Қозоғистон Парламент Мажилисининг ялпи мажлисида депутат Гулдара Нурумова ихтиёрий асосда моддий компенсация учун қариндош бўлмаган донорларнинг буйракларини трансплантация қилишга рухсат беришни таклиф қилди. Бу ҳақда Tengrinews хабар берди.

Депутат бош вазир ўринбосари Олтой Кулгиновга йўллаган сўровида инсон аъзоларини ноқонуний трансплантация қилиш ва олиб ташлаш билан боғлиқ можароларга ишора қилди.
Депутатга кўра, органлар трансплантациясини тартибга солувчи қонун мавжудлигига қарамай, мамлакатда уни қўллаш механизми йўқ. Шу сабабли трансплантацияга муҳтож фуқаролар қимматли вақтларини беҳуда сарфлаб, кўплаб муаммоларга дуч келмоқда.
“Ҳозирда орган трансплантацияси бўйича 3805 нафар бемор навбат кутиш рўйхатида турибди, улардан 90 нафари болалар. Шу билан бирга, беморларнинг 91 фоизи буйрак трансплантациясига муҳтож. Ўтган йилнинг ўзида 320 нафар фуқаро ўз навбатини кутиш давомида вафот этди”, — деди депутат.
Нурумова қонунчиликда жасадлардан органларни олишга розилик беришнинг аниқ презумпцияси йўқлиги сабабли Қозоғистонда ўлимдан кейин донорлик ҳозирда тўхтаб қолган ва ривожланмаётганини айтди.
Амалда трансплантация фақат тегишли донорлардан амалга оширилади. Оқибатда донор аъзолар етишмаётгани мамлакатимизда трансплантология соҳаси сифатида пасайишга олиб келмоқда.
“Қариндоши бўлмаган донорлардан орган трансплантацияси учун фуқароларимиз хорижий клиникаларга юборилади. Беларусда юрак трансплантацияси 150 минг доллар, жигар кўчириб ўтказиш 140 минг доллар, буйрак кўчириб ўтказиш 50 минг доллар туради”, — деди Нурумова.
Шунингдек, у тажрибага асосан Қозоғистон фуқаролари донор кутмай, узоқ ойлар, йиллар ўтиб вафот этиши, сабаби хорижий мамлакатлар биринчи навбатда, ўз фуқароларига органлар трансплантациясини амалга оширишини билдирди. Жарроҳлик амалиётини кутиш даврида клиникада уларнинг туриши учун катта маблағ сарфланиши қўшимча қилинди.
Изоҳ (0)