• Профилга Кириш
  • 4992fdfd-8954-4c05-b6e3-f510f81a73b5.svg f28f9d5b-7461-4f14-8ebe-571256959e43.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Маҳаллий (Ўзб)
      • Об-хаво
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Бошқалар
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
        • Қорақалпоғистон
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Пул

    Самарқандда бошланган Европа тикланиш ва тараққиёт банки йиғилиши нимаси билан муҳим?

    “Дарё” ЕТТБ қандай ташкилот экани ва унинг Самарқанддаги йиғилишида қандай масалалар кўрилиши бўйича маълумот беради.

    Ўзбекистонда Европа тикланиш ва тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгашининг 32 йиллик йиғилиши бошланди. Тадбир “Мувофиқликка сармоя киритиш” (Investing in Resilience) мавзусида ўтказилиши режалаштирилган.

    Учрашув ва бизнес-форумда 2 000 дан ортиқ юқори мартабали давлат амалдорлари, молиявий ва корпоратив раҳбарлар, фуқаролик жамияти ва глобал оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этади.

    Тадбир 12 йил ичида биринчи марта Марказий Осиё мамлакатида ўтказилмоқда. У ЕТТБга, шунингдек, ўтган йил давомида эришган ютуқларини кўриб чиқиш ва кейинги режаларини белгилаш имкониятини беради.

    Бизнес-форумнинг асосий мавзуси барқарорликка сармоя киритиш бўлади. “Ўзбекистоннинг инвестицион истиқболлари тўғрисида”ги сессия ҳам йиғилишнинг марказий тадбирларидан бири ҳисобланади. Унда мамлакат иқтисодиётининг ўсиш истиқболлари ва сармоя киритиш имкониятлари муҳокама қилинади.

    Шунингдек, уч кун давом этадиган тадбирда турли мавзуларда экспертлар иштирокида бир қатор муҳокама панел сессиялари ўрин олган.

    ЕТТБ қандай ташкилот ва унинг асосий мақсади нима?

    Европа тикланиш ва тараққиёт банки 1991 йилда тузилган халқаро молия институти ҳисобланади.

    Ташкилотнинг асосий мақсади мамлакатларга бозор иқтисодиётига ўтишга ёрдам бериш, уларни жаҳон хўжалик ҳамжамиятига интеграциялашуви, таркибий ва иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, шу жумладан монополиядан чиқариш, марказсизлаштириш, давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш, хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобланади.

    Банк ташкил этилганидан бери умумий қиймати 180 миллиард евродан ортиқ бўлган 6 500 дан ортиқ лойиҳаларни амалга оширган.

    ЕТТБнинг олий бошқарув органи бу Бошқарув кенгаши саналади. Директорлар кенгашига ЕТТБ президенти бошчилик қилади. Амалдаги президент франция фуқароси Одиль Рено-Бассо бўлиб, у 2020 йил июль ойидан бери шу лавозимда ишлайди.

    Банкнинг устав капитали 30 миллиард еврони ташкил этади. ЕТТБ ўз облигацияларини халқаро молия бозорларида чиқариш орқали маблағ жалб қилади.

    Бугунги кунга келиб, банк фаолияти Марказий ва Шарқий Европа, Марказий Осиё, МДҲ, Жанубий ва Шарқий Ўртаер денгизининг 35 та давлати ва Мўғулистонни қамраб олади.

    Эслатиб ўтамиз, ташкилотнинг Одил Рено-Бассодан олдинги президенти Сума Чакрабарти Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг иқтисодий ривожланиш, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси ҳисобланади. У президент маслаҳатчиси этиб 2020 йилда тайинланган. Бунга қадар ЕТТБ президенти сифатида фаолият юритган.

    Ташкилотнинг Ўзбекистон билан ҳамкорлиги қай даражада?

    Биргина 2022 йилнинг ўзида ЕТТБ мамлакатдаги 26 та лойиҳага 839 миллион евро сармоя киритди ва Ўзбекистон учинчи йилдирки Марказий Осиёда банкдан энг кўп маблағ жалб қиливчи давлат ҳисобланади. Ҳозиргача ЕТТБ Ўзбекистон бўйлаб 129 та лойиҳага 4 миллиард евродан ортиқ сармоя киритган. Уларнинг 70 таси (2,3 млрд евродан ортиқ) 2017 йилдан буён амалга оширилган.

    Ўзбекистон ЕТТБга 1992 йил 30 апрелда аъзо бўлган. Мамлакат ЕТТБнинг Швейцария гуруҳига киради, ва бу гуруҳда Швейцария, Украина, Лихтенштейн, Туркманистон, Сербия, Черногория ва Молдова бор.

    Банкнинг ваколатхонаси 1993 йил май ойида Тошкентда, 2019 йил октябрда Андижонда, 2021 йил июнда эса Урганчда очилган.

    ЕТТБ 2022 йилда лойиҳаларга 839 миллион евро ажратди, бу эса 2021 йилга нисбатан 30 фоизга кўп.

    Банк Ўзбекистондаги фаолиятида давлат корхоналари ва банкларини ўзгартириш ва хусусийлаштириш, тўғридан тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш, яшил ривожланиш лойиҳалари, энергетика ва транспортни қўллаб-қувватлаш, давлат-хусусий шерикликнинг самарали механизмларини жорий этиш, шунингдек, аёллар ва ёшлар тадбиркорлиги дастурларини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратади.

    Банк Бухоро вилоятида умумий қуввати 1 ГВт бўлган иккита шамол электр станциясини қуриш учун 520 миллион доллар ажратган. Бундан ташқари Саримай ва Жанкелди қишлоқлари ўртасида узунлиги 120 км бўлган юқори волтли электр узатиш линиясини қуришда ҳам иштирок этмоқда.

    16.05.2023, 13:56   Изоҳ (0)   6368
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкентда яна бир йирик лойиҳа – Шошкент турар жой мажмуасининг сотув офиси ўз фаолиятини бошлади


     Асакабанк “Mastercard билан Венецияга” акциясини бошлади


    Kiaънинг расмий дистрибютори бўлган Roodell компанияси — Kia Селтос Kia соҳибларини Kia Го шиори остида ўтказиладиган спорт-кўнгилочар тадбирда иштирок этишлари учун чорлади!


    Мукофот жамғармаси 1 млн долларлик President Tech Award танловига аризалар қабули давом этмоқда


     Эндиликда Payme орқали давлат намунасидаги маълумотномаларни олиш мумкин


    “Payme фойдаланувчиларининг ҳаётий ҳикоялари асосида”: Далер синглисига картадаги пулни ўғирликдан сақлашга қандай ёрдам берди


    Korzinka’дан BYD Song Plus: кенг кўламли акцияда қатнашинг, электромобиль миниб кетинг


    Узбекинвест компанияси 2023 йилда электрон полисларни жорий этиш бўйича етакчиликни сақлаб қолди


    Болаларнинг неврологик касалликларини тўғри даволаш йўлларини излаш


     Mobiuz компанияси “Хотиржам” тариф режаларини тақдим этди


    Тошкентда Lenovo Store бренд дўконининг очилиши бўлиб ўтди


    Жиззах шаҳрида Jizzakh АDМ ҳудудида Кореянинг DМC компанияси билан ҳамкорликда янги мажмуа қурилиши бошланишига бағишланган вақт капсуласини жойлаш маросими бўлиб ўтди


    Shivaki Фриго Cоол — маҳсулотларингизнинг кафолатли сақланиши!


    Тошкентдаги Central Park’да Huggies болалар брендининг она ва бола хонаси очилди


    “Агробанк” томонидан “Сувчилар мактаби” лойиҳаси йўлга қўйилди

     

    Тавсия этамиз

    Музлаткич ичида жон сақлаган бола, Apple’нинг янги маҳсулотлари, судга чақирилган шаҳзода — 6 июнь суратлари

    06.06.2023, 22:25

    Ўқувчиларга берилаётган паспорт, Тошкентда пайдо бўлган овозкучайтиргичли автоуловлар, ўта хавфли жиноятчини қўлга олиш жараёни — Тошкент шаҳар ИИББ архивидан фото...

    06.06.2023, 16:27

    “Морг”га айлантирилган мактаб, чопон кийиб олган Рафет Эл Роман, метро зинасида ухлаётганлар — 5 июнь суратлари

    05.06.2023, 22:45

    “Барчамиз учун жиддий сигнал бўлди” — қашқадарёлик етти блогер ўз фаолиятини тугатди

    05.06.2023, 17:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Олтин йигитча” Оскар де ла Ҳоя иштирокидаги энг яхши 5 та жанг 

    Спорт | 14.09.2023, 17:42

    Тўқимачилик фабрикалари, қуллар савдоси ва елканли кемалар. “Манчестер Сити” ва “Манчестер Юнайтед” клублари логотипидаги кема рамзининг тарихи

    Спорт | 02.07.2023, 22:51

    “Мутлақо ўхшамайди”: поп қироли Майкл Жексоннинг 26 ёшли ўғли қандай кўринишга эга ва ҳозир нималар билан банд? (фото)

    Шоу-бизнес | 19.06.2023, 19:30

    Қондош дублёрлар:Фильмларда ўз эгизаги билан иштирок этувчи турк актёрлари (фото)

    Шоу-бизнес | 18.06.2023, 12:40

    Шаффоф пошнали пойабзал , шўнғишга мўлжалланган костюм: Майкл Жексон, Брандо ва бошқа машҳурлар ихтиро қилган буюмлар (фото)

    Шоу-бизнес | 14.06.2023, 19:40

    Фильмнинг 1 қисми учун юқори гонорар, шахсий автоуй: Турк актёрларининг ақл бовар қилмайдиган талаблари

    Шоу-бизнес | 12.06.2023, 13:37

    “Манчестер Сити” ёки “Интер” ҳужумчиси тарихда қолади. Бир мавсумда ҳам ЕЧЛ, ҳам ЖЧ кубогини қўлга киритган тўққиз футболчи ҳақида

    Спорт | 10.06.2023, 17:40

    Ширинликларга қарамликдан келиб чиқувчи 4 та хавотирли аломатлар

    Саломатлик | 09.06.2023, 19:30

    Том Хенкс ўзи иштирокидаги баъзи фильмларни ёмон кўриши ҳақида сўзлаб берди

    Шоу-бизнес | 09.06.2023, 10:29

    Кўз олдида онаси отасини отиб ташлаган: фожиали воқеаларни бошдан кечирган машҳур аёллар (фото)

    Шоу-бизнес | 08.06.2023, 18:48
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.