• Профилга Кириш
  • 4992fdfd-8954-4c05-b6e3-f510f81a73b5.svg f28f9d5b-7461-4f14-8ebe-571256959e43.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12705.79
    • RUB159.2
    • EUR14704.41
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Маҳаллий (Ўзб)
      • Об-хаво
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Бошқалар
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
        • Қорақалпоғистон
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маҳаллий (Ўзб)

    Ўзбекистонда Ихтисослаштирилган акушерлик-гинекология ва репродуктология маркази ташкил этилади

    Президентнинг «Оналар ва чақалоқлар саломатлигини муҳофаза қилиш ҳамда аҳоли репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

    Унга кўра, Республика ихтисослаштирилган акушерлик-гинекология ва репродуктология илмий-амалий тиббиёт маркази ва унинг Қорақалпоғистон ва вилоятлар ҳудудий филиаллари ташкил қилинади ҳамда оналар ва чақалоқларга янада самарали тиббий ёрдам кўрсатишнинг вертикал бошқарув тизими йўлга қўйилади.

    Қайд этилишича, ушбу марказ Республика аҳоли репродуктив саломатлик маркази, Республика «Она ва бола скрининг» маркази ҳамда Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази негизида ташкил этилади. Унинг филиаллари эса Республика аҳоли репродуктив саломатлик маркази ҳамда Республика «Она ва бола скрининг» маркази ҳудудий филиаллари негизида ташкил этилади.

    Марказ фаолияти асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари:

    • репродуктив ёшдаги аҳоли, ҳомиладор аёллар, янги туғилган чақалоқлар скрининги, касалликлар профилактикаси, диагностикаси, даволаш ва реабилитация бўйича ихтисослаштирилган ҳамда юқори технологик тиббий хизмат кўрсатиш;
    • генетик маслаҳатлашув, соғлом оилани режалаштириш, молекуляр-генетик диагностика, пластик ва эстетик гинекология, ёрдамчи репродуктив технологиялар каби соҳаларни ривожлантириш;
    • республика, ҳудудий тиббиёт муассасалари ҳамда туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларида репродуктив ёшдаги аҳоли, ҳомиладор аёллар, янги туғилган чақалоқларга кўрсатиладиган тиббий хизматларни мувофиқлаштириш, ихтисослаштирилган, юқори технологик диагностика ва даволаш амалиётларини жорий этиш;
    • тиббиёт соҳасидаги таълим муассасалари билан ҳамкорликда репродуктив ёшдаги аҳоли, ҳомиладор аёллар, янги туғилган чақалоқларга малакали тиббий хизмат кўрсата оладиган тиббиёт кадрларини тайёрлаш ва қайта тайёрлашда иштирок этиш;
    • репродуктив ёшдаги аҳоли, ҳомиладор аёллар, янги туғилган чақалоқлар касалликлари бўйича фундаментал, амалий ва инновацион илмий изланиш ҳамда тадқиқотлар олиб бориш, улар натижаларини кенг жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
    • хорижий илмий-тадқиқот тиббиёт марказлари, клиникалар ва таълим муассасалари билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, қўшма илмий лойиҳаларни амалга ошириш;
    • тиббий туризм соҳасида тиббий хизматлар ва юқори малакали тиббиёт кадрларини тайёрлаш ва мазкур хизматлар экспорти ҳажмини ошириш.
    • ёрдамчи репродуктив технологиялардан фойдаланиш, ушбу муолажаларга бўлган монеликлар ва чекловларни белгилаш;
    • аҳоли репродуктив саломатлигини сақлаш ва мустаҳкамлашга кўмаклашувчи ҳаёт тарзини ва услубини оммалаштириш;
    • ўсмирлар орасида репродуктив аъзолар патологиясини, ирсий касалликларни аниқлашга қаратилган тиббий-профилактика тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш.
    Ҳудудий филиал фаолияти асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланади:
    • соғлом оилани шакллантириш, оналар ва чақалоқлар саломатлигини муҳофаза қилишда янги технологияларни йўлга қўйиш, туғма ҳамда ирсий касалликларни эрта перинатал ва неонатал даврда аниқлаш, чақалоқлар ўлими ва туғма ногиронликни камайтириш;
    • репродуктив саломатликни сақлаш ҳамда никоҳ олди тиббий-генетик хизмати соҳасида фуқаролар тиббий билимларини ва тиббий маданиятини юксалтириш
    • ўсмирлар орасида репродуктив аъзолар патологиясини, ирсий касалликларни аниқлашга қаратилган тиббий-профилактика тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш;
    • ҳомиладорлик дастлабки уч ойида аёлларни кўп тармоқли туман (шаҳар) марказий поликлиникаси «Аёллар маслаҳатхонаси бўлими»да оммавий перинатал скринингдан ўтказиш, хавф гуруҳига кирган ҳомиладор аёлларда генетик текширувларни амалга ошириш чора-тадбирларини янада такомиллаштириш;
    • чақалоқларни оммавий скрининг текширувидан ўтказиш орқали болаларда ирсий касалликларга барвақт ташхис қўйиш.
    Ушбу ҳужжат лойиҳасининг муҳокамаси 25 сентябргача давом этади.

    13.09.2022, 10:50   Изоҳ (0)   9843
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Payme фойдаланувчиларининг ҳаётий ҳикоялари асосида”: Далер синглисига картадаги пулни ўғирликдан сақлашга қандай ёрдам берди


    Shivaki Фриго Cоол — маҳсулотларингизнинг кафолатли сақланиши!


    Тошкентдаги Central Park’да Huggies болалар брендининг она ва бола хонаси очилди


    Узбекинвест компанияси 2023 йилда электрон полисларни жорий этиш бўйича етакчиликни сақлаб қолди


    Korzinka’дан BYD Song Plus: кенг кўламли акцияда қатнашинг, электромобиль миниб кетинг


    Тошкентда яна бир йирик лойиҳа – Шошкент турар жой мажмуасининг сотув офиси ўз фаолиятини бошлади


    Жиззах шаҳрида Jizzakh АDМ ҳудудида Кореянинг DМC компанияси билан ҳамкорликда янги мажмуа қурилиши бошланишига бағишланган вақт капсуласини жойлаш маросими бўлиб ўтди


    Тошкентда Lenovo Store бренд дўконининг очилиши бўлиб ўтди


    Kiaънинг расмий дистрибютори бўлган Roodell компанияси — Kia Селтос Kia соҳибларини Kia Го шиори остида ўтказиладиган спорт-кўнгилочар тадбирда иштирок этишлари учун чорлади!


     Асакабанк “Mastercard билан Венецияга” акциясини бошлади


     Эндиликда Payme орқали давлат намунасидаги маълумотномаларни олиш мумкин


    Болаларнинг неврологик касалликларини тўғри даволаш йўлларини излаш


     Mobiuz компанияси “Хотиржам” тариф режаларини тақдим этди


    “Агробанк” томонидан “Сувчилар мактаби” лойиҳаси йўлга қўйилди


    Мукофот жамғармаси 1 млн долларлик President Tech Award танловига аризалар қабули давом этмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Музлаткич ичида жон сақлаган бола, Apple’нинг янги маҳсулотлари, судга чақирилган шаҳзода — 6 июнь суратлари

    06.06.2023, 22:25

    Ўқувчиларга берилаётган паспорт, Тошкентда пайдо бўлган овозкучайтиргичли автоуловлар, ўта хавфли жиноятчини қўлга олиш жараёни — Тошкент шаҳар ИИББ архивидан фото...

    06.06.2023, 16:27

    “Морг”га айлантирилган мактаб, чопон кийиб олган Рафет Эл Роман, метро зинасида ухлаётганлар — 5 июнь суратлари

    05.06.2023, 22:45

    “Барчамиз учун жиддий сигнал бўлди” — қашқадарёлик етти блогер ўз фаолиятини тугатди

    05.06.2023, 17:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Олтин йигитча” Оскар де ла Ҳоя иштирокидаги энг яхши 5 та жанг 

    Спорт | 14.09.2023, 17:42

    Тўқимачилик фабрикалари, қуллар савдоси ва елканли кемалар. “Манчестер Сити” ва “Манчестер Юнайтед” клублари логотипидаги кема рамзининг тарихи

    Спорт | 02.07.2023, 22:51

    “Мутлақо ўхшамайди”: поп қироли Майкл Жексоннинг 26 ёшли ўғли қандай кўринишга эга ва ҳозир нималар билан банд? (фото)

    Шоу-бизнес | 19.06.2023, 19:30

    Қондош дублёрлар:Фильмларда ўз эгизаги билан иштирок этувчи турк актёрлари (фото)

    Шоу-бизнес | 18.06.2023, 12:40

    Шаффоф пошнали пойабзал , шўнғишга мўлжалланган костюм: Майкл Жексон, Брандо ва бошқа машҳурлар ихтиро қилган буюмлар (фото)

    Шоу-бизнес | 14.06.2023, 19:40

    Фильмнинг 1 қисми учун юқори гонорар, шахсий автоуй: Турк актёрларининг ақл бовар қилмайдиган талаблари

    Шоу-бизнес | 12.06.2023, 13:37

    “Манчестер Сити” ёки “Интер” ҳужумчиси тарихда қолади. Бир мавсумда ҳам ЕЧЛ, ҳам ЖЧ кубогини қўлга киритган тўққиз футболчи ҳақида

    Спорт | 10.06.2023, 17:40

    Ширинликларга қарамликдан келиб чиқувчи 4 та хавотирли аломатлар

    Саломатлик | 09.06.2023, 19:30

    Том Хенкс ўзи иштирокидаги баъзи фильмларни ёмон кўриши ҳақида сўзлаб берди

    Шоу-бизнес | 09.06.2023, 10:29

    Кўз олдида онаси отасини отиб ташлаган: фожиали воқеаларни бошдан кечирган машҳур аёллар (фото)

    Шоу-бизнес | 08.06.2023, 18:48
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.