• Профилга Кириш
  • 4992fdfd-8954-4c05-b6e3-f510f81a73b5.svg f28f9d5b-7461-4f14-8ebe-571256959e43.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12857.35
    • RUB163.45
    • EUR14672.81
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Маҳаллий (Ўзб)
      • Об-хаво
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Бошқалар
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
        • Қорақалпоғистон
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    “Хитойдан ўлигим қайтади деб қўрққанман”. Уч хил овозда гапира оладиган халқаро цирк устаси, вайнер Шерзод Мамадалиев билан суҳбат (видео)

    “Дарё”нинг YouTube’даги каналида халқаро тоифадаги цирк артисти ва бугунги кунда вайнлари билан ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларига яхши таниш бўлган Шерзод Мамадалиев билан интервью уюштирилди. У тасодифан цирк артисти бўлгани, от минишни билмай Хитой циркига чавандоз сифатида ишга кетгани ва оғир дардни бошдан кечиргани ҳақида сўзлаб берди.

    — Оиламиз санъатга яқин, аммо ҳеч ким цирк соҳасида фаолият юритмаган. Мактабни битириб, актёр бўлиш умидида дадам билан эстрада ва цирк коллежига ҳужжат топширгани борганмиз. Ўшанда маҳоратли чавандоз Карима Зарипова “Ўғлингизнинг жуссаси кичкина экан. Агар актёрлик бўйича ўқиса, уни ролларга олмаслиги мумкин. Чаққон бола экан, ўзини акробатликда синаб кўрсин”, деб маслаҳат берган. “Нима, мен циркда масхарабоз бўламанми?” деб эътироз билдирганман. Аммо коллеждаги кичик цирк залида шуғулланаётган бўлажак артистларга қараб, ҳавасим келган. Ҳозир ўйлаб қарасам, аввалдан менда цирк санъатига қизиқиш юқори бўлган. Чунки болалигимдан ёғоч оёқда юришни яхши кўрардим. Аммо коллеж ҳаётига мослашишим осон кечмаган. Баландликдан қўрқмасдим, аммо ингичка арқонга осилиб, ҳавода мураккаб трюклар бажариш осон эмас. Иккинчи курсдан бошлаб, циркда ишлашни бошлаганман. Чунки цирк санъатида кўп нарса амалиётда ўргатилади. Назарий билим олган билан уни амалга қўллай олмаса, қийин, — дейди Шерзод Мамадалиев. 

    Шерзод Мамадалиев чавандозликни билмай туриб, Хитой циркига ишлагани кетгани ва у ердаги ҳаёти ҳақида сўзлаб берди.

    Фото: “Дарё”

    — Танишларимдан бири Хитой циркига чавандоз кераклиги ва ойига 1000 доллардан маош тўлашлари ҳақида айтиб қолди. “Мен бораман”, дедим-у, аммо ўша кунга қадар отнинг эгарини ҳам ушламаганим ҳақида ўйламадим. Тошкентдан тўртта бола ишлагани бордик. Иккита чавандоз йигит отда ҳаракатланиши, мен эса уларни боғловчи “кўприк” бўлишим керак эди. Бу ниҳоятда хавфли томоша ҳисобланади. Самолётда кетаётганда йигитларга “Мен от минишни билмайман, ўргатарсизлар”, десам улар бир-бирига қараб “Биз ҳам билмаймиз”, деб кулишган. Ҳаётда таваккалчи инсонман, бунинг устига ўша пайтда уйланишим учун пул тўплашим керак эди. Хитойга бордик ва ҳеч биримиз отга яқинлашолмаганимизни кўриб хитойликларнинг жаҳли чиқди. “Бир ойда ўрганамиз”, деган ваъда билан ишга кирдик. Бир неча марта йиқилдик, от судраб кетган пайтлар ҳам бўлди. Аммо сўзимизнинг устидан чиқиб, зўр томошалар қўйдик, — дейди Шерзод Мамадалиев.

    Ижодкор Хитойда ишлаб юрган кезлари бошига оғир мусибат тушгани, шифокорлар ўлади деб ташхис қўйишгани ҳақида сўзлаб берди.

    Фото: “Дарё”

    — Хитойда ишлаб юрган пайтимда бирдан тобим қочди. Иштаҳам бўлмай, ҳолсизлана бошладим. Ҳушимдан кетиб йиқилганимдан сўнг касалхонага олиб боришган. Орқа миямдаги оғриқ сабаб умуман овозлар ёқмасди. Додлаб жазавага тушиб қолардим. Касалликнинг аниқ сабабини қўйишолмаган. Кимдир ҳашарот чаққан деди, бошқа шифокор эса минингит ташхисини қўйган. Касал бўлмасимдан аввал тақиқланган ерда балиқ тутгандим. Ўшанда қармоғимга балиқ эмас, илон тушган ва уни чиқараётганимда бармоғимни тишлаб олганди. Аммо бунга эътибор бериб, муолажа ҳам қилмагандим. Ўшанда қонга вирус тушган бўлиши ҳам мумкин.

    Касаллигим жуда оғир кечган. Оғзим ва қўлларим қийшайиб, ўзимни идора қилолмайдиган аҳволга тушганман. Умуман кўзимга уйқу илинмасди, фақат калима қайтариб ўтирардим. Ўша пайтда ота-онам ҳақида жуда кўп ўйладим. Соппа-соғ мусофирчиликка кетиб, уйимга ўлигим борадими деб кўп ўйлардим. Урумчидан бир нечта муллаларни олиб келиб, ўқитишган. Улар “Тақдир, пешанасида ёзилгани бўлади”, дерди. Хонадош йигитларга васият қилиб, ота-онамга гапларимни етказиб қўйишларини сўрардим. Муолажалардан самара бўлмагач, хитойлик шифокорлар “Яқинда ишлагани келган экан, бунинг пули ҳам йўқ. Яхшиси, битта укол қилиб, уйига жўнатиб юборамиз. Самолётдан тушиши билан ўлади”, дейишган экан. Ўзбек акаларга минг раҳмат, улар ёрдам қилиб даволатишган. Соғайганимдан кейин бўлган воқеаларни айтиб беришганда ҳаётнинг нақадар қадрли эканлигини англаб етдим, — дейди Шерзод Мамадалиев.

    Аммо бу қаҳрамонимизнинг илк фожиаси эмас. У цирк томошаси пайтида арқондан йиқилгани, ногирон бўлиб қолган ҳамкасби ва ўзидаги ноёб қобилиятни қачон сезгани ҳақида ҳам сўзлаб берди.

    Қуйида суҳбатни тўлиқ томоша қилишингиз мумкин.

    28.05.2023, 21:25   Изоҳ (0)   27856
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


     Эндиликда Payme орқали давлат намунасидаги маълумотномаларни олиш мумкин


    Болаларнинг неврологик касалликларини тўғри даволаш йўлларини излаш


    Тошкентда яна бир йирик лойиҳа – Шошкент турар жой мажмуасининг сотув офиси ўз фаолиятини бошлади


     Асакабанк “Mastercard билан Венецияга” акциясини бошлади


    Узбекинвест компанияси 2023 йилда электрон полисларни жорий этиш бўйича етакчиликни сақлаб қолди


    Kiaънинг расмий дистрибютори бўлган Roodell компанияси — Kia Селтос Kia соҳибларини Kia Го шиори остида ўтказиладиган спорт-кўнгилочар тадбирда иштирок этишлари учун чорлади!


    “Агробанк” томонидан “Сувчилар мактаби” лойиҳаси йўлга қўйилди


    Shivaki Фриго Cоол — маҳсулотларингизнинг кафолатли сақланиши!


    “Payme фойдаланувчиларининг ҳаётий ҳикоялари асосида”: Далер синглисига картадаги пулни ўғирликдан сақлашга қандай ёрдам берди


    Korzinka’дан BYD Song Plus: кенг кўламли акцияда қатнашинг, электромобиль миниб кетинг


    Мукофот жамғармаси 1 млн долларлик President Tech Award танловига аризалар қабули давом этмоқда


    Тошкентда Lenovo Store бренд дўконининг очилиши бўлиб ўтди


     Mobiuz компанияси “Хотиржам” тариф режаларини тақдим этди


    Жиззах шаҳрида Jizzakh АDМ ҳудудида Кореянинг DМC компанияси билан ҳамкорликда янги мажмуа қурилиши бошланишига бағишланган вақт капсуласини жойлаш маросими бўлиб ўтди


    Тошкентдаги Central Park’да Huggies болалар брендининг она ва бола хонаси очилди

     

    Тавсия этамиз

    Музлаткич ичида жон сақлаган бола, Apple’нинг янги маҳсулотлари, судга чақирилган шаҳзода — 6 июнь суратлари

    06.06.2023, 22:25

    Ўқувчиларга берилаётган паспорт, Тошкентда пайдо бўлган овозкучайтиргичли автоуловлар, ўта хавфли жиноятчини қўлга олиш жараёни — Тошкент шаҳар ИИББ архивидан фото...

    06.06.2023, 16:27

    “Морг”га айлантирилган мактаб, чопон кийиб олган Рафет Эл Роман, метро зинасида ухлаётганлар — 5 июнь суратлари

    05.06.2023, 22:45

    “Барчамиз учун жиддий сигнал бўлди” — қашқадарёлик етти блогер ўз фаолиятини тугатди

    05.06.2023, 17:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Олтин йигитча” Оскар де ла Ҳоя иштирокидаги энг яхши 5 та жанг 

    Спорт | 14.09.2023, 17:42

    Тўқимачилик фабрикалари, қуллар савдоси ва елканли кемалар. “Манчестер Сити” ва “Манчестер Юнайтед” клублари логотипидаги кема рамзининг тарихи

    Спорт | 02.07.2023, 22:51

    “Мутлақо ўхшамайди”: поп қироли Майкл Жексоннинг 26 ёшли ўғли қандай кўринишга эга ва ҳозир нималар билан банд? (фото)

    Шоу-бизнес | 19.06.2023, 19:30

    Қондош дублёрлар:Фильмларда ўз эгизаги билан иштирок этувчи турк актёрлари (фото)

    Шоу-бизнес | 18.06.2023, 12:40

    Шаффоф пошнали пойабзал , шўнғишга мўлжалланган костюм: Майкл Жексон, Брандо ва бошқа машҳурлар ихтиро қилган буюмлар (фото)

    Шоу-бизнес | 14.06.2023, 19:40

    Фильмнинг 1 қисми учун юқори гонорар, шахсий автоуй: Турк актёрларининг ақл бовар қилмайдиган талаблари

    Шоу-бизнес | 12.06.2023, 13:37

    “Манчестер Сити” ёки “Интер” ҳужумчиси тарихда қолади. Бир мавсумда ҳам ЕЧЛ, ҳам ЖЧ кубогини қўлга киритган тўққиз футболчи ҳақида

    Спорт | 10.06.2023, 17:40

    Ширинликларга қарамликдан келиб чиқувчи 4 та хавотирли аломатлар

    Саломатлик | 09.06.2023, 19:30

    Том Хенкс ўзи иштирокидаги баъзи фильмларни ёмон кўриши ҳақида сўзлаб берди

    Шоу-бизнес | 09.06.2023, 10:29

    Кўз олдида онаси отасини отиб ташлаган: фожиали воқеаларни бошдан кечирган машҳур аёллар (фото)

    Шоу-бизнес | 08.06.2023, 18:48
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.