• Профилга Кириш
  • 4992fdfd-8954-4c05-b6e3-f510f81a73b5.svg f28f9d5b-7461-4f14-8ebe-571256959e43.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Маҳаллий (Ўзб)
      • Об-хаво
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Бошқалар
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
        • Қорақалпоғистон
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Архитектура

    Унда асирлар зодагонларнинг завқи учун ҳаёти билан товон тўлаган. Томошалар учун қурилиб, асрлар ўтгач диний маросимларга шоҳид бўлган Колизей

    Асрлар оша ҳозиргача етиб келган меъморчилик иншоотлари — ўтмишнинг жонсиз гувоҳи. «Дунёнинг таҳсинга сазовор архитектура намуналари» рукни остида «Дарё» нафақат мозий, маданият ва санъатни ўзида мужассам қилган, балки кези келганда сиёсий воқеаларга ҳам боғлиқлиги бўлган тарихий бинолар ҳақида маълумот тақдим қилиб боради.

    Римнинг ташриф қоғози

    Фото: Getty Images

    Эйфель Парижни, Биг Бен Лондонни, Авлиё София (Ая София) Истанбулнинг рамзи экани сингари Колизей ҳам Рим деганда биринчи хаёлга келувчи архитектура намунасидир. Асл номи Флавий бўлган амфитеатр кейинчалик Колизей (сolossus — катта, улкан) деб атала бошлайди.

    Зилзила ва талафотларни бошдан кечирса-да, ўзига хослигини йўқотмаган иншоотни қурилиш ишлари милодий 72 йил, император Веспaсиан (69–79) ва унинг ўғли Тит (79–81) даврига бориб тақалади. Тахтга ўтирган Вeспaсиан ўзидан аввалги император — Нероннинг хотирасини унуттириш ва ўз номини абадийлаштириш ҳақида бош қотира бошлайди. Унинг фикрича, бунинг учун Рим марказини қайта таъмирлаш ва бунёдкорликдан яхшироқ ғоя йўқ эди ғоё. Шу тариқа у умумий майдони 120 гектарни ташкил қиладиган Олтин Сарой ёнидаги сунъий кўлни кўмдириб, устига маҳобатли амфитеатр қурдиришга аҳд қилади.

    Антик дунёнинг энг катта амфитеатри

    Амфитеатрнинг 1757 йилги кўриниши

    Амфитеатрнинг 1757 йилги кўриниши
    Фото: Getty Images

    Бу ғояни амалга ошириш эса моддий ва жисмоний жиҳатдан катта куч талаб қиларди. Сал аввал бўлиб ўтган яҳудийлар билан бўлган урушда асир олинган 60–100 мингга яқин киши эса бу борада жонга ора киради. Тошларни қазиб олиш уларни 20 мил узоқликдаги Тиволидан Римга ташиш, юқорига кўтариш сингари оғир ишлар учун асирлардан яхшироқ вариант йўқ эди.

    Колизейнинг архитектураси ва пухталигидан келиб чиқиб қора ишчиларнинг ўзи меъморчилик дурдонасини яратган экан деб ўйлаш хато. Гап шундаки, асирлар қора меҳнатни қилгани билан бунёдкорлик ишларининг тепасида профессионал қурувчи, муҳандис, рассом ва декораторлардан иборат жамоа турган. Улар чизмалар, чамалаш, ишнинг мукаммаллигини текшириш, ва бошқа бир қатор зарур ва оғир бўлмаган вазифаларни бажарган.

    Эллипссимон амфитеатрнинг узунлиги 189, эни 156 майдони эса 24 000 метрни ташкил қилган. 48 метрдан баландроқ бўлган ташқи деворлар травертин (оҳактошли туф) ва мармарлардан иборат блоклардан қад ростлаган. Блоклар, тахминан, 300 тоннани ташкил қиладиган металлар билан бириктирилган.

    Фото: Getty Images
    Марселл театри номи билан машҳур бўлган архитектура намунасидан илҳомланганча тўрт поғонали фасаднинг пастки уч қисмидаги равоқлар очиқ қолдирилган. Янада мустаҳкам бўлиши учун темир асослар билан дастакланган. Баландлиги 7 метрни ташкил қиладиган ички аркаларнинг орасидаги фарқ 4,2 метр қолдирилган. Уларни 2,4 метр кенгликдаги, 2,7 метр ичкарига киритилган устунлар ушлаб турган.

    «Табақаланган» ўриндиқлар

    Амфитеатрнинг 1870 йилги кўриниши

    Амфитеатрнинг 1870 йилги кўриниши
    Фото: Getty Images

    Саҳна томошабинлардан 5 метр баландликдаги девор билан ўралган. Қурилишда ҳалигача стадионларда унумли фойдаланиладиган вомиториа услуби қўлланилган. Унга кўра, кўп сонли томошабинларнинг ҳаракатланиши қулай ва осон бўлиши учун ўриндиқлар жойлашган қаторлар орасидан бир нечта кириш-чиқиш йўллари очилган. 80 та киришнинг тўрттасидан зодагонлар фойдаланган.

    Фото: Getty Images

    Пастки аркдан ичкарига кирган томошабинлар ўз жойига 76 та зина бўйлаб кўтарилган. Томоша вақтида кўнгил ёзиш мақсад қилинганига қарамай, ташриф буюрувчи исталган жойга ўтириб кетавермаган. Ҳар ким табақаси, келиб чиқишига қараб ўз ўрнини билиши керак эди.

    Императорлар учун алоҳида бўлма ажратилган. Саҳнадан уч метр юқорироқда жойлашган бўлмада энг юқори қатлам жойлашиши мумкин бўлган. Ундан кейинги қаторлардан мулозимлар, сўнгра оддий халқ ўтирган. 50–87 миллионгача томошабинни сиғдирган амфитеатрнинг пастки қисмида ёввойи ҳайвонлар қафасда сақланган. Баъзи маълумотларда айтилишича, айрим гуруҳлар, хусусан, гўрков, актёр ва собиқ гладиаторлар Колизейга киритилмаган.

    Ҳаётини сотиб олган гладиаторлар

    Амфитеатрнинг 1872 йилги кўриниши

    Амфитеатрнинг 1872 йилги кўриниши
    Фото: Getty Images

    Император халқнинг қалбидан жой олиш учун (одамлар кўнгил ёзиб, ҳукмдоридан миннатдор бўлган) ташкиллаштирилган томошаларда Африкадан келтирилган миллионга яқин ёввойи ҳайвон, 400 мингга яқин гладиаторлар ҳаёти билан товон тўлаган.

    Гладиаторлар жангида асир ва ўлимга маҳкум қилинганлар иштирок этиши керак бўлган. Қадимги Римдаги қоидаларга кўра ғолиб жангчига пул мукофоти бериларди ва у шунинг ҳисобига ўз ҳаётини асраб (сотиб олган) қолиши мумкин эди. Кейинчалик эса жангда иштирок этишга нисбатан шарафдек қарала бошлаган.

    Футбол майдони катталигидаги саҳнадаги асосий томоша «ludi» — гладиаторлар жанги ва «vеnationes» — ҳайвонларни овланиши бўлган. Шунингдек, Колизей «рэпертуари»дан афсоналар асосида саҳналаштирилган спектакллар, спорт мусобақалари ҳам ўрин олганди.

    Оммавий томоша ва жанглар кундалик байрам ва муҳим саналар, аҳамиятли воқеалар боис ўтказилган. Ундан аввал махсус фармонлар чиқарилиб, томоша ўтказиш тартиби, сабаби ва санаси қайд қилинган. Оммавий тадбирлар қор-ёмғир қуйиб турганда ҳам тўхтамаган. Ёғингарчиликда юқори қисм ранг-баранг чодир билан ёпилган.

    Давр билан бирга вазифаси ҳам ўзгарган Колизей

    «Гладиатор» (2000) фильмидан лавҳа

    «Гладиатор» (2000) фильмидан лавҳа
    Фото: IMDb

    Империядаги энг диққатга сазовор жойга айлангани сабаб ҳам отаси бошлаган қурилиш ишларини якунига етказган император Тит, унинг укаси Домициан ва улардан кейинги ҳукмдорлар иншоот кўринишини доимий равишда яхшилашга эътибор берган.

    Охири йўқдек туюлган гладиаторлар жанги 438 йил христианлик сабаб тақиқ бўлмагунича, ҳайвонлар олишуви бўлса олтинчи асргача давом этади. Империя аҳолисининг кўнгил ёзиши учун энг яхши маскан бўлган амфитеатр учинчи асрдаги ёнғинда жиддий талафот кўргач, қайта таъмирланган.

    Колизейнинг 2015 йилги таъмирлаш ишлари олиб борилаётган фотоси

    Колизейнинг 2015 йилги таъмирлаш ишлари олиб борилаётган фотоси
    Фото: Getty Images

    Шундан кейин бир муддат ҳувиллаб қолган амфитеатрнинг жанубий девори 1349 йилга келиб қулаб тушади. Кейинроқ эса унинг деворларидан олинган тошлар ҳисобига Римда бошқа черков ва ибодатхоналар қурилади. XIV асрга келиб зилзиладан жиддий зарар кўрган Колизей Римдаги қурилиш буюмлари сақланадиган омборхонага айлантирилади. XVI–XIX асрларда эса черков назоратига ўтган иншоот диний маросимларга ҳам шоҳид бўлади.

    Бугунуни кўриш, фонида суратга тушиш учун кунига 7–8 минг , йилига бўлса 7 миллиондан кўпроқ сайёҳ ташриф буюради. Санъат асарлари, адабиёт, кинематографиядан ташқари, компьютер ўйинлари ва клипларда ҳам унинг образини кўриш мумкин. Аge of Empires, Civilization, Assassin’s Creed стратегиc ўйинлари, «Рим таътили» (1953), «Гладиатор» (2000) фильмлари, Бон Диланнинг «When I paint my masterpiece» қўшиғи, шулар жумласидан.

    Мавзуга доир: Париж «юзидаги чандиқ»: қурилганидан 20 йил ўтиб, бузиб юбориш режалаштирилган Эйфель. Гитлер забт этолмаган минора қандай қилиб Франция рамзига айланди?

    31.05.2022, 21:36   Изоҳ (0)   42563
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Узбекинвест компанияси 2023 йилда электрон полисларни жорий этиш бўйича етакчиликни сақлаб қолди


    Тошкентда яна бир йирик лойиҳа – Шошкент турар жой мажмуасининг сотув офиси ўз фаолиятини бошлади


     Эндиликда Payme орқали давлат намунасидаги маълумотномаларни олиш мумкин


    Shivaki Фриго Cоол — маҳсулотларингизнинг кафолатли сақланиши!


    “Агробанк” томонидан “Сувчилар мактаби” лойиҳаси йўлга қўйилди


    Korzinka’дан BYD Song Plus: кенг кўламли акцияда қатнашинг, электромобиль миниб кетинг


    Тошкентдаги Central Park’да Huggies болалар брендининг она ва бола хонаси очилди


     Mobiuz компанияси “Хотиржам” тариф режаларини тақдим этди


    Kiaънинг расмий дистрибютори бўлган Roodell компанияси — Kia Селтос Kia соҳибларини Kia Го шиори остида ўтказиладиган спорт-кўнгилочар тадбирда иштирок этишлари учун чорлади!


    Мукофот жамғармаси 1 млн долларлик President Tech Award танловига аризалар қабули давом этмоқда


     Асакабанк “Mastercard билан Венецияга” акциясини бошлади


    Тошкентда Lenovo Store бренд дўконининг очилиши бўлиб ўтди


    Жиззах шаҳрида Jizzakh АDМ ҳудудида Кореянинг DМC компанияси билан ҳамкорликда янги мажмуа қурилиши бошланишига бағишланган вақт капсуласини жойлаш маросими бўлиб ўтди


    “Payme фойдаланувчиларининг ҳаётий ҳикоялари асосида”: Далер синглисига картадаги пулни ўғирликдан сақлашга қандай ёрдам берди


    Болаларнинг неврологик касалликларини тўғри даволаш йўлларини излаш

     

    Тавсия этамиз

    Музлаткич ичида жон сақлаган бола, Apple’нинг янги маҳсулотлари, судга чақирилган шаҳзода — 6 июнь суратлари

    06.06.2023, 22:25

    Ўқувчиларга берилаётган паспорт, Тошкентда пайдо бўлган овозкучайтиргичли автоуловлар, ўта хавфли жиноятчини қўлга олиш жараёни — Тошкент шаҳар ИИББ архивидан фото...

    06.06.2023, 16:27

    “Морг”га айлантирилган мактаб, чопон кийиб олган Рафет Эл Роман, метро зинасида ухлаётганлар — 5 июнь суратлари

    05.06.2023, 22:45

    “Барчамиз учун жиддий сигнал бўлди” — қашқадарёлик етти блогер ўз фаолиятини тугатди

    05.06.2023, 17:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Олтин йигитча” Оскар де ла Ҳоя иштирокидаги энг яхши 5 та жанг 

    Спорт | 14.09.2023, 17:42

    Тўқимачилик фабрикалари, қуллар савдоси ва елканли кемалар. “Манчестер Сити” ва “Манчестер Юнайтед” клублари логотипидаги кема рамзининг тарихи

    Спорт | 02.07.2023, 22:51

    “Мутлақо ўхшамайди”: поп қироли Майкл Жексоннинг 26 ёшли ўғли қандай кўринишга эга ва ҳозир нималар билан банд? (фото)

    Шоу-бизнес | 19.06.2023, 19:30

    Қондош дублёрлар:Фильмларда ўз эгизаги билан иштирок этувчи турк актёрлари (фото)

    Шоу-бизнес | 18.06.2023, 12:40

    Шаффоф пошнали пойабзал , шўнғишга мўлжалланган костюм: Майкл Жексон, Брандо ва бошқа машҳурлар ихтиро қилган буюмлар (фото)

    Шоу-бизнес | 14.06.2023, 19:40

    Фильмнинг 1 қисми учун юқори гонорар, шахсий автоуй: Турк актёрларининг ақл бовар қилмайдиган талаблари

    Шоу-бизнес | 12.06.2023, 13:37

    “Манчестер Сити” ёки “Интер” ҳужумчиси тарихда қолади. Бир мавсумда ҳам ЕЧЛ, ҳам ЖЧ кубогини қўлга киритган тўққиз футболчи ҳақида

    Спорт | 10.06.2023, 17:40

    Ширинликларга қарамликдан келиб чиқувчи 4 та хавотирли аломатлар

    Саломатлик | 09.06.2023, 19:30

    Том Хенкс ўзи иштирокидаги баъзи фильмларни ёмон кўриши ҳақида сўзлаб берди

    Шоу-бизнес | 09.06.2023, 10:29

    Кўз олдида онаси отасини отиб ташлаган: фожиали воқеаларни бошдан кечирган машҳур аёллар (фото)

    Шоу-бизнес | 08.06.2023, 18:48
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.