• Профилга Кириш
  • 4992fdfd-8954-4c05-b6e3-f510f81a73b5.svg f28f9d5b-7461-4f14-8ebe-571256959e43.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12857.35
    • RUB163.45
    • EUR14672.81
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Маҳаллий (Ўзб)
      • Об-хаво
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Бошқалар
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
        • Қорақалпоғистон
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    Стереотип ва дискриминация: нима учун Ўзбекистон IT соҳасида аёллар кам?

    IT Park R&D мутахассиси Тимурмалик Элмурадовнинг IT-мутахассислар етишмовчилиги муаммосини ҳал қилишнинг энг самарали усули ҳақидаги таҳлили ва фикрларини тақдим этди.

    Фото: “Дарё”

    IT Park резидентлари ўртасида ўтказилган сўров натижаларига кўра, аёлларнинг умумий сони жами ходимлар сонининг 16,8 фоизини ташкил қилар экан.

    Агар Ўзбекистон аҳолисининг 50 фоизини аёллар ташкил этишини ҳисобга оладиган бўлсак, номутаносиблик яққол намоён, буни бартараф этиш ёки ҳеч бўлмаганда камайтириш мақсадга мувофиқ бўлади.

    Ушбу саъй-ҳаракатлар нафақат адолатни тиклаш, балки мамлакатда IT мутахассислари етишмовчилиги борасидаги муаммони ҳал қилишга ёрдам беради.

    Нима учун IT соҳасида аёллар кам

    Ўзбекистон IT соҳасида гендер номутаносиблиги кузатилган ягона давлат эмас. Деярли барча мамлакатлар бу муаммога турлича тарзда дуч келади.

    Хусусан, McKinsey тадқиқотига кўра, аёллар Европа компанияларидаги барча техник лавозимларнинг атиги 22 фоизини эгаллар экан.

    Бунинг бир қанча сабаблари бор: патриархал турмуш тарзи-ю тарихан мустаҳкамланиб қолган гендер тенгсизлигидан тортиб, иқтисодий вазият ва умуман IT соҳасининг орқада қолишигача.

    Бироқ барча мамлакатларда кўпинча иккита асосий тўсиқ учрайди.

    Биринчиси — стереотип

    Масалан, ҳали ҳам жамиятда техника фанлари қизлардан кўра ўғил болаларга хос, деган фикр мавжуд.

    Бу нотўғри тушунча негизида Аристотелнинг асарлари ётади. Файласуф фикрича, эркаклар табиатан аёллардан кўра рационал (оқилона) фикрлашга мойил.

    Ушбу тушунчалар таъсирида қизларда технология соҳаси улар учун эмас, деган фикр шаклланади, натижа ўлароқ эркаклар орасида ITга қизиқиш аёлларга нисбатан юқори.

    Иккинчи тўсиқ — дискриминация (камситиш)

    Агар, дейлик, аёл киши қандайдир тарзда стереотиплар таъсирига тушиб қолмай, дастурчи касбини танлаган бўлса ҳам, у келажакда иш топиш ва юқори лавозимга кўтарилишда қийинчиликларга дуч келиши мумкин.

    Мисол учун, бир неча йил олдин маълум бўлишича, Google компанияси гарчи аёллар касбий малакаси бўйича қолишмаса-да, эркакларни юқори лавозимга кўтаришга кўпроқ ён босар экан.

    Бу каби “камситиш” қанчадан-қанча аёл-қизларнинг технологиядан тезда “совишига” ва аёллар учун анъанавий ҳисобланган соҳаларга кетишига олиб келади.

    IT соҳасида аёллар кўп бўлиши нега муҳим?

    Анча йиллар давомида IT эркаклар касби деб ҳисобланган.

    Бироқ, вақт ўтиши билан компания раҳбарлари аёллар муаммоларни ҳал қилишда янгича ёндашишлари ва маҳсулотни ишлаб чиқишда ноёб ғоялар таклиф қилишларини тушуниб етишди.

    Мамлакат раҳбарлари, ўз навбатида, технология соҳасида аёллар қанча кўп бўлса, мамлакатда бой аҳоли шунчалик ортишини англаб етди.

    Шу тариқа, асосий афзалликлар шаклланди:

    • Жамоада аёллар бўлган компаниялар кўпроқ инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқаради. Бу Garvard Business Review тадқиқотида исботланган.
    • Аёллар томонидан асос солинган компаниялар яхши даромад келтиради. Буни Boston Consulting Group тадқиқоти исботлади.
    • Технология соҳасида аёллар қанчалик кўп бўлса, жамиятда эркаклар ва аёллар ўртасидаги маош фарқи шунчалик камаяди. Бу NSWIT тадқиқоти томонидан тасдиқланган.
    • Аёллар бошчилигидаги компаниялар ижтимоий масалаларга кўпроқ эътибор беришади. Буни Journal of Entrepreneurship & Organization Management журнали тадқиқоти исботлади.

    Қолаверса, Kauffman Fellows тадқиқотига кўра, аёл таъсисчилар асос солган стартапларга кўпроқ аёллар ишга жалб қилинар экан.

    Бу ҳолда битта мусбат орқали янгиларининг пайдо бўлиши, яъни “Домино” эффектининг яққол намунасини кўриш мумкин.

    Ўзбекистонда IT соҳасида аёллар сонини кўпайтириш бўйича қандай ишлар амалга оширилмоқда?

    Бошқа давлатлардагидек, ҳозир Ўзбекистонда ҳам техника соҳасида аёллар сони кам.

    Ҳатто IT компанияларида аёл киши бўлган саноқли ҳолатларда ҳам, одатда унга техник бўлмаган ходим роли тегади.

    Хусусан, IT Park респондентларининг 27 фоизи техник бўлмаган ходимлар орасида аёллар улуши 40 фоиздан ортиқ эканлигини, яна 9 фоиз респондентлар 30 фоиздан 40 фоизгача бўлган қийматни кўрсатди.

    Шу билан бирга, респондентларнинг 87 фоизи техник ходимлар орасида аёллар улуши 40 фоиздан кам эканлигини таъкидлади.

    Бошқа мамлакатларда бўлгани каби Ўзбекистонда ҳам аёл-қизларнинг IT соҳасига кириб бориши учун институционал чекловлар йўқ ва муаммо кўпроқ “friendly” (дўстона) маданият масаласига бориб тақалади. 

    Бу ерда асосий жиҳат “IT — бу эркаклар касби”, “технология аёллар учун эмас” қабилидаги тушунчаларни ўзгартиришдир.

    IT Park томонидан ҳозирда мазкур йўналишда саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда. Ўтган йили бир нечта лойиҳа ишга туширилди:

    IT Women — Karakalpakstan (Рақамли технологиялар вазирлиги кўмагида USAID билан ҳамкорликда)

    Қорақалпоғистондаги аёллар ва қизлар учун ахборот-коммуникация технологиялари бўйича ўқув дастури.

    Лойиҳа доирасида 60 нафар хотин-қизлар бепул таълим олди (30 нафар аёл график дизайн, 30 нафари SMM бўйича курсларда қатнашди).

    Skills4Girls (UNICEF билан)

    12 ёшдан 18 ёшгача бўлган қизлар, шу жумладан турли шаклдаги ногиронлиги бўлган қизлар учун IT бўйича ўқув дастури.

    Skills4Girls рақамли саводхонлик лойиҳаси 214 нафар иштирокчи, жумладан, 70 нафар имконияти чекланган қизларга таълим берди.

    “GAP” аёллар IT клуби

    IT соҳасида аёл кадрлар етишмовчилиги билан боғлиқ муаммони ҳал қилишга қаратилган  мунозара клуби. Клуб ташкилотчилари томонидан махсус таклиф этилган мутахассислар ва меҳмонлар билан бир неча учрашувлар ўтказиб улгурилди.

    Digital Internship Program

    Ахборот технологиялари бўйича битирувчилар ва бошланғич босқичдаги ёш мутахассислар учун амалиёт дастури. Унинг доирасида 53 нафар қиз IT-компанияларда амалиёт ўташ имкониятига эга бўлди. Шундан 23 нафари ишга жойлашди, қолганлари эса корхоналарда ўз амалиётини узайтириш имконига эга бўлди.

    Бундан ташқари, Astrum IT академияси билан биргаликда ЕХҲТ дастури доирасида тадбиркор аёллар учун IT-кўникмалар ва рақамли маркетинг йўналишида малака ошириш курслари ўтказилди.

    Унинг доирасида эса 150 нафар тадбиркор аёл ахборот технологиялари ва компьютер саводхонлиги бўйича ўқитилди, 90 нафар иштирокчи эса электрон тижорат ва рақамли маркетинг йўналишида IT-воситалар бўйича малака оширишнинг иккинчи босқичига қабул қилинди.

    IT-мутахассислар етишмаслиги билан боғлиқ муаммони ҳал этиш ва аҳоли бандлигини таъминлашнинг энг самарали йўли

    Бир неча йил олдин GitHub’нинг 1,4 миллион фойдаланувчисини қамраб олган тадқиқот натижалари эълон қилинган эди.

    Тадқиқот шуни кўрсатдики, аёлларнинг дастурлаш қобилияти нафақат эркакларидан қолишмайди, балки бир қадар устун ҳамдир.

    Аёлларнинг камдан-кам ҳолларда IT соҳасини танлаши сабаби бир вақтлар кимдир уларни бу эркаклар соҳаси деб ишонтирганида.

    Ўзбекистонда аёллар аҳолининг ярмини — қарийб 18 миллион кишини ташкил этади, шундан 3 миллиондан ортиғи 20 ёшдан 29 ёшгача бўлган аёл-қизлар.

    Аёл-қизлар IT соҳасини танлашда рағбатлантирилиб, қулай шароит ва дўстона маданият шакллантирилган тақдирда, булар истиқболли натижаларга эришилиши учун каттагина рақамлар.

    Ўзбекистон томонидан мазкур йўналишда саъй-ҳаракатлар яқинда бошланган бўлса-да, ҳозирданоқ салмоқли натижалар мавжуд. Агарда жорий дастурлар кенгайтирилиб янгилари ишга туширилса, турли стереотип ва камситиш ҳолатлари енгиб ўтилса, технология соҳасида аёллар сони тезроқ ўсишни бошлайди.

    Бу IT-мутахассислар етишмовчилиги билан боғлиқ муаммони бартараф этиш ва аҳоли бандлигини таъминлашнинг энг мақбул йўлидир.

    Миянинг фақат битта ярим шаридан фойдаланиб яшаш мумкин, аммо иккаласи ҳам иштирок этгани яхшироқ.

    Технология соҳасидаги эркаклар ва аёллар сони мутаносиблигига келсак, мазкур жараён ҳам айнан шу тамойилга асосланади.

    27.04.2023, 17:50   Изоҳ (0)   3299
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


     Эндиликда Payme орқали давлат намунасидаги маълумотномаларни олиш мумкин


    Тошкентдаги Central Park’да Huggies болалар брендининг она ва бола хонаси очилди


    Kiaънинг расмий дистрибютори бўлган Roodell компанияси — Kia Селтос Kia соҳибларини Kia Го шиори остида ўтказиладиган спорт-кўнгилочар тадбирда иштирок этишлари учун чорлади!


    Узбекинвест компанияси 2023 йилда электрон полисларни жорий этиш бўйича етакчиликни сақлаб қолди


    Мукофот жамғармаси 1 млн долларлик President Tech Award танловига аризалар қабули давом этмоқда


    Korzinka’дан BYD Song Plus: кенг кўламли акцияда қатнашинг, электромобиль миниб кетинг


     Mobiuz компанияси “Хотиржам” тариф режаларини тақдим этди


    Тошкентда Lenovo Store бренд дўконининг очилиши бўлиб ўтди


    Тошкентда яна бир йирик лойиҳа – Шошкент турар жой мажмуасининг сотув офиси ўз фаолиятини бошлади


    Shivaki Фриго Cоол — маҳсулотларингизнинг кафолатли сақланиши!


    “Агробанк” томонидан “Сувчилар мактаби” лойиҳаси йўлга қўйилди


    “Payme фойдаланувчиларининг ҳаётий ҳикоялари асосида”: Далер синглисига картадаги пулни ўғирликдан сақлашга қандай ёрдам берди


    Болаларнинг неврологик касалликларини тўғри даволаш йўлларини излаш


    Жиззах шаҳрида Jizzakh АDМ ҳудудида Кореянинг DМC компанияси билан ҳамкорликда янги мажмуа қурилиши бошланишига бағишланган вақт капсуласини жойлаш маросими бўлиб ўтди


     Асакабанк “Mastercard билан Венецияга” акциясини бошлади

     

    Тавсия этамиз

    Музлаткич ичида жон сақлаган бола, Apple’нинг янги маҳсулотлари, судга чақирилган шаҳзода — 6 июнь суратлари

    06.06.2023, 22:25

    Ўқувчиларга берилаётган паспорт, Тошкентда пайдо бўлган овозкучайтиргичли автоуловлар, ўта хавфли жиноятчини қўлга олиш жараёни — Тошкент шаҳар ИИББ архивидан фото...

    06.06.2023, 16:27

    “Морг”га айлантирилган мактаб, чопон кийиб олган Рафет Эл Роман, метро зинасида ухлаётганлар — 5 июнь суратлари

    05.06.2023, 22:45

    “Барчамиз учун жиддий сигнал бўлди” — қашқадарёлик етти блогер ўз фаолиятини тугатди

    05.06.2023, 17:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Олтин йигитча” Оскар де ла Ҳоя иштирокидаги энг яхши 5 та жанг 

    Спорт | 14.09.2023, 17:42

    Тўқимачилик фабрикалари, қуллар савдоси ва елканли кемалар. “Манчестер Сити” ва “Манчестер Юнайтед” клублари логотипидаги кема рамзининг тарихи

    Спорт | 02.07.2023, 22:51

    “Мутлақо ўхшамайди”: поп қироли Майкл Жексоннинг 26 ёшли ўғли қандай кўринишга эга ва ҳозир нималар билан банд? (фото)

    Шоу-бизнес | 19.06.2023, 19:30

    Қондош дублёрлар:Фильмларда ўз эгизаги билан иштирок этувчи турк актёрлари (фото)

    Шоу-бизнес | 18.06.2023, 12:40

    Шаффоф пошнали пойабзал , шўнғишга мўлжалланган костюм: Майкл Жексон, Брандо ва бошқа машҳурлар ихтиро қилган буюмлар (фото)

    Шоу-бизнес | 14.06.2023, 19:40

    Фильмнинг 1 қисми учун юқори гонорар, шахсий автоуй: Турк актёрларининг ақл бовар қилмайдиган талаблари

    Шоу-бизнес | 12.06.2023, 13:37

    “Манчестер Сити” ёки “Интер” ҳужумчиси тарихда қолади. Бир мавсумда ҳам ЕЧЛ, ҳам ЖЧ кубогини қўлга киритган тўққиз футболчи ҳақида

    Спорт | 10.06.2023, 17:40

    Ширинликларга қарамликдан келиб чиқувчи 4 та хавотирли аломатлар

    Саломатлик | 09.06.2023, 19:30

    Том Хенкс ўзи иштирокидаги баъзи фильмларни ёмон кўриши ҳақида сўзлаб берди

    Шоу-бизнес | 09.06.2023, 10:29

    Кўз олдида онаси отасини отиб ташлаган: фожиали воқеаларни бошдан кечирган машҳур аёллар (фото)

    Шоу-бизнес | 08.06.2023, 18:48
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.