўзб)
      • Об-хаво
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Бошқалар
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
        • Қорақалпоғистон
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саёҳат

    Европа шаҳарларини шахсий машинаси — Cobalt’ида айланиб, Алп тоғларини кезган, орзуси сабаб йирик шаҳарлар маданиятини ўрганган тошкентлик жаҳонгашта сайёҳ

    Дунё кезиб, юрт кўриш учун самолёт ва тезюрар поездлар қулай транспорт воситасидир. Лекин узоқ манзилига ҳаво ёки темир йўллари орқали бориш шарт эмас деб ҳисоблайдиган ва буни амалда исботлаган Константин Бушаев шахсий улови (Cobalt)да Тошкентдан Швейцариягача борган. «Дарё» жаҳонгашта сайёҳ, иқлим ускуналари (вентилятор, кондиционер, иситгичлар) устаси, Европа шаҳарларини автомобилида кезган саёҳатчининг ноодатий сафари ҳақида ҳикоя қилади.

    Константин Бушаев — Тошкент шаҳрида туғилган. 33 ёшда. Оилали, икки нафар фарзанди бор. Экстремал спорт турлари ва машинада дунё кезишни ёқтиради.

    YouTube’да Bushaev Travel видеоблогини юритади.

    Константин Бушаев кўҳна Колизей амфитеатри олдида шахсий автомобили билан

    Константин Бушаев кўҳна Колизей амфитеатри олдида шахсий автомобили билан
    Фото: Константин Бушаевнинг шахсий архивидан

    Ҳаммаси биргина истакдан бошланган

    «Европа сафарига тайёргарлик анча аввал, тўрт йил олдин бошланганди. Алп тоғларини кўриш ва у ерда сноубордда учиш орзуйим бор эди. Кун келиб истагим амалга ошади деб ўйламаганман ҳам. Москва шаҳрида зарур ишим чиқиб қолгач, ’ана энди саёҳатга отлансам бўлар’, деб ўйлаганман.

    Узоқ йўлга машинада чиқиш фикри балки табиатан экстремалликни ёқтирганим учун пайдо бўлгандир. Лекин Европа анча олис. У ерларга автомобилда бориш осон эмас, устига устак, машинада қандайдир муаммо бўлмаслиги учун янги машина сотиб олган яхшироқ эди. Аммо бу ҳам имконсиздек эди.

    Йўлим очилиб, янги машина ҳам сотиб олдим. Амалга ошмайдигандек кўринган ишлар барибир рўёбга чиқишига ишонаман. Европа бўйлаб саёҳат режамизни эшитган ва бизга ҳамроҳ бўламан деганлар кўп эди, лекин охири турмуш ўртоғимгина мени қўллаб-қувватлади. Шундай қилиб, ҳаммаси оддийгина сноубордда учиш ҳақидаги хаёлдан бошланган».

    Италиянинг Римини курорт-шаҳридаги меҳмонхонага кираверишда

    Италиянинг Римини курорт-шаҳридаги меҳмонхонага кираверишда
    Фото: Константин Бушаевнинг шахсий архивидан

    Элчихонадаги навбатлар ва узоқ кутилган кун

    «2016 йилнинг сентябри. Режамдаги саёҳатга икки ой қолган. Италия ва Германия элчихонасидаги онлайн навбатлар келаси бир ярим ой учун ҳам тўлиб бўлганди. Виза олиш учун навбатга ёзилгач, чет элга чиқадиган шахсларни суғурта қилиш, чет эл валютаси борлиги ҳақида банкдан хабарнома, расм, маҳалладан маълумотнома ва шу каби турли ҳужжатларнинг нусхасини тайёрлашга киришдим. Элчихонада навбатимиз келгач, ҳужжатларни олиб, турмуш ўртоғим билан суҳбатга бордик. Кўп саволларга жавоб бергач, ҳужжатларимиз қабул қилинди.

    Тайёргарлик авжида. Германиянинг Ўзбекистондаги элчихонасининг жавобини кутяпмиз, аммо охирги кунгача бизга ижобий ёки салбий жавоб беришини билмасдик. Шу сабаб, қўшимча эҳтиёт чораларини ҳам ўйлаб қўйгандим. Агар виза беришмаса, Москвагача бориб, у ердан Кемеровск областига ўтиб, Шерегеш тоғ-чанғи курортида сноубордда учишни режа қилганман. Элчихона жавобини кутарканман, энг аввал машина мойини алмаштирдим. Ҳар қандай ҳолат бўлиши мумкин деб ғилдираклар, қишки шиналар — ҳаммасини текшириб, тўғрилаб, тайёрладим.

    Хуллас, жомадонларни йиғиштирдик. Эртаси куни Италиянинг Ўзбекистондаги элчихонасидан жавоб олишимиз керак эди. Навбатимни кутяпман, менга ўхшаганларники беш дақиқага қолмай чиқяпти. Лекин негадир ҳамма кетиб, ўзим қолдим ҳамки ҳеч ким чақиравермасди.

    Ниҳоят, галим келди. Адашмасам, шахсан элчининг қабулига киритишди. Саволлар берилди. Қарорим жиддийлигини исботлаб, виза берилишига эришгандим. Рухсат қўлимда, хурсандлигимдан аёлимга қўнғироқ қилдим ва эртага узоқ кутилган кун — Европа саёҳатига кетишимизни айтдим».

    Италиянинг шимоли-ғарбидаги Червиня тоғ-курортида

    Италиянинг шимоли-ғарбидаги Червиня тоғ-курортида
    Фото: Константин Бушаевнинг шахсий архивидан

    «Машинада саёҳат қилиш учун қандай ҳужжатлар кераклиги ҳеч қаерда ёзилмаган»

    Хорижга самолётда борсангиз, қандай ҳужжат кераклигини билиш муаммо эмас. Лекин автомобилдаги саёҳатга нима кераклиги бўйича тайинли жавоб йўқ. Шу ҳақда маълумот олиш ниятида сайтларни қидирдим. Деярли барида ҳаво йўллари орқали зарур бўладиган ҳужжатлар ҳақида маълумот берилганди. Элчихоналарга шу савол билан қўнғироқ қилганимда интернетдан маълумот топишимни айтишар ёки ўзлари ҳам интернет маълумотларидан ўқиб беришарди.

    Мантиққа таяниб, халқаро ҳайдовчилик гувоҳномасини тайёрлаб, ’техпаспорт’имни нотариусда рус ва инглиз тилига таржима қилдириб, тасдиқлатиб олгач, йўналишимни белгиладим. Қоғозга қаердан қаерга боришимгача чизиб, интернетдан меҳмонхоналарни банд қилдим».

    Константин ва унинг аёли Лилия Бушаева Венеция шаҳридаги Муқаддас Марк майдонида

    Константин ва унинг аёли Лилия Бушаева Венеция шаҳридаги Муқаддас Марк майдонида
    Фото: Константин Бушаевнинг шахсий архивидан

    Cobalt’да Ўзбекистондан Алп тоғларигача...

    «Тошкентдан эрта тонгда йўлга чиққанмиз. Кечга бориб, Қорақалпоғистонга кириб бордик ва Нукусда қариндошларимизнинг уйида тунадик. Эртаси куни саҳарлаб Ўзбекистон чегарасидан чиқиб, Қозоғистонга киргандик. У ердан эса Россияга ўтгандик. Москвада ишим бўлгани учун тўрт кунча шу ерда қолиб, юмушларимни битирдим ва Қизил майдонни айландик. Сўнг Беларусга қараб йўлга тушдик. Шу тариқа саёҳат харитамиздаги мамлакатлар кетма-кетлиги — Ўзбекистон, Қозоғистон, Россия, Беларусь, Польша, Германия, Австрия, Италия, Швейцария эди ва шундай бўлган ҳам. Ортга эса Италия, Австрия, Чехия, Польша, Беларусь, Россия, Қозоғистон орқали қайтганмиз.

    Аслида узоқ сафарларга тажрибам йўқ эди, бир ўтиришда Қарши шаҳрига 450 километр масофани босиб ўтгандим, холос.

    Чехиянинг Прага шаҳрида

    Чехиянинг Прага шаҳрида
    Фото: Константин Бушаевнинг шахсий архивидан

    Асосан интернетдаги хариталар орқали ҳаракатланганмиз. Чунки йўлларни билмайман, мутлақо нотаниш эди. Айрим давлатларда икки мамлакатни ажратиб турувчи чегара назорат пунктлари ҳам йўқ эди. Мисол учун, Евроиттифоқда ҳеч қандай чегара йўқ. Германияга кириб борганимизни фақатгина йўл кўрсатгич (навигатор) орқали билгандим.

    Беларусда кўп қолмай, Польшага етиб бордик. Шаҳар айландик ва кечки овқат вақтида бизга нотаниш бўлган таомларни татиб кўрдик. Барибир ўзимизникиларга етмаскан...

    Эрталаб Берлинга қараб йўлга чиқдик. Тушликка яқин пойтахт шаҳарга етиб, меҳмонхонага юкларимизни жойлаштирдиг-у, диққатга сазовор жойларни кўришга ошиқдик. Берлинда тарихий, маҳобатли, кўрганда ақлни шоширадиган бинолар кўп эди. Уларни бир четдан томоша қилавердик. Немис ошхоналарига кирдик. Кеч тушмай Германиянинг бошқа шаҳарларини кўришга қарор қилдик. Нюрнбернг, Мюнхен кабилар чиройи билан бизни лол қолдирди.

    Польша пойтахти Варшава шаҳрида

    Польша пойтахти Варшава шаҳрида
    Фото: Константин Бушаевнинг шахсий архивидан

    Австрияга қараб кириб келяпмиз. Ҳеч қандай чегара пункти йўқ. У ерда чўнтакбоп нархга овқатландик ва кўп ҳам қолиб кетмадик.

    Италия томон йўлга тушдик. Венеция шаҳрига келдик. Қайиқда суздик, дўконларни ҳам айландик. Бир кеча ётиб, эртасига мамлакат шимоли-ғарбидаги Червиня тоғ-курортига қараб йўл олдик. Меҳмонхонага жойлашгач, дам олмай ҳам сноубордда учиш вақти келганини сездим. Биринчи марта юқорига олиб чиқувчи ’кабинка’га ўтирдим. Тепага кўтарилганим сари булутлар тобора пастда қолиб кетаётгандек туюлганди.

    Швейцариядаги тоғ-курортлардан бирида сноубордда учаётган Константин

    Швейцариядаги тоғ-курортлардан бирида сноубордда учаётган Константин
    Фото: Константин Бушаевнинг шахсий архивидан

    Бир нечта ўтиш йўлидан кейин энг баланд чўққи — тахминан, 3800 метрга чиқдик. Тоққа кўтарилгач, Швейцария ва Италия чегаралари кўз олдимда ястанди-қолди. 4000 метр баландликка, канат йўлининг энг юқори нуқтасига чиққач, ниҳоят орзуйимга етдим — Алп тоғида сноуборд учдим.

    Фото: Константин Бушаевнинг шахсий архивидан

    Европанинг пулли йўлларида ҳушёр бўлиб машина ҳайдаш шарт

    Европанинг йўллари текис ва айримлари учун пул тўлаб, машина бошқарасиз. Агар йўлда туннели бўлса, уларнинг нархи янаям ошади. Беларусда пуллик йўлларга транспондер — йўл ҳақини тўлаш учун махсус компакт-электрон қурилма сотиб олиш керак бўлган. Акс ҳолда катта жарима солиниб, автомобиль мусодара қилиниши ҳам мумкин.

    Йўлларда энг муҳими, ҳайдовчи автоуловни қандай бошқариши. Европада йўл ҳаракати қоидаларига ҳамма риоя қилади. Саёҳатим давомида бирор қоидабузарни учратмадим. Ҳатто ўзим ҳам ўта эҳтиёткор бўлиб юрдим. Яна чет мамлакатлари, масалан, Қозоғистон, Россия, Беларусь ва Евроиттифоқда машинада ҳаракатланиш учун алоҳида-алоҳида суғурта зарур бўлади.

    Маълумот учун: Пуллик автомобиль йўллари — ҳайдовчилар учун муайян ҳақ олинадиган автомобиль йўли. Ушбу тўлов йўлни кўриш ва сақлаш харажатларини қоплаш учун ишлатилади. Кўпинча тезюрар йўллар, кўприклар ва туннеллардан фойдаланиш учун пул тўланади. Бугунги кунда бу фақат автомобиль транспортига тегишли бўлиб, йўл ҳақи миқдори автомобиль синфи, оғирлиги ёки ғилдирак ўқи сонига қараб ўзгаради; катта ва катта юк ташиш учун тарифлар одатда енгил автомобилларга қараганда юқори бўлади.

    Ёнилғи қуйиш масаласида фақат Ўзбекистонда қийналганман. Самарқанддан Қўнғиротгача бўлган масофада бирорта ишлайдиган газ шохобчаси топилмаган. Ҳатто ўшанда Тошкентдан ёнилғи етказиб туришга тўғри келган.

    Европадаги машина ювиш шохобчалари ҳали-бери эсимдан чиқмаса керак. Машинани ювишга олиб киряпман, лекин ишчилар йўқ. Кейин билсам, ўзига ўзи хизмат кўрсатиш экан. Автомат ичига танга ташлаганимда, ювиш учун ҳамма керакли анжомларни чиқариб берган. Қўлимни совуқ сувга урмай, уловимни ярақлатиб ювгандик. Бу ерда кўп хизматлар автоматлаштирилгани жуда ёққанди. Автотураргоҳ учун ҳам тўловни автомат орқали тез ва осон дўндирганмиз.

    Венеция шаҳридаги Гранд канали олдида

    Венеция шаҳридаги Гранд канали олдида
    Фото: Константин Бушаевнинг шахсий архивидан

    Худди эртаклардагидек бетакрор...

    Европанинг Берлин, Венеция, Мюнхен каби катта шаҳарларини кўриш орзуйим эди. Чинданам, бу ўлкалар гўзал ва жуда бетакрор экан. Саёҳат давомида энг унутилмас воқеа — Венециядаги катта Гранд канали бўйлаб гондолада сузганимиз бўлган. Худди эртак дейсиз.

    Тўғри, бутун шаҳарни қайиқда кезиш сал қимматлик қилади, лекин шунга арзийди. Яна қайиқни бошқараётган италиялик мен ва аёлим учун итальянча қўшиқларни куйлаб берганди. Буям анча қимматга тушган.

    Италия мана шу шаҳар ичидаги қайиқларисиз ва пиццасисиз Италия эмас.

    Берлинда метрога тушдик. Ҳеч қандай турникет йўқ. Одамлар билет сотиб олмай ҳам ичкарида юраверишаркан. Метро ифлос, ҳатто рельсларга ҳам бутилкаларни ташлаб кетишганди. Қаердан чипта олишни сўраганимда, сотиб олмай юрса ҳам бўлавериши, аммо текширганда катта жарима борлигини айтишди. Ким, қачон текширишини эса биров билмасди.

    Одатда, борган жойларимизда 2-3 кунча қолиб, тарихини ўрганардик. Шунгами, бизга нотаниш-у қизиқ туюлгани учун Берлинда яна бир кун қолишга қарор қилганмиз.

    Австриянинг Вена шаҳрида

    Австриянинг Вена шаҳрида
    Фото: Константин Бушаевнинг шахсий архивидан

    Машаққатсиз саёҳат сайрга ҳам ўхшамайди

    Биз кўпинча номаълум томонга ҳаракатланар ва ҳаммасини йўл-йўлакай билиб олаверардик. Масалан, Россиядан кейин бизни нималар кутаётганини билмасдим. Германия ва Италияда рўйхатдан ўтиб, банд қилган меҳмонхонамиз манзилини тополмай, машинада бир неча марта тунаб қолишга ҳам тўғри келган.

    Қўшимчасига, Беларусь божхона ходимлари нотўғри йўл кўрсатгани учун ортиқча 600 километрни ҳақиқий назорат пунктини топишга сарфлаганмиз. Агар саёҳат қийинчиликсиз ўтса, у зерикарли бўлади. Бор машаққатга ҳузурбахш синов сифатида қараш керак, деб ўйлайман.

    Европага сафаримда 16 минг километр йўл босибмиз. 1184 литр ёнилғи сарфладим, 32 кун юрт кездим, икки киши учун 4 минг доллар харжладим. Самолётни танлаганимда, 6 кунга киши бошига 2 минг доллар сарфлашимга тўғри келарди.

    Венеция

    Венеция
    Фото: Константин Бушаевнинг шахсий архивидан

    Ушбу мамлакатлар маданияти ҳақида китоб ёзса арзигулик

    Саёҳатларим давомида шаҳарлар тарихи билан танишдим. Ғаройиб ажойиботларни кўрдим. Саёҳат менга одамлар билан қандай муомала қилиш кераклигини ўргатди. Бир шаҳарнинг турли қисмларида маданиятлар ҳам турфа, манзаралари ҳам бир-биридан гўзал. Ўша элларнинг маданияти ҳақида узоқ вақт гаплашиш, ўрни келса, китоб ёзиш ҳам мумкин. Лекин бир ҳақиқатга ишондим: бизнинг халқ барибир меҳрибон, кенгфеъл, дилкаш ва меҳнатсевар...

    Автотуризм – хаёлотингдагина чекланган, аслида эса жуда кенг тушунча. Саёҳат кишини чиниқтиради – ҳам маънан, ҳам жисмонан. Саёҳатнинг ўзи алоҳида олам.

    Германиянинг Мюнхен шаҳрида

    Германиянинг Мюнхен шаҳрида
    Фото:Константин Бушаевнинг шахсий архивидан

    Турли мамлакатлар орқали ғайриоддий ва қизиқарли йўналишлар тузиб, узоқ масофага, яъни Малайзияга боришни режалаштиряпман. Ҳозир шунинг ҳаракатидаман. Мақсад ва орзуларим кун келиб амалга ошишига доимгидек ишонаман.

    08.04.2022, 19:29   Изоҳ (0)   95480
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Агробанк” томонидан “Сувчилар мактаби” лойиҳаси йўлга қўйилди


    Korzinka’дан BYD Song Plus: кенг кўламли акцияда қатнашинг, электромобиль миниб кетинг


    Узбекинвест компанияси 2023 йилда электрон полисларни жорий этиш бўйича етакчиликни сақлаб қолди


    Мукофот жамғармаси 1 млн долларлик President Tech Award танловига аризалар қабули давом этмоқда


    Тошкентда Lenovo Store бренд дўконининг очилиши бўлиб ўтди


     Эндиликда Payme орқали давлат намунасидаги маълумотномаларни олиш мумкин


    Kiaънинг расмий дистрибютори бўлган Roodell компанияси — Kia Селтос Kia соҳибларини Kia Го шиори остида ўтказиладиган спорт-кўнгилочар тадбирда иштирок этишлари учун чорлади!


    Shivaki Фриго Cоол — маҳсулотларингизнинг кафолатли сақланиши!


     Асакабанк “Mastercard билан Венецияга” акциясини бошлади


    Жиззах шаҳрида Jizzakh АDМ ҳудудида Кореянинг DМC компанияси билан ҳамкорликда янги мажмуа қурилиши бошланишига бағишланган вақт капсуласини жойлаш маросими бўлиб ўтди


    Тошкентдаги Central Park’да Huggies болалар брендининг она ва бола хонаси очилди


    “Payme фойдаланувчиларининг ҳаётий ҳикоялари асосида”: Далер синглисига картадаги пулни ўғирликдан сақлашга қандай ёрдам берди


    Тошкентда яна бир йирик лойиҳа – Шошкент турар жой мажмуасининг сотув офиси ўз фаолиятини бошлади


     Mobiuz компанияси “Хотиржам” тариф режаларини тақдим этди


    Болаларнинг неврологик касалликларини тўғри даволаш йўлларини излаш

     

    Тавсия этамиз

    Музлаткич ичида жон сақлаган бола, Apple’нинг янги маҳсулотлари, судга чақирилган шаҳзода — 6 июнь суратлари

    06.06.2023, 22:25

    Ўқувчиларга берилаётган паспорт, Тошкентда пайдо бўлган овозкучайтиргичли автоуловлар, ўта хавфли жиноятчини қўлга олиш жараёни — Тошкент шаҳар ИИББ архивидан фото...

    06.06.2023, 16:27

    “Морг”га айлантирилган мактаб, чопон кийиб олган Рафет Эл Роман, метро зинасида ухлаётганлар — 5 июнь суратлари

    05.06.2023, 22:45

    “Барчамиз учун жиддий сигнал бўлди” — қашқадарёлик етти блогер ўз фаолиятини тугатди

    05.06.2023, 17:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Олтин йигитча” Оскар де ла Ҳоя иштирокидаги энг яхши 5 та жанг 

    Спорт | 14.09.2023, 17:42

    Тўқимачилик фабрикалари, қуллар савдоси ва елканли кемалар. “Манчестер Сити” ва “Манчестер Юнайтед” клублари логотипидаги кема рамзининг тарихи

    Спорт | 02.07.2023, 22:51

    “Мутлақо ўхшамайди”: поп қироли Майкл Жексоннинг 26 ёшли ўғли қандай кўринишга эга ва ҳозир нималар билан банд? (фото)

    Шоу-бизнес | 19.06.2023, 19:30

    Қондош дублёрлар:Фильмларда ўз эгизаги билан иштирок этувчи турк актёрлари (фото)

    Шоу-бизнес | 18.06.2023, 12:40

    Шаффоф пошнали пойабзал , шўнғишга мўлжалланган костюм: Майкл Жексон, Брандо ва бошқа машҳурлар ихтиро қилган буюмлар (фото)

    Шоу-бизнес | 14.06.2023, 19:40

    Фильмнинг 1 қисми учун юқори гонорар, шахсий автоуй: Турк актёрларининг ақл бовар қилмайдиган талаблари

    Шоу-бизнес | 12.06.2023, 13:37

    “Манчестер Сити” ёки “Интер” ҳужумчиси тарихда қолади. Бир мавсумда ҳам ЕЧЛ, ҳам ЖЧ кубогини қўлга киритган тўққиз футболчи ҳақида

    Спорт | 10.06.2023, 17:40

    Ширинликларга қарамликдан келиб чиқувчи 4 та хавотирли аломатлар

    Саломатлик | 09.06.2023, 19:30

    Том Хенкс ўзи иштирокидаги баъзи фильмларни ёмон кўриши ҳақида сўзлаб берди

    Шоу-бизнес | 09.06.2023, 10:29

    Кўз олдида онаси отасини отиб ташлаган: фожиали воқеаларни бошдан кечирган машҳур аёллар (фото)

    Шоу-бизнес | 08.06.2023, 18:48
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.