• Профилга Кириш
  • 4992fdfd-8954-4c05-b6e3-f510f81a73b5.svg f28f9d5b-7461-4f14-8ebe-571256959e43.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Маҳаллий (Ўзб)
      • Об-хаво
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Бошқалар
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
        • Қорақалпоғистон
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Мода

    Коко Шанел ва унинг 20-аср мода оламини ўзгартирган 8 та ихтироси (фото)

    “Қиз қанчалик ёмон бўлса, у шунчалик яхши кўриниши керак”. Бу классикага айланган Коко Шанелнинг парадоксал сўзларидан бири. У ҳар нарсада новатор эди, биринчи навбатда, албатта, мода оламида.

    Габриэлле Шанел 1883 йил 19 августда Франциянинг Саумур шаҳрида туғилган. Агар афсонавий сиймолар абадий яшаганда, шу йилнинг август ойида у 140 ёшга тўлган бўларди. Ўз даври учун Шанел новатор, кучли, таъсирчан ва жасур аёл эди, эҳтимол, шунинг учун эркакларни ҳайратда қолдирар ва кўплаб замондош аёллар у каби Мадемуазел бўлишни хоҳлаганди.

    Фото: “Новий очаг”

    Бугун сизга мода оламини бутунлай ўзгартириб юборган, ихтиролари бугунга қадар яшаб келаётган Коко Шанелнинг 8 та услуби хусусида ҳикоя қиламиз.

    Chanel №5 атири

    Фото: “Новий очаг”

     

    “Атир — бу кўринмас, аммо унутилмас, беқиёс мода аксессуари. У аёл ташқи кўринишининг ташриф қоғози ва аёл кетганида уни эслатишда давом этади.

    Яхшиси, даставвал, ифордан бошлайлик. Ҳақиқатан ҳам, хушбўй Chanel № 5 афсонавий бўлиб улгурди. Савдо статистикаси шуни кўрсатадики, дунёда ҳар ўттиз сонияда кимдир ушбу атирни сотиб олади.

    Ўзининг барча ғояларини мужассамлаштира оладиган мода уйини қидираётган истеъдодли парфюмер Эрнест Бо Коко Шанелга ишлаб чиқилган хушбўй ҳиднинг бир нечта намуналарини ҳавола қилди. Аммо Шанел 5-рақамлисини танлади. Ҳаммаси ўзига хос сабабларга кўра, чунки беш у учун омадли рақам эди. Шанел Эрнест билан биргаликда биринчи бўлиб вербена ва атиргуллар асосида эмас, балки алдегидлар асосидаги атир яратишга қарор қилди. Ўшандан бери ўзгармаган ғайриоддий кристалли шиша идишга жойлаштирилган парфюмерия дунёга 1921 йил 5 майда кириб келди. Ва кейин Шанел ўзининг барча тўпламларини 5-ойнинг 5-кунида эълон қилишни одатга айлантирди. Эҳтимол, бу рақам ҳақиқатан ҳам унга омад келтиргандир.

    Little black dress 

    Фото: “Новий очаг”

    “Кичик қора либос” деганда дарҳол хаёлингизга улуғвор Коко Шанелнинг номи келади. Афсонавий қора либос ҳақида эшитмаган одам бўлмаса керак. Кокодан олдин бу ранг мотам либоси деб ҳисобланган. Аммо дизайнер унда катта имкониятларни кўрди ва ундан фойдаланди, чунки Коко учун қора ранг оддий нафислик тимсоли эди. У аёлларга қулайлик яратишни истади, уларни қаттиқ корсетлардан, этаги кенг юбкалардан, кўплаб бурма кўйлаклардан қутқарди. У биринчи навбатда бу рангга нисбатан аристократиянинг фикрини ўзгартирди, кейин эса бутун мода оламини ўзгартиришга муваффақ бўлди. Шанел 1926 йилда биринчи марта Little black dress’ни тақдим этди. Қарийб 100 йил ўтгач ҳам бугунги кунга қадар бу либос аёллар гардеробининг асосий элементидир.

    Йўл-йўл кўйлак ва шимлар

    Фото: “Новий очаг”

    Кўп асрлар давомида шим фақат эркаклар гардеробининг ҳуқуқи бўлган. Коко буни адолатсизлик деб ҳисоблайди. Шанел бу ерда ҳам имкониятдан унумли фойдаланди: ва аввал эркаклар учун мўлжалланган шимлардан кия бошлади, кейин эса уларни аёллар қоматига мослаб қайта яратди. У кун давомида тор моделларни, кўчага чиққанда эса узун ва кенг моделларни афзал кўрарди. Бу борада унинг ўзи: “Мен аёлларга эркинликларини қайтариб бердим”, дея таъкидлаган.

    Дизайнер эркаклар гардеробидан фақат шимларни олмади. Денгиз бўйлаб саёҳатларидан бирида унга денгизчиларнинг йўл-йўл кўйлаги шу қадар ёқдики, уларни гардеробига олиб киришга қарор қилди. Сўнг 1917 йилда у “Денгиз” тўпламини яратди. У, шунингдек, денгизчилардан янги шим — пастки қисми кенг услубни ҳам кўчирди. Ялтироқ шимлар билан у йўл-йўл кўйлак кийишни жуда яхши кўрарди. Шунга ўхшаш қиёфа бугунги кун учун ҳам урфда.

    Твит костюм

    Фото: “Новий очаг”

    20-асрнинг бошларида твит ва трикотаж каби қўпол матолар фақат эркаклар костюмларини тикиш учун мўлжалланган. Аммо 1921 йилда Шанел инглиз услубидан илҳомланиб, дунёга ўзининг янги ижодини кўрсатишга қарор қилди: твит костюм ва тиззадан пастга тушадиган тор юбка (у тиззаларни аёл танасининг энг чиройли қисми деб ҳисобларди). Афсуски, дастлаб жамият бундай “янгилик”ни совуққонлик билан қабул қилди. Бир неча йил ўтгач, Голливуд юлдузлари, сиёсатчиларнинг рафиқалари ва бошқа кўплаб аёллар ушбу либосларни кийишди. Икки қисмдан иборат бўлган мукаммал костюм кўп йиллар давомида муҳим кийим ҳисобланиб келган ва бугунги кунда унинг турфа талқинларини мода уйининг коллекцияларидан топиш мумкин.

    Икки рангли поябзал

    Фото: “Новий очаг”

    Мода олами икки рангли поябзал учун ҳам Шанелдан миннатдор бўлиши керак. Ушбу услубда ранг бериш оёқларни визуал равишда узайтиради ва паст товонга қарамай, оёқни янада ихчамлаштиради (у яратган моделда товон қисми квадрат ва атиги 5 см баландликда эди). Оқ ва қора, қаймоқ ва қора рангларнинг комбинацияси классикага айланди ва бугунги кунда ҳар қандай кўринишга осонгина мос келади: юбка ва шимлар билан ҳам. Коконинг ўзи шундай деди: “Бу барча ҳолатлар учун ажралмас поябзал. Тўрт жуфтлик билан сиз дунё бўйлаб саёҳат қилишингиз мумкин.”

    Узун занжирли кичик сумка

    Фото: “Новий очаг”

    1954 йилда Коко Шанел: “Қўлларимда сумка илиб юришдан чарчадим, бундан ташқари, мен уларни доимо йўқотиб қўяман. Қўллар бўш қолиши учун сумкада тасма бўлиши керак”, деган фикрни илгари суради. 1955 йил февраль ойида узун занжирли сумка яралади. “2.55” модели бу номни ишлаб чиқарилган кундан бошлаб олди. Ўшандан бери ушбу сумка моделининг машҳурлиги юқори нархига қарамай, фақат ўсиб борди. Шунга қарамай, дунёдаги барча мода вакилалари, ҳатто чиқарилган кундан бошлаб ярим асрдан кўпроқ вақт ўтган бўлса-да, бундай сумкага эга бўлишни хоҳлашади.

    Заргарлик буюмлари ва бижутерия

    Фото: “Новий очаг”

    Шанел ниҳоятда оддий ва ихчам кийимларни яратди, аксессуарлар ташқи кўринишни янада индивидуал қилишига ишонди. Бироқ у жуда кўп заргарлик буюмлари ёмон дид билан безатилганини таъкидлади. У биринчи бўлиб заргарлик буюмлари учун мода яратди ва буни “Нозик дидга эга одамлар бижутерия тақади, қолганларнинг бари тилла тақинчоқларга лойиқдирлар”, дея шарҳлади. Унинг ўзи ҳам бижутерия ҳамда қимматбаҳо заргарлик буюмларини моҳирона уйғунлаштира олган. У марваридларни демократлаштирди ва модага айлантирди, бундан олдин улар фақатгина юқори жамиятнинг имтиёзи эди.

    Калта сочлар

    Фото: “Новий очаг”

    Айтишларича, Шанел калта сочларни ўзида тасодифан “синаб кўрган”. Операга борар экан, у сочларини қисқич билан куйдириб қўяди. Сартарош умидсизлик билан кесиш кераклигини айтади. Аммо бу ерда ҳам буюк Коко ютқазмади. Операга кечикиб бўлса ҳам, калта қилиб кесилган сочлар билан боради ва юқори мартабали меҳмонларнинг барини ҳайратда қолдиради. Кўп ўтмай француз аёллари сочларини кестириш учун салонларга югуришди. Янги соч услубининг пайдо бўлиши билан янги турдаги шляпа яралди — у қўнғироқ шаклида эди. Шляпанинг олд қисми қошларга етиб борарди. Коконинг ўзи уни кўзига қадар тушириб кийиб оларди.

    Мавзуга доир:

    • Коко Шанелнинг ҳеч қачон урфдан қолмайдиган 5 та буюми (фото)
    • Хушбўй, ўткир ва ширин: куз мавсуми учун энг яхши ифорлар (фото)
    22.02.2023, 16:37   Изоҳ (0)   10790
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


     Эндиликда Payme орқали давлат намунасидаги маълумотномаларни олиш мумкин


    “Payme фойдаланувчиларининг ҳаётий ҳикоялари асосида”: Далер синглисига картадаги пулни ўғирликдан сақлашга қандай ёрдам берди


    Тошкентдаги Central Park’да Huggies болалар брендининг она ва бола хонаси очилди


    Мукофот жамғармаси 1 млн долларлик President Tech Award танловига аризалар қабули давом этмоқда


    Тошкентда яна бир йирик лойиҳа – Шошкент турар жой мажмуасининг сотув офиси ўз фаолиятини бошлади


     Mobiuz компанияси “Хотиржам” тариф режаларини тақдим этди


    Болаларнинг неврологик касалликларини тўғри даволаш йўлларини излаш


    “Агробанк” томонидан “Сувчилар мактаби” лойиҳаси йўлга қўйилди


    Kiaънинг расмий дистрибютори бўлган Roodell компанияси — Kia Селтос Kia соҳибларини Kia Го шиори остида ўтказиладиган спорт-кўнгилочар тадбирда иштирок этишлари учун чорлади!


    Жиззах шаҳрида Jizzakh АDМ ҳудудида Кореянинг DМC компанияси билан ҳамкорликда янги мажмуа қурилиши бошланишига бағишланган вақт капсуласини жойлаш маросими бўлиб ўтди


    Korzinka’дан BYD Song Plus: кенг кўламли акцияда қатнашинг, электромобиль миниб кетинг


    Тошкентда Lenovo Store бренд дўконининг очилиши бўлиб ўтди


    Shivaki Фриго Cоол — маҳсулотларингизнинг кафолатли сақланиши!


    Узбекинвест компанияси 2023 йилда электрон полисларни жорий этиш бўйича етакчиликни сақлаб қолди


     Асакабанк “Mastercard билан Венецияга” акциясини бошлади

     

    Тавсия этамиз

    Музлаткич ичида жон сақлаган бола, Apple’нинг янги маҳсулотлари, судга чақирилган шаҳзода — 6 июнь суратлари

    06.06.2023, 22:25

    Ўқувчиларга берилаётган паспорт, Тошкентда пайдо бўлган овозкучайтиргичли автоуловлар, ўта хавфли жиноятчини қўлга олиш жараёни — Тошкент шаҳар ИИББ архивидан фото...

    06.06.2023, 16:27

    “Морг”га айлантирилган мактаб, чопон кийиб олган Рафет Эл Роман, метро зинасида ухлаётганлар — 5 июнь суратлари

    05.06.2023, 22:45

    “Барчамиз учун жиддий сигнал бўлди” — қашқадарёлик етти блогер ўз фаолиятини тугатди

    05.06.2023, 17:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Олтин йигитча” Оскар де ла Ҳоя иштирокидаги энг яхши 5 та жанг 

    Спорт | 14.09.2023, 17:42

    Тўқимачилик фабрикалари, қуллар савдоси ва елканли кемалар. “Манчестер Сити” ва “Манчестер Юнайтед” клублари логотипидаги кема рамзининг тарихи

    Спорт | 02.07.2023, 22:51

    “Мутлақо ўхшамайди”: поп қироли Майкл Жексоннинг 26 ёшли ўғли қандай кўринишга эга ва ҳозир нималар билан банд? (фото)

    Шоу-бизнес | 19.06.2023, 19:30

    Қондош дублёрлар:Фильмларда ўз эгизаги билан иштирок этувчи турк актёрлари (фото)

    Шоу-бизнес | 18.06.2023, 12:40

    Шаффоф пошнали пойабзал , шўнғишга мўлжалланган костюм: Майкл Жексон, Брандо ва бошқа машҳурлар ихтиро қилган буюмлар (фото)

    Шоу-бизнес | 14.06.2023, 19:40

    Фильмнинг 1 қисми учун юқори гонорар, шахсий автоуй: Турк актёрларининг ақл бовар қилмайдиган талаблари

    Шоу-бизнес | 12.06.2023, 13:37

    “Манчестер Сити” ёки “Интер” ҳужумчиси тарихда қолади. Бир мавсумда ҳам ЕЧЛ, ҳам ЖЧ кубогини қўлга киритган тўққиз футболчи ҳақида

    Спорт | 10.06.2023, 17:40

    Ширинликларга қарамликдан келиб чиқувчи 4 та хавотирли аломатлар

    Саломатлик | 09.06.2023, 19:30

    Том Хенкс ўзи иштирокидаги баъзи фильмларни ёмон кўриши ҳақида сўзлаб берди

    Шоу-бизнес | 09.06.2023, 10:29

    Кўз олдида онаси отасини отиб ташлаган: фожиали воқеаларни бошдан кечирган машҳур аёллар (фото)

    Шоу-бизнес | 08.06.2023, 18:48
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.