• Профилга Кириш
  • 4992fdfd-8954-4c05-b6e3-f510f81a73b5.svg f28f9d5b-7461-4f14-8ebe-571256959e43.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Маҳаллий (Ўзб)
      • Об-хаво
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Бошқалар
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
        • Қорақалпоғистон
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    “Ҳар бир хавф — имконият”: Ўзбекистонда рецессия юз берадими?

    27 апрель куни Иккинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми (TXИФ) доирасида “Рецессия: афсона ёки ҳақиқат” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. 

    Фото: TXИФ

    Рецессия — вақтинчалик иқтисодий пасайиш даври бўлиб, бу даврда савдо ва саноат фаолияти қисқаради, одатда икки чоракда ялпи ички маҳсулотнинг пасайиши билан белгиланади.

    Мутахассисларнинг қайд этишича, иқтисодий ўсишнинг секинлашиши, ишсизликнинг ортиши ва сармояларнинг қисқариши шароитида рецессия ҳақиқатга айланиши, бу эса иқтисодиётда умумий таназзулга олиб келиши мумкин. Бошқа томондан, улар ҳукуматнинг тўғри сиёсати ва адекват иқтисодий бошқарув рецессиянинг олдини олиш ва барқарор ўсишни таъминлашига ишонишади.

    Давра суҳбатини Trace Capital Holdings бошқарувчи директори Тимоти Юн олиб борди. У Ўзбекистонда ислоҳотлар, рақамлаштириш, автоматлаштириш ишлари олиб борилаётгани, банкларнинг мавқейи мустаҳкамланаётганини таъкидлади. 

    Шу билан бирга, рецессия мавзуси жаҳон иқтисодиётида фоиз ставкаларининг сезиларли даражада ошиши, инфляциянинг кескин кўтарилиши ва товар бозорларида нархларнинг ўзгарувчанлиги фонида, айниқса, долзарб эканлиги айтилди. 

    Кўпгина мамлакатлар COVID-19 пандемияси пайтида кутилмаган харажатларга дуч келишди, маҳаллий можаролар шароитида озиқ-овқат таъминотининг қисқариши, глобал таъминот занжирларининг узилиши ва глобаллашув жараёнларининг давом этиши ва бошқа кўплаб омиллар иқтисодиётга таъсир кўрсатмоқда.

    Марказий Осиё мамлакатлари ўз ривожланиш сценарийсига эга бўлиши мумкин. Айнан шу ҳақида давра суҳбати доирасида мутахассислар сўзга чиқди.

    “Жаҳон ҳамжамияти қатор жиддий муаммоларга дуч келди. Хусусан, АҚШда пул-кредит сиёсатининг кескинлашуви туфайли инфляция ошди. Бундан ташқари, Хитойда Нол COVID сиёсати ва Европадаги энергия билан боғлиқ вазият ҳам ўз таъсирини кўрсатди”, — дейди Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги доимий вакили Марко Мантованелли.

    Экспертнинг қайд этишича, иқтисодчиларнинг прогнозлари дунёдаги вазиятдан келиб чиққан ҳолда тузилган. Уларни баҳолашга инфляция, барқарорлик ёки аксинча, беқарорлик кўрсаткичлари таъсир кўрсатади. 

    Мантованелли молиявий сектор келажакда стрессни бошдан кечиришига ишонишини, реал иқтисодиёт учун прогнозлар ёмонлашиши мумкинлигини айтиб ўтди. 

    Дунёдаги беқарор вазият жаҳондаги нархларга таъсир қилиши мумкин, озиқ-овқат маҳсулотлари ва энергетика секторини ҳисобга олмаган асосий инфляция барқарор даражада қолади, деб ҳисоблайди мутахассис.

    Мантованеллининг қайд этишича, Марказий Осиё бозорида ўсиш эгри чизиғининг инфляцияга нисбатан текисланиши кутилмоқда, товарлар нархи ошиши мумкин.

    “Хавфлар халқаро муҳит билан чамбарчас боғлиқ. Ўзбекистон ёш давлат, булар келажакда иш билан таъминланиши керак бўлган янги кадрлар дегани. Иқтисодиётда янги иш ўринлари яратилиши керак ва улар хусусий сектор ҳисобидан ташкил этилиши мумкин”, — дейди Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги вакили. 

    iKapitalist бош директори Нурбек Раев Қозоғистоннинг савдо-иқтисодий муносабатларига дунёдаги вазият, хусусан, айрим мамлакатлардаги ҳарбий можаролар ҳам таъсир кўрсатганини айтди. 

    “Бу каби синовлар Ўзбекистонга ҳам таниш. Қозоғистон ва Ўзбекистон учун ҳамкорликни ривожлантириш, жумладан, сармоя киритиш бўйича салоҳият мавжуд. Икки мамлакат табиий ресурсларга, инсон капиталига эга — бу рецессияга қарши курашда ёрдам берадиган нарса”, — дейди Нурбек Раев. 

    Осиё тараққиёт банкининг Ўзбекистондаги доимий ваколатхонаси раҳбари Энрико Пинали Ўзбекистон иқтисодиёти қийин даврдан ўтгани, иқтисодий кўрсаткичлар тикланаётганини маълум қилди. 

    “Бироқ нархлар бўйича хавотирлар сақланиб қолмоқда, бу жаҳон бозоридаги беқарор вазият билан боғлиқ. Халқаро захиралар мамлакатларга барқарорликни таъминлаш, шу жумладан, барқарор валюта курсини сақлаб қолиш, шунингдек, иқтисодиётнинг турли тармоқларидан келадиган оқимларни таъминлаш имконини беради. Хусусий сектор фаоллиги жонланганини кўряпмиз. Кўплаб инвесторлар Яқин Шарқдан келмоқда. Мамлакат янада очиқ бўлиб бормоқда. Иқтисодий барқарорлик ўсиб бормоқда. Шок ва тўнтаришлар, нархларнинг ошиши эҳтимоли бор, лекин шу билан бирга, давлат сектори иқтисодиётга таъсир этувчи инфляцион омилларни ушлаб турмоқда”, — дейди Энрико Пинали.

    Эксперт мамлакатдаги демографик вазият ҳақида гапириб, ривожланиш учун имкониятлар кўп эканлигини таъкидлади. 

    Таълимга устувор аҳамият бериб, сармояларни янада мақсадли йўналтириш зарурлигини таъкидлади. 

    Шунингдек, таълим муассасаларига замонавий технологияларни жорий этиш, муҳандислик бўйича бошланғич тайёргарликни бошиданоқ йўлга қўйиш муҳим аҳамиятга эга. Пиналининг фикрича, Ўзбекистон ёш авлод тарбиясига кўпроқ сармоя киритиши керак.

    Энрико Пинали Ўзбекистонда таназзул хавфи борлигини прогноз қилмоқда, бироқ иқтисодий ўсишга олиб келиши мумкин бўлган далда берувчи омиллар ҳам бор. 

    Кўп нарса юзага келаётган муаммоларга зудлик билан жавоб бериш, технология ва таълимга сармоя киритишга боғлиқ бўлади, деб ҳисоблайди эксперт. 

    “Ҳар бир хавф — бу имконият. Улар бизни ўзгаришга ундайди. Ҳатто инқирозлар ҳам вазиятнинг яхшиланишига олиб келади”, — дейди Ўзбекистоннинг иқтисодий ривожланиш истиқболлари ҳақида Энрико Пинали. 

    Рецессия ўзи нима?

    Айни вақтда дунёда иқтисодий фаолликнинг сезиларли пасайиш даври кузатилмоқда. Рецессия одатда ишлаб чиқариш ва инвестициялар ҳажмининг, корхоналар фойдасининг пасайишига ва ишсизликнинг ошишига олиб келади.

    2007—2009 йиллардаги глобал молиявий инқироз бутун дунё бўйлаб иқтисодий ўсишни деярли 4 фоизга қисқартирди.

    Айрим мамлакатларда, жумладан, Британия, Франция ва Германияда конвенсияга кўра, салбий ялпи ички маҳсулот ўсишининг тўртдан икки қисми рецессиядан далолат беради.

    Аммо кўпгина иқтисодчилар бу таърифни жуда тор деб ҳисоблайди. Япония Вазирлар Маҳкамаси рецессияни таърифлашда заводлардаги ишлаб чиқариш, чакана савдо ва бандлик каби бир нечта кўрсаткичлардан фойдаланади.

    27.04.2023, 19:09   Изоҳ (0)   5560
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Shivaki Фриго Cоол — маҳсулотларингизнинг кафолатли сақланиши!


    Болаларнинг неврологик касалликларини тўғри даволаш йўлларини излаш


     Эндиликда Payme орқали давлат намунасидаги маълумотномаларни олиш мумкин


     Асакабанк “Mastercard билан Венецияга” акциясини бошлади


    Korzinka’дан BYD Song Plus: кенг кўламли акцияда қатнашинг, электромобиль миниб кетинг


    Тошкентда яна бир йирик лойиҳа – Шошкент турар жой мажмуасининг сотув офиси ўз фаолиятини бошлади


    “Агробанк” томонидан “Сувчилар мактаби” лойиҳаси йўлга қўйилди


    Тошкентда Lenovo Store бренд дўконининг очилиши бўлиб ўтди


     Mobiuz компанияси “Хотиржам” тариф режаларини тақдим этди


    Узбекинвест компанияси 2023 йилда электрон полисларни жорий этиш бўйича етакчиликни сақлаб қолди


    Kiaънинг расмий дистрибютори бўлган Roodell компанияси — Kia Селтос Kia соҳибларини Kia Го шиори остида ўтказиладиган спорт-кўнгилочар тадбирда иштирок этишлари учун чорлади!


    “Payme фойдаланувчиларининг ҳаётий ҳикоялари асосида”: Далер синглисига картадаги пулни ўғирликдан сақлашга қандай ёрдам берди


    Мукофот жамғармаси 1 млн долларлик President Tech Award танловига аризалар қабули давом этмоқда


    Тошкентдаги Central Park’да Huggies болалар брендининг она ва бола хонаси очилди


    Жиззах шаҳрида Jizzakh АDМ ҳудудида Кореянинг DМC компанияси билан ҳамкорликда янги мажмуа қурилиши бошланишига бағишланган вақт капсуласини жойлаш маросими бўлиб ўтди

     

    Тавсия этамиз

    Музлаткич ичида жон сақлаган бола, Apple’нинг янги маҳсулотлари, судга чақирилган шаҳзода — 6 июнь суратлари

    06.06.2023, 22:25

    Ўқувчиларга берилаётган паспорт, Тошкентда пайдо бўлган овозкучайтиргичли автоуловлар, ўта хавфли жиноятчини қўлга олиш жараёни — Тошкент шаҳар ИИББ архивидан фото...

    06.06.2023, 16:27

    “Морг”га айлантирилган мактаб, чопон кийиб олган Рафет Эл Роман, метро зинасида ухлаётганлар — 5 июнь суратлари

    05.06.2023, 22:45

    “Барчамиз учун жиддий сигнал бўлди” — қашқадарёлик етти блогер ўз фаолиятини тугатди

    05.06.2023, 17:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Олтин йигитча” Оскар де ла Ҳоя иштирокидаги энг яхши 5 та жанг 

    Спорт | 14.09.2023, 17:42

    Тўқимачилик фабрикалари, қуллар савдоси ва елканли кемалар. “Манчестер Сити” ва “Манчестер Юнайтед” клублари логотипидаги кема рамзининг тарихи

    Спорт | 02.07.2023, 22:51

    “Мутлақо ўхшамайди”: поп қироли Майкл Жексоннинг 26 ёшли ўғли қандай кўринишга эга ва ҳозир нималар билан банд? (фото)

    Шоу-бизнес | 19.06.2023, 19:30

    Қондош дублёрлар:Фильмларда ўз эгизаги билан иштирок этувчи турк актёрлари (фото)

    Шоу-бизнес | 18.06.2023, 12:40

    Шаффоф пошнали пойабзал , шўнғишга мўлжалланган костюм: Майкл Жексон, Брандо ва бошқа машҳурлар ихтиро қилган буюмлар (фото)

    Шоу-бизнес | 14.06.2023, 19:40

    Фильмнинг 1 қисми учун юқори гонорар, шахсий автоуй: Турк актёрларининг ақл бовар қилмайдиган талаблари

    Шоу-бизнес | 12.06.2023, 13:37

    “Манчестер Сити” ёки “Интер” ҳужумчиси тарихда қолади. Бир мавсумда ҳам ЕЧЛ, ҳам ЖЧ кубогини қўлга киритган тўққиз футболчи ҳақида

    Спорт | 10.06.2023, 17:40

    Ширинликларга қарамликдан келиб чиқувчи 4 та хавотирли аломатлар

    Саломатлик | 09.06.2023, 19:30

    Том Хенкс ўзи иштирокидаги баъзи фильмларни ёмон кўриши ҳақида сўзлаб берди

    Шоу-бизнес | 09.06.2023, 10:29

    Кўз олдида онаси отасини отиб ташлаган: фожиали воқеаларни бошдан кечирган машҳур аёллар (фото)

    Шоу-бизнес | 08.06.2023, 18:48
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.