• Профилга Кириш
  • 4992fdfd-8954-4c05-b6e3-f510f81a73b5.svg f28f9d5b-7461-4f14-8ebe-571256959e43.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12857.35
    • RUB163.45
    • EUR14672.81
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Маҳаллий (Ўзб)
      • Об-хаво
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Бошқалар
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
        • Қорақалпоғистон
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Фарзанд

    Фарзандларини даволашда ота-оналар томонидан йўл қўйиладиган 6 та кенг тарқалган хато

    Гўдак оғриб қолдими? Уни ўзингиз даволай олишингизга ишончингиз комил бўлса ҳам, шифокорни таклиф қилинг. Доктордан ёрдам сўрамаган оталар ва оналар бир нечта катта хатоларга йўл қўяди. Шулардан бир нечтаси қуйида ҳавола этилади.

    Болага нотўғри ташхис қўясиз

    Сизнингча, болани умумий шамоллаш белгилари безовта қилмоқда. Лекин аслида унинг ниқоби остида бошқа касаллик яширинган бўлиши мумкин. Мисол учун, қизамиқ, қизилча, вирусли гепатит, полиомиэлит ва бошқа кўплаб инфекциялар бурун битиши, томоқ оғриғи билан бошланади. Баъзида улар шу аломатлар билан чегараланади. Бундай ҳолларда шифокорлар касалликнинг “ўчирилган” шакллари ҳақида гапиришади. Аммо бола буни осонлик билан бошдан кечирган бўлса ҳам, у ҳали ҳануз узоқ вақт давомида вирусларни тарқатувчи бўлиб қолади, яъни у бошқа болаларга вирус юқтиради. Тажрибали шифокор боладаги аломатларни эпидемиологик маълумотлар ва таҳлил натижалари билан таққослаб, нимадир нотўғри эканига шубҳа қилади.

    Бундан ташқари, болалик давридаги кўплаб инфекциялар, хусусан, қизамиқ, қизилча, скарлатинада тошма баъзан қисқа вақт ичида пайдо бўлади ва у шу қадар яширин бўладики, оналар уни аллергия деб ўйлайди ёки умуман сезмайдилар. Натижада бола ўзи юқтирган инфекцияларга қарши эмланишни давом эттиради, гарчи энди бу шарт бўлмаса ҳам. Аммо энг ёмони, у скарлатина билан оғриган беморларга асоратларни олдини олиш учун буюриладиган антибиотиклар каби мақсадли даволаниш курсини олмайди. Шу тарзда даволанмаган болаларда буйраклар, юрак ва бўғимларга зарар етказиш хавфи ортади ва уларнинг патологияси дарҳол пайдо бўлмайди, узоқ вақт ўтиб келгусида асоратлар юзага чиқади. Шундай экан боланинг соғлиғига хавф солманг!

    Касалликнинг умумий картинасини бузиш

    Фото: Лиса

    Сизнинг мустақил ташаббусингиз билан болага берган дориларингиз таъсири остида касаллик аломатлари бузилган бўлиши мумкин. Бу, айниқса, гўдак қорин бўшлиғидан шикоят қилганда хавфлидир: шифокор буни сезади — қаерда кўпроқ оғриётганини аниқлайди — бу ичак инфекцияси, кўричак ёки странгуляцияланган чуррани аниқлашнинг ягона йўлидир. Агар болага оғриқ қолдирувчи ёки иситмани туширувчи дори ичирган бўлсангиз (иситма туширувчи дорилар ҳам оғриқ қолдирувчи таъсирга эга), оғриқ сусаяди ва бола сизга яхшиланаётгандек туюлади, гарчи яллиғланиш жараёни одатдагидек давом этаверса ҳам. Шу тариқа, сиз болага ёрдам бериш учун қимматли вақтни ўтказиб юборасиз!

    Нотўғри дори бериш

    Касаллик симптомларининг ўзига хос хусусиятларини билмасдан туриб, уни ўтказиб юбориш осон. Масалан, трахея ва бронхларда шилимшиқ фаол шаклланган ва уни йўталиб чиқариб ташлаши керак бўлган бир вақтда болага қуруқ йўтал сиропини бериш. Ёки оналар жуда яхши кўрадиган ацесистеин кислотасига асосланган дори-дармонларни қабул қилиш — бу самарали восита, аммо астматик бронхитга мойил бўлган гўдакларда (кичик астматикларни ҳисобга олмаганда) астма хуружини қўзғатиши мумкин. Дори шифокор томонидан танланиши зарур!

    Қарши кўрсатмаларни инобатга олмаслик

    Фарзандингиз грипп ёки сув чечак билан касалланганми? Ацетилсалицил кислотасидан (аспирин) ташқари бошқа антипиретик воситалар бўлмаса ҳам, ушбу дори воситасидан фойдаланманг! Болада қон кетиши, шунингдек, қонда қанд миқдорининг кескин пасайиши ва кўпинча ўлим билан якунланадиган энг оғир Рее синдромигача бўлган бошқа асоратлар пайдо бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмас! Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ушбу дорини болаларда қўллашни тавсия этмаслиги ажабланарли эмас. Унинг раҳбарлари дорихоналарда аспиринни фақат рецепт бўйича бериш масаласини ҳукумат даражасида кўтарган.

    Нотўғри доза танлаш

    Баъзан ота-оналар айнан болалар учун ишлаб чиқарилган таблеткалар ўрнига уйдаги дори қутисида мавжуд бўлган катталарга мўлжалланган дориларни қисмга бўлиб, бир қисмини болага ичиришга одатланишган. Бу хато. Биринчидан, бу ҳолда сиз дозани нотўғри ҳисоблаш ёки оддийгина таблеткаларни тенг қисмларга ажрата олмаслик билан осонгина хатоликка йўл қўясиз. Иккинчидан, дорининг яхлитлигини бузиш мумкин бўлмаслиги: бу гўдак тишларининг ҳолатига ва дорининг сўрилишига салбий таъсир кўрсатади, айниқса, капсулалар, дражелар ва қобиқланган таблеткалар ҳақида гап кетганда бу ишни қилиш ярамайди.

    Учинчидан, боланинг дори-дармонларини ширин қилишга ҳаракат қилиш, яъни уни мураббо, музқаймоқ, мусс билан аралаштириш ёки ичига ширинлик қўйиб ичириш орқали дорининг фойдали таъсирини сезиларли даражада зарарсизлантирасиз.

    Болани керакcиз дори-дармонлар билан тўлдириш

    Фото: Лиса

    Агар ҳарорат 38-38,5 даража оралиғида бўлса, бола яхши аҳволда бўлади, агар олдин тутқаноқ кузатилмаган бўлса, иситма туширувчи дорилар бир оз ктиб турсин. Организм инфекцияга қарши фаолроқ курашиш учун ҳароратни кўтаради. Иситмани муҳим сабабларсиз пастга тушириб, сиз касалликнинг давом этишига ва асоратлар эҳтимолини оширишга ёрдам берасиз.

    Дейлик, термометрдаги симоб 38,5 даражадан ошиб тўхтади. Бир шиша антипиретик сиропни дарҳол ушлаб олманг! Оддийдан бошланг — жисмоний совитиш усуллари. Болани ечинтириб, танасини сув билан ювинг.

    Ҳеч қачон болага ўзбилармонлик қилиб антибиотик берманг! Улар вирусларга таъсир қилмайди: гўдакдаги шамоллаш ва гриппни (шунингдек, қизамиқ, қизилча ёки паротит) бостириши мантиқсиздир. Тўғри, агар бола организми бирон бир сабабга кўра заифлашган бўлса, шифокор ўткир респиратор вирусли инфекцияларда бактериал асоратларнинг олдини олиш учун бундай дори-дармонларни тавсия қилиши мумкин. Аммо бу шамоллашнинг 6-8 фоизида талаб қилинади ва амалда эса оналар ўз фарзандларини антибактериал дорилар билан тез-тез тўлдирадилар. Бу ич кетиши (диарея), қичитқи ва кўп дорига организм қаршилигининг ривожланишига олиб келади. Натижада, болага ҳақиқатан ҳам антибиотиклар зарур бўлганда, улар ишламайди, чунки сизнинг “раҳм-шафқатингиз” билан уларга дуч келган патогенлар аллақачон ўзини ҳимоя қилишни ўрганган.

    Мавзуга доир:

    • Музқаймоқ ейиш, кўпроқ ухлаш: томоқ оғриганда нималар қилиш керак?
    • Боланинг иситмаси баланд, қўл-оёқлари эса муздай: Бундай вақтда қандай йўл тутиш керак?
    • Боланинг оёқ ва қўллари музлаб, тана ҳарорати кўтарилса нима қилиш керак? Педиатр жавоб беради
    05.03.2023, 13:34   Изоҳ (0)   10882
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kiaънинг расмий дистрибютори бўлган Roodell компанияси — Kia Селтос Kia соҳибларини Kia Го шиори остида ўтказиладиган спорт-кўнгилочар тадбирда иштирок этишлари учун чорлади!


     Mobiuz компанияси “Хотиржам” тариф режаларини тақдим этди


    Тошкентдаги Central Park’да Huggies болалар брендининг она ва бола хонаси очилди


    Shivaki Фриго Cоол — маҳсулотларингизнинг кафолатли сақланиши!


    Болаларнинг неврологик касалликларини тўғри даволаш йўлларини излаш


    Мукофот жамғармаси 1 млн долларлик President Tech Award танловига аризалар қабули давом этмоқда


    Узбекинвест компанияси 2023 йилда электрон полисларни жорий этиш бўйича етакчиликни сақлаб қолди


    Тошкентда яна бир йирик лойиҳа – Шошкент турар жой мажмуасининг сотув офиси ўз фаолиятини бошлади


     Асакабанк “Mastercard билан Венецияга” акциясини бошлади


    Жиззах шаҳрида Jizzakh АDМ ҳудудида Кореянинг DМC компанияси билан ҳамкорликда янги мажмуа қурилиши бошланишига бағишланган вақт капсуласини жойлаш маросими бўлиб ўтди


    “Payme фойдаланувчиларининг ҳаётий ҳикоялари асосида”: Далер синглисига картадаги пулни ўғирликдан сақлашга қандай ёрдам берди


     Эндиликда Payme орқали давлат намунасидаги маълумотномаларни олиш мумкин


    “Агробанк” томонидан “Сувчилар мактаби” лойиҳаси йўлга қўйилди


    Korzinka’дан BYD Song Plus: кенг кўламли акцияда қатнашинг, электромобиль миниб кетинг


    Тошкентда Lenovo Store бренд дўконининг очилиши бўлиб ўтди

     

    Тавсия этамиз

    Музлаткич ичида жон сақлаган бола, Apple’нинг янги маҳсулотлари, судга чақирилган шаҳзода — 6 июнь суратлари

    06.06.2023, 22:25

    Ўқувчиларга берилаётган паспорт, Тошкентда пайдо бўлган овозкучайтиргичли автоуловлар, ўта хавфли жиноятчини қўлга олиш жараёни — Тошкент шаҳар ИИББ архивидан фото...

    06.06.2023, 16:27

    “Морг”га айлантирилган мактаб, чопон кийиб олган Рафет Эл Роман, метро зинасида ухлаётганлар — 5 июнь суратлари

    05.06.2023, 22:45

    “Барчамиз учун жиддий сигнал бўлди” — қашқадарёлик етти блогер ўз фаолиятини тугатди

    05.06.2023, 17:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Олтин йигитча” Оскар де ла Ҳоя иштирокидаги энг яхши 5 та жанг 

    Спорт | 14.09.2023, 17:42

    Тўқимачилик фабрикалари, қуллар савдоси ва елканли кемалар. “Манчестер Сити” ва “Манчестер Юнайтед” клублари логотипидаги кема рамзининг тарихи

    Спорт | 02.07.2023, 22:51

    “Мутлақо ўхшамайди”: поп қироли Майкл Жексоннинг 26 ёшли ўғли қандай кўринишга эга ва ҳозир нималар билан банд? (фото)

    Шоу-бизнес | 19.06.2023, 19:30

    Қондош дублёрлар:Фильмларда ўз эгизаги билан иштирок этувчи турк актёрлари (фото)

    Шоу-бизнес | 18.06.2023, 12:40

    Шаффоф пошнали пойабзал , шўнғишга мўлжалланган костюм: Майкл Жексон, Брандо ва бошқа машҳурлар ихтиро қилган буюмлар (фото)

    Шоу-бизнес | 14.06.2023, 19:40

    Фильмнинг 1 қисми учун юқори гонорар, шахсий автоуй: Турк актёрларининг ақл бовар қилмайдиган талаблари

    Шоу-бизнес | 12.06.2023, 13:37

    “Манчестер Сити” ёки “Интер” ҳужумчиси тарихда қолади. Бир мавсумда ҳам ЕЧЛ, ҳам ЖЧ кубогини қўлга киритган тўққиз футболчи ҳақида

    Спорт | 10.06.2023, 17:40

    Ширинликларга қарамликдан келиб чиқувчи 4 та хавотирли аломатлар

    Саломатлик | 09.06.2023, 19:30

    Том Хенкс ўзи иштирокидаги баъзи фильмларни ёмон кўриши ҳақида сўзлаб берди

    Шоу-бизнес | 09.06.2023, 10:29

    Кўз олдида онаси отасини отиб ташлаган: фожиали воқеаларни бошдан кечирган машҳур аёллар (фото)

    Шоу-бизнес | 08.06.2023, 18:48
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.