• Профилга Кириш
  • 4992fdfd-8954-4c05-b6e3-f510f81a73b5.svg f28f9d5b-7461-4f14-8ebe-571256959e43.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12857.35
    • RUB163.45
    • EUR14672.81
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Маҳаллий (Ўзб)
      • Об-хаво
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Бошқалар
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
        • Қорақалпоғистон
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маҳаллий (Ўзб)

    Суд тизимига халқнинг ишонч даражаси қандай?

    Аввало, таъкидлаш жоиз, охирги беш йил давомида суд тизимида ислоҳотлар изчиллик билан амалга оширилмоқда. Ҳаракатлар стратегияси билан бошланган ўзгаришлар бугунги кунда Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегияси доирасида ҳам давом этмоқда.

    Бироқ уларнинг натижадорлиги қай даражада бўляпти, суд тизимининг ҳақиқатдан адолат қўрғони бўлишига нималар халақит беряпти, қандай муаммолар сақланиб қолмоқда, деган ўринли савол бугун кун тартибидаги энг долзарб масала, десак тўғри бўлади.

    Ҳозир давлатимиз сиёсатининг асосий мақсади, йўналиши – инсон қадрини таъминлаш, халқ розилигига эришишга қаратилган бўлиб, ўз-ўзидан бу ҳар бир давлат органининг олдида турган бирламчи вазифа саналади.

    Умуман олганда, сўнгги пайтларда суд органларига нисбатан аҳолининг ҳақли эътирозлари ҳаддан зиёд кўпайиб, фуқароларимиз томонидан кўплаб адолатсизликлар юзасидан шикоятлар сони кескин ортиб кетган.

    Масалан, қўлланилаётган жазо чораларининг адолатли эмаслиги ҳақида ижтимоий тармоқларда кўплаб мурожаатларни ўқияпмиз. Албатта, суд қароридан қайси бир тараф барибир норози бўлиши тайин, бироқ бир хил ҳуқуқбузарликларга турлича ёндашув ёки процессуал тартибларнинг бузилиши каби ҳолатлар бундай норозиликларни келтириб чиқариши тайин.

    Узоққа бормайлик, шу кунларда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинаётган масала – 14 ёшли мактаб ўқувчисини квартирага олиб бориб, жинсий алоқа қилишга ундаган уч эркак муддатидан олдин озодликка чиқарилганлиги жамоатчиликда норозилик келтириб чиқарди.

    Ёки бўлмаса, суд процессига таклиф этилган шахсларнинг, булар тарафлар бўладими, уларнинг вакиллари бўладими, жараён бошланишини узоқ вақт кутиб қолишлари, умуман белгиланган суд мажлислари бошқа кунга қолдирилиши каби бюрократик амаллар ҳам сақланиб қолмоқда.

    Одил судловни амалга оширишдаги энг асосий муаммо судларнинг ҳақиқий мустақиллиги ва эркинлигини таъминлаш, суд ишларида адолатли қарорлар қабул қилишга қодир бўлган, юксак малакали, ҳалол ва пок виждонли суд ходимлари корпусини шакллантириш, судларда ишларни кўриш сифатини янада ошириш билан боғлиқдир.

    Халқ судни фақат одамларни қоралайдиган, жазолайдиган орган, деб эмас, аксинча, уларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қиладиган орган, ўзларининг ҳимоячиси, адолат посбони, деб қараши лозим. Бунинг учун судлар қонундан оғишмай иш тутишлари, фуқароларнинг манфаатларини муҳофаза этиб, уларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаб, бу йўлдан собитқадамлик билан қатъий боришлари ва шу асосда халқнинг ишончини қозонишлари зарур бўлади.

    Бу борада, суд органлари фаолиятининг ҳуқуқий асосини муттасил такомиллаштириб бориш зарур. Бунда, суд ва судьяларнинг ҳокимиятни бошқа барча тармоқларидан ҳақиқий мустақиллигини, суд қарорларини қабул қилишда фақат қонунга ва виждон амрига бўйсунишини таъминлаш лозим. Ушбу ҳуқуқий асос, ўз навбатида, демократизмни, холисликни, суднинг ҳаммабоп бўлишини, суднинг ҳимоя доираси кенгайишини таъминлаши зарур. Ва ниҳоят, бу ҳуқуқий асос суд тизимига нопок, порахўр ва тасодифий кимсалар кириб қолишига йўл қўймаслиги керак.

    Суд тизимидаги яна бир оғриқли муаммо сифатида судьяларнинг иш юкламасини кўрсатишимиз лозим.

    Институтим томонидан фуқаролик ишлари бўйича судьяларнинг юкламаларини таҳлил қилинган, шуни айрим жиҳатларига тўхталиб ўтсам.

    Статистик маълумотлар республикамизда мазкур судларда кўрилаётган умумий ишлар сони йилдан йилга ошиб бораётганлигини кўрсатмоқда. Хусусан, фуқаролик судларида 2019 йилда 276 937 та, 2020 йилда 291 132 та, 2021 йилда жами 518 087 та ишлар кўриб чиқилган.

    Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши маълумотларига кўра, айни пайтда (2022 йил 1 январь ҳолатига) туманлараро фуқаролик судларида 267 та штат бирлиги бор, шундан 12 таси вакант сифатида кўрсатилган. Мос равишда, бир нафар судья бир кунда 5-8 та ишни кўриб чиқади.

    Маълумот ўрнида: Иш ҳажми энг юқори ва энг кам бўлган ҳудудларнинг иккаласида ҳам кўрсаткичлар жуда юқори:Тошкент шаҳридаги ФИБ туманлараро судларда 42 нафар судья фаолият юритади. Улар томонидан 2021 йилда 78 мингга яқин иш кўрилган (бир судьяга бир ойда 154 та иш тўғри келмоқда).

    Сирдарё вилоятидаги ФИБ туманлараро судларида 9 нафар судья ишлайди. Ушбу судларда 2021 йилда 18 644 та иш кўрилган (бир судьяга бир ойда 172 та иш тўғри келмоқда.)

    Судьялар сони ва кўриб чиқилган ишлар сони ўртасидаги мазкур номувофиқ нисбат фуқаролик судларида моддий ва процессуал нормаларнинг бузилишига, фуқаролар ҳуқуқ ва манфаатларининг етарли даражада таъминланмаслигига олиб келиши мумкин.Судларда иш ҳажмига таъсир кўрсатувчи замонавий усуллардан фойдаланиш ҳолати қониқарли даражада эмас.

    Бугунги кунда хорижий мамлакатларда суд-ҳуқуқ соҳасида илғор ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Мазкур ислоҳотлар натижасида умумюрисдиксия судларида, хусусан, фуқаролик судларида иш ҳажми сезиларли равишда камайиб, ишларни кўришда юқори самарадорликка эришилмоқда. Жумладан, судларда сунъий интеллектдан кенг фойдаланилмоқда, ҳаттоки, айрим давлатларда судлар янги «Smart court» шаклига келтирилмоқда.

    Маълумот учун: 2017 йилда Хитойда биринчи «интернет-суд» ўз фаолиятини бошлаган. Мазкур суд қабулхонада суд фойдаланувчилари учун онлайн юридик ёрдамни таклиф қиладиган статик роботга, махсус виртуал суд залларига, мустақил овозни фарқловчи «speaker»га (стенографлар ўрнига), ҳужжатларни электрон шаклда топшириш имкониятига эга. Шунингдек, суд электрон тижорат, домен номи билан боғлиқ ҳамда онлайн кредитлар ва муаллифлик ҳуқуқи масалалари бўйича низоларни виртуал тарзда ҳал қила олади.

    Ханчоудаги ушбу суд 2017 йилнинг бошидаёқ анъанавий суд мажлислари вақтининг қарийб ярмида 10 000 дан ортиқ низоларни кўриб чиққан.

    Фуқаролик судларида сунъий интеллектдан кенг фойдаланиш, онлайн суд жараёнларини ташкил қилиш орқали нафақат иш ҳажмининг камайишига, балки фуқароларнинг ортиқча оворагарчиликларининг ҳам олди олинишига эришилади.

    Бундан ташқари, айрим мамлакатларда судларнинг оғирини енгил қилиш, ечимга эришилиши қийин бўлган масалалар юзасидан ёрдам олиш имкониятини кўзда тутувчи «amicus curiae» институти жорий этилган.

    Маълумот учун: «Amicus curiae» лотинча «суднинг дўсти» деган маънони билдиради. Кўриб чиқилаётган даъво натижаларидан манфаатдор бўлмаган, даъво тарафларидан бирини қўллаб-қувватловчи ёки унга қарши баҳс юритувчи ёки маълумот тақдим этувчи тараф бўлмаган шахс иш учун аҳамиятли маълумотларни судга етказиш орқали судга ёрдам бера олади. «Суднинг дўсти» судга тақдим этадиган маълумотлар икки хил бўлиши мумкин: фактик ва қонуний. Кўпгина ҳолларда «amicus curiae» суд эътиборини томонлар тақдим этмаган далиллар ёки маълумотларга, масалан, маълум бир суд қарорининг айрим учинчи шахслар манфаатларига таъсирига қаратишга ҳаракат қилади.

    Судга қадар ва суд жараёнида юқоридаги ва бошқа қатор замонавий ёндашувлардан фойдаланиш, рақамли технологиялардан фойдаланиш кўламини янада кенгайтириш фуқаролик судларда иш юкламасининг камайишига сезиларли таъсир кўрсатади.

    Шу ўринда, Тадқиқот институти томонидан жорий йилнинг июнь ойида «Суд-ҳуқуқ соҳасини рақамлаштиришнинг долзарб масалалари ва истиқболлари» мавзусида халқаро конференция ташкил этилган эди. Конференция фақат конференциялигича қолгани йўқ албатта, тадбир натижасида соҳани рақамлаштиришга оид аниқ таклифларни ишлаб чиқиб, Президент Администрациясига тақдим этдик.Хусусан, суд тизимини рақамлаштириш бўйича қуйидаги таклифлар берилди:

    – фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек, жиноятлар, ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги хабарларни кўриб чиқиш учун электрон шаклда мурожаат қилиш имкониятини яратиш;

    – суриштирув, тергов органлари, маъмурий ҳуқуқбузарликларни кўриб чиқишга ваколатли органлар ва судларда электрон иш юритиш имконини берувчи ташкилий-ҳуқуқий механизмларни жорий этиш;

    – суд ишларини юритиш жараёнида прокуратура, суриштирув, судлар ва жазони ижро этувчи органлар, шунингдек, бошқа ташкилотлар ўртасида электрон тизимларни интеграциялаш ва ахборот алмашиш;

    – жиноят, иқтисодий, фуқаролик, маъмурий ишларни кўриб чиқишда процессуал ҳужжатларнинг ягона электрон шаклларини шакллантириш;

    – давлат органлари фаолиятини рақамлаштиришнинг ягона давлат стандартлари, жумладан, ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлаш нормаларини ишлаб чиқиш;

    – суд мажлисларининг аудиоёзувларини ва аудиоёзувларини таниб олишнинг электрон тизимини, шунингдек, суд мажлисларининг видеоёзувларини юритиш механизмларини жорий этиш.

    Ўйлаймизки, ушбу таклифларнинг реализасия қилиниши судларда иш юкламасини камайтириш билан бирга фуқароларимизнинг ҳам одил судловга эришишдаги муаммоларини, оворагарчиликларини бартараф этишга хизмат қилади.

    Яна бир масала, ҳозир айтиб ўтганларим ичида суд мажлисларининг аудиоёзувларини юритиш таклифи юзасидан тўлиқроқ тўхталиб ўтмоқчиман.

    Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти томонидан ўтказилган таҳлилларга кўра айни пайтда Республикада 665 та суд зали аудиоёзувдан фойдаланиш тизими билан, 385 та суд зали эса видеоконференцалоқа тизимлари билан таъминланган.

    Амалдаги қонунчиликка кўра суд мажлисларини аудиоёзувдан фойдаланган ҳолда қайд этиб боришнинг ихтиёрий тартиби жорий этилган. Бундан келиб чиқадики, бугун судларда айрим ҳолатларда эски тизимдан фойдаланиш, яъни суд мажлисларини баённомаларда қайд этиб бориш тизими ҳамон давом этмоқда.

    Мутахассисларнинг фикрича, ҳатто тажрибали ёрдамчи ҳам суд мажлисида бўлиб ўтаётган ва иш учун муҳим бўлган барча ҳолатларни ёзиб бориш имкониятига эга бўлавермайди. Бу эса ўз ўзидан судланувчи, жабрланувчи ва судда иштирок этувчи бошқа иштирокчиларнинг кўрсатмалари тушунарсиз, юзаки баён этилаётгани, ҳатто, судья, прокурор, адвокат томонидан берилган саволлар ҳам баённомада ўз аксини топмаётган ҳолатларни юзага келтириши эҳтимоли юқори.

    Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда суд мажлиси аудиоёзувини мажбурий олиб бориш тартибини жорий этиш, манфаатдор шахсларнинг мурожаатига асосан суд мажлисининг аудиоёзувларини «E-XSUD» ахборот тизими орқали электрон тақдим этиш тартибини йўлга қўйиш, жиноят, фуқаролик ишлари бўйича судлар ҳамда иқтисодий судларни аудиоёзувларни матн шаклига ўгирадиган дастурий таъминот билан таъминлаш таклиф этилмоқда.

    Хорижий давлатлар тажрибасига қаралганда, Испания, Греция, Словакия, Руминия, Чехия, Грузия, Украина, Молдова, Озарбайжон, Россия, Белоруссия, Қирғизистон ва Қозоғистон жиноят-процессуал қонунчилигида суд мажлисини аудиоёзув воситаларидан фойдаланган ҳолда қайд этиб бориш суд мажлисини ташкил этишнинг мажбурий шарти сифатида белгиланган.

    Хўш бу тизим қулайликлари нималарда кўринади?

    Биринчидан, судларда ишни кўриш вақтида аудиоёзувдан фойдаланган ҳолда суд мажлисининг ёзиб олиниши судьянинг ишни кўриш бўйича масъулиятини кучайтиради ва суд процессларининг сифатини оширишга хизмат қилади.

    Иккинчидан, суд мажлиси баённомасини ўзгартириб қўйиш ёки уни йўқолиб қолиши каби салбий ҳолатларга барҳам беради, суд мажлиси котибининг иш юкламасини ҳам бирмунча енгиллаштиради, чунки суд мажлисини аудиоёзувдан фойдаланган ҳолда қайд этиб бориш суд мажлисида бўлиб ўтган ҳодисаларни ўзида тўлиқ акс эттиради.

    Учинчидан, суд процессида қонунийлик ва шаффофликни таъминлаш имконияти ошади, суд процессида йўл қўйилган хато ва камчиликларни аниқлаш осонлашади ҳамда суд хизматларини кўрсатиш самарадорлиги ошади.

    Тўртинчидан, судья ёрдамчиларининг иш ҳажми кескин камаяди, процесс иштирокчилари суд мажлисининг аудио ёки видеоёзуви билан онлайн танишиш имконига эга бўлади. Қоғоз бўйича судларнинг сарф-харажатлари кескин камайиши ва энг муҳими мамлакатнинг суд тизими бўйича амалиёти Халқаро рейтинг ва индексларда юқори баҳоланади.

    Хулоса ўрнида, таъкидлаш жоизки, мамлакатда адолатли судловни амалга ошириш аввало инсон қадрини, унинг шаъни ва манфаатларини ҳимоя қилиш йўлида халқ ишончига сазовор бўла олиши лозим.

    Элдор МахкамовАдлия вазирлиги ҳузуридагиҲуқуқий сиёсат тадқиқот институти директори

    12.08.2022, 11:33   Изоҳ (0)   15220
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Shivaki Фриго Cоол — маҳсулотларингизнинг кафолатли сақланиши!


    “Агробанк” томонидан “Сувчилар мактаби” лойиҳаси йўлга қўйилди


    Болаларнинг неврологик касалликларини тўғри даволаш йўлларини излаш


    Тошкентда Lenovo Store бренд дўконининг очилиши бўлиб ўтди


     Асакабанк “Mastercard билан Венецияга” акциясини бошлади


    Kiaънинг расмий дистрибютори бўлган Roodell компанияси — Kia Селтос Kia соҳибларини Kia Го шиори остида ўтказиладиган спорт-кўнгилочар тадбирда иштирок этишлари учун чорлади!


    Тошкентда яна бир йирик лойиҳа – Шошкент турар жой мажмуасининг сотув офиси ўз фаолиятини бошлади


    Жиззах шаҳрида Jizzakh АDМ ҳудудида Кореянинг DМC компанияси билан ҳамкорликда янги мажмуа қурилиши бошланишига бағишланган вақт капсуласини жойлаш маросими бўлиб ўтди


    Korzinka’дан BYD Song Plus: кенг кўламли акцияда қатнашинг, электромобиль миниб кетинг


    Мукофот жамғармаси 1 млн долларлик President Tech Award танловига аризалар қабули давом этмоқда


     Эндиликда Payme орқали давлат намунасидаги маълумотномаларни олиш мумкин


    Тошкентдаги Central Park’да Huggies болалар брендининг она ва бола хонаси очилди


     Mobiuz компанияси “Хотиржам” тариф режаларини тақдим этди


    “Payme фойдаланувчиларининг ҳаётий ҳикоялари асосида”: Далер синглисига картадаги пулни ўғирликдан сақлашга қандай ёрдам берди


    Узбекинвест компанияси 2023 йилда электрон полисларни жорий этиш бўйича етакчиликни сақлаб қолди

     

    Тавсия этамиз

    Музлаткич ичида жон сақлаган бола, Apple’нинг янги маҳсулотлари, судга чақирилган шаҳзода — 6 июнь суратлари

    06.06.2023, 22:25

    Ўқувчиларга берилаётган паспорт, Тошкентда пайдо бўлган овозкучайтиргичли автоуловлар, ўта хавфли жиноятчини қўлга олиш жараёни — Тошкент шаҳар ИИББ архивидан фото...

    06.06.2023, 16:27

    “Морг”га айлантирилган мактаб, чопон кийиб олган Рафет Эл Роман, метро зинасида ухлаётганлар — 5 июнь суратлари

    05.06.2023, 22:45

    “Барчамиз учун жиддий сигнал бўлди” — қашқадарёлик етти блогер ўз фаолиятини тугатди

    05.06.2023, 17:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Олтин йигитча” Оскар де ла Ҳоя иштирокидаги энг яхши 5 та жанг 

    Спорт | 14.09.2023, 17:42

    Тўқимачилик фабрикалари, қуллар савдоси ва елканли кемалар. “Манчестер Сити” ва “Манчестер Юнайтед” клублари логотипидаги кема рамзининг тарихи

    Спорт | 02.07.2023, 22:51

    “Мутлақо ўхшамайди”: поп қироли Майкл Жексоннинг 26 ёшли ўғли қандай кўринишга эга ва ҳозир нималар билан банд? (фото)

    Шоу-бизнес | 19.06.2023, 19:30

    Қондош дублёрлар:Фильмларда ўз эгизаги билан иштирок этувчи турк актёрлари (фото)

    Шоу-бизнес | 18.06.2023, 12:40

    Шаффоф пошнали пойабзал , шўнғишга мўлжалланган костюм: Майкл Жексон, Брандо ва бошқа машҳурлар ихтиро қилган буюмлар (фото)

    Шоу-бизнес | 14.06.2023, 19:40

    Фильмнинг 1 қисми учун юқори гонорар, шахсий автоуй: Турк актёрларининг ақл бовар қилмайдиган талаблари

    Шоу-бизнес | 12.06.2023, 13:37

    “Манчестер Сити” ёки “Интер” ҳужумчиси тарихда қолади. Бир мавсумда ҳам ЕЧЛ, ҳам ЖЧ кубогини қўлга киритган тўққиз футболчи ҳақида

    Спорт | 10.06.2023, 17:40

    Ширинликларга қарамликдан келиб чиқувчи 4 та хавотирли аломатлар

    Саломатлик | 09.06.2023, 19:30

    Том Хенкс ўзи иштирокидаги баъзи фильмларни ёмон кўриши ҳақида сўзлаб берди

    Шоу-бизнес | 09.06.2023, 10:29

    Кўз олдида онаси отасини отиб ташлаган: фожиали воқеаларни бошдан кечирган машҳур аёллар (фото)

    Шоу-бизнес | 08.06.2023, 18:48
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.