• Профилга Кириш
  • 4992fdfd-8954-4c05-b6e3-f510f81a73b5.svg f28f9d5b-7461-4f14-8ebe-571256959e43.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Маҳаллий (Ўзб)
      • Об-хаво
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Бошқалар
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
        • Қорақалпоғистон
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Китоб

    «Бошқалар билан бир хил китоб ўқисанг, ҳаммадек фикрлай бошлайсан». Адабиётдан кўра жазздан илҳомланиб ижод қилган япон ёзувчиси — Ҳаруки Мураками иқрорлари

    Узоқ йиллар давомида исми Нобель мукофотига номзодлар орасидан ўрин олинган, аммо турли сабабларга кўра ҳайъат аъзолари томонидан рад қилинган, китоблари 50 дан ортиқ тилларга ўгирилиб, дунё бўйлаб миллиондан ортиқ нусхада сотилган япон ёзувчиси Ҳаруки Мураками бугун — 12 январда 73 ёшни қаршилади. 

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Ҳеч бир макон ва жамиятга тегишли эмас...

    Ўзи ҳақида гапиришни хуш кўрмайдиган, камдан-кам ҳолларда интервью бериб, асарларида қаҳрамонларнинг феъл-атворидан кўра деталларни тасвирлашга кўпроқ эътибор қаратадиган Ҳаруки Мураками 1949 йили Япониянинг Киото шаҳрида ўқитувчилар оиласида дунёга келган. Ҳаётининг энг ажиб йиллари, яъни болалиги Япониядаги порт шаҳар — Кобеда ўтади. У ўшандаям тенгқурларидан Европа ва Америка адабиёти, мусиқасига бўлган қизиқиши билан ажралиб турган.

    Ҳеч бир макон ва жамиятга оид эмаслигини таъкидлашдан чарчамайдиган, ўзигача бўлган ёзувчилардан мутлақо бошқача ижод қилишга интиладиган адиб мактабни битиргач Васеда университетининг театр санъати бўлимига ўқишга киради. Аммо дарслар, умуман, ўқув даргоҳидаги таълим тизими бўлғуси ижодкорга тамоман зерикарли туюлади. Ўқишдан кўнгли қолгач, вақтини университет музейида турли сценарийлар ўқиш билан ўтказади. Бу эса унга кейинчалик асар ёзишда асқатмай қолмайди.

    Мустақил фикр ва қарашларига эга Мураками талабалик йиллари Ветнамдаги урушга қарши намойишларда фаол иштирок этади. Оила қуриш вақти келганига амин бўлгач, турмуш ўртоқ сифатида болаликда кўнгил бергани Ёки Такахасидан яхшироқ номзод йўқлигига такрор ишонади. Жуфтлик муносабатларини 1971 йили муқаддас ришталар билан боғлайди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Барда «туғилган» илк асар

    Ўқишни тамомлагач, шахсий бизнесини бошлаш иштиёқи Муракамига тинчлик бермайди. Жаззга бўлган қизиқиши эса 1974 йили Токиода «Питер-Кет» номли жазз-бар очишга ундайди. Етти йилга чўзилган тадбиркорлик кунларнинг бирида — бейсбол ўйинини томоша қилиш асноси китоб ёзиш фикри хаёлга ўрнашади-ю, ҳаммаси бошқа ўзанга бурилади. Айнан нега шу қарорга келганини эса адибнинг ўзи ҳам аниқ тушунтириб беролмайди.

    Онг-у шуурини чирмаб олган ғояни амалга ошириш, тинчлик бермаётган ўйларни сюжет асосида қоғозга тушириш учун у ҳар куни қоронғи тушишини интиқлик билан кутаверади. Чунки айнан тунда, ишлар якунига етгач, бар эшигини ичкаридан қулфлаб олиб, кечаси билан қоғоз қоралашга ўтиради. Жазз садолари, зулмат ва бардаги ёлғизликка чўкиб, ижод уммонига шўнғийди ва илк асарини ёзиб тугатади.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Ижодий парвоз

    Кунчиқар мамлакат ёзувчиларидан фарқли ўлароқ ғарбга хос ижодни маъқул топган ва ХХ аср япон адабиётига янгилик олиб кирган ёзувчининг 1979 йили чоп этилган «Каламушлар трилогияси»нинг биринчи қисми — «Шамол қўшиғини тингла» китоби «Гундзо синдзин-сйў» номли нуфузли мукофотга лойиқ топилади.

    Шундан кейин берилган мукофотлари сони бирин-кетин кўпая бошлайди. Китоби дебют асарларга хос бўлмаган катта миқдор — 150 минг нусхада сотилади. Шунга қарамай, ёзувчи сифатида ўзидан қониқмаган Ҳаруки 1980 йили «Каламушлар трилогияси»нинг иккинчи қисми «Пинбол 1973» номли китоби чоп этилганидан кейингина барининг лицензиясини сотиб юбориб, ижодга муккасидан кетади. 1982 йилда эса трилогиянинг учинчи қисми «Қўй ови», 1988 йилда унинг давоми «Dance, Dance, Dance»ни ёзиб тугатади.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Жисми Ғарбда-ю, кўнгли Шарқда

    Ҳаёти давомида саёҳат қилишни канда қилмай, турли мамлакатларда яшаган ижодкор бир муддат АҚШдаги Принстон университетида стажёр-амалиётчи бўлиб ишлайди. «Мен штатларга деярли беш йилга жўнаб кетгач кутилмаганда Япония ва японлар ҳақида, баъзида ўтмиш, у ерда содир бўлаётган нарсалар ҳақида ёзиш истаги пайдо бўлган. Масофадан туриб мамлакатинг ҳақида ёзиш осон. Узоқдан туриб ватанни бор ҳолича кўриш мумкин. Қачонлардир мен Япония ҳақида эмас, ўзим ва ўз дунём ҳақида ёзишни истагандим», — дейди у.

    1979 йилдан 1989 йилгача ёзган барча ижод намуналари жамланиб, Японияда 8 жилдлик асарлар тўплами чоп этилади. 1992 йили профессорлик даражасини қўлга киритган Ҳаруки кейинчалик Уильям Говард Тафт университетида маърузалар ўқийди. 2001 йил Японияга кўчиб кетган ёзувчининг марафонли югуриш, мусиқа, айниқса, жаззга иштиёқи баланд. 2006 йили нуфузли Франс Кафка номидаги мукофотга лойиқ топилган ёзувчи 2017 йили ўқувчиларига «Командорнинг қотиллиги» номли янги асарини тақдим этади.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    «Узуқ-юлуқ диалоглар ҳам узукка кўз қўйгандек мос»

    Ижодининг муносиб эътироф этилиши, дунёнинг турли бурчакларида ўқувчилари кўплигига қарамай, ўз юртида унинг асарларига ҳаммаям ижобий баҳо беравермайди. Ҳарукининг Ғарбда, аниқроғи, Америкада яшаб, япон халқи ҳақида ёзиши, асарларида ғарбона унсурлар уфуриб туриши айрим японияликларнинг ғашини келтирган.

    Асарларида ёлғизлик, инсонийлик ва алоҳидаликка урғу берадиган Мураками қаҳрамонларини ҳамиша ортиқча, ўрни йўқдек ҳис қиладиган, ўзи ҳамда жамиятдагилардан қочадиган шахс сифатида тасвирлайди. Шу билан бирга, улар туйғуларини фақатгина поп-маданият, имо-ишоралар билан ифода этади. Адабиётшунослар томонидан асарлари мусиқага қиёсланадиган муаллиф китоб ёзишдан, адабиётдан ҳам кўра жазз ритмларидан кўпроқ таъсирланишини таъкидлайди.

    Ҳаруки Мураками мухлислари орасида оддий мактаб ўқувчисидан тортиб адабиёт шайдосигача топилади. Аммо оддий ўқувчи тажрибали китобхондан фарқли ўлароқ, унинг асарида жам ғояни англаши бироз мушкул. Масалан, рус ёзувчиси Дмитрий Коваленин Мураками асарларининг услуби бетакрорлиги, ҳатто ғайритабиий воқеалар, узуқ-юлуқ диалоглар ҳам сюжетга узукка кўз қўйгандек мослигини айтади. «Норвегия ўрмони», «1Қ84», «Қўй ови», «Соҳилдаги Кафка», «Ranгпар Сукуру Тадзаки ва унинг сафардаги йиллари» китоблари китобхонлар қалбидан жой олган. «Шамол қўшиғини тингла», «Пинбол 1973» сингари асарлари эса ўзбек тилига таржима қилинган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Мавзуга доир:

    • «Қанча уринма, оғритганда оғрийди». Харуки Муракамининг «Норвегия ўрмони» романи ҳақида
    • «Коинотдан одамлар қилаётган барча қабиҳ ишлар кўринади». Коинот ҳақида иқтибослар

    12.01.2022, 17:20   Изоҳ (0)   35655
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Агробанк” томонидан “Сувчилар мактаби” лойиҳаси йўлга қўйилди


     Асакабанк “Mastercard билан Венецияга” акциясини бошлади


    Shivaki Фриго Cоол — маҳсулотларингизнинг кафолатли сақланиши!


    “Payme фойдаланувчиларининг ҳаётий ҳикоялари асосида”: Далер синглисига картадаги пулни ўғирликдан сақлашга қандай ёрдам берди


    Жиззах шаҳрида Jizzakh АDМ ҳудудида Кореянинг DМC компанияси билан ҳамкорликда янги мажмуа қурилиши бошланишига бағишланган вақт капсуласини жойлаш маросими бўлиб ўтди


    Тошкентда яна бир йирик лойиҳа – Шошкент турар жой мажмуасининг сотув офиси ўз фаолиятини бошлади


    Kiaънинг расмий дистрибютори бўлган Roodell компанияси — Kia Селтос Kia соҳибларини Kia Го шиори остида ўтказиладиган спорт-кўнгилочар тадбирда иштирок этишлари учун чорлади!


    Болаларнинг неврологик касалликларини тўғри даволаш йўлларини излаш


    Korzinka’дан BYD Song Plus: кенг кўламли акцияда қатнашинг, электромобиль миниб кетинг


    Тошкентда Lenovo Store бренд дўконининг очилиши бўлиб ўтди


    Мукофот жамғармаси 1 млн долларлик President Tech Award танловига аризалар қабули давом этмоқда


    Узбекинвест компанияси 2023 йилда электрон полисларни жорий этиш бўйича етакчиликни сақлаб қолди


     Эндиликда Payme орқали давлат намунасидаги маълумотномаларни олиш мумкин


     Mobiuz компанияси “Хотиржам” тариф режаларини тақдим этди


    Тошкентдаги Central Park’да Huggies болалар брендининг она ва бола хонаси очилди

     

    Тавсия этамиз

    Музлаткич ичида жон сақлаган бола, Apple’нинг янги маҳсулотлари, судга чақирилган шаҳзода — 6 июнь суратлари

    06.06.2023, 22:25

    Ўқувчиларга берилаётган паспорт, Тошкентда пайдо бўлган овозкучайтиргичли автоуловлар, ўта хавфли жиноятчини қўлга олиш жараёни — Тошкент шаҳар ИИББ архивидан фото...

    06.06.2023, 16:27

    “Морг”га айлантирилган мактаб, чопон кийиб олган Рафет Эл Роман, метро зинасида ухлаётганлар — 5 июнь суратлари

    05.06.2023, 22:45

    “Барчамиз учун жиддий сигнал бўлди” — қашқадарёлик етти блогер ўз фаолиятини тугатди

    05.06.2023, 17:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Олтин йигитча” Оскар де ла Ҳоя иштирокидаги энг яхши 5 та жанг 

    Спорт | 14.09.2023, 17:42

    Тўқимачилик фабрикалари, қуллар савдоси ва елканли кемалар. “Манчестер Сити” ва “Манчестер Юнайтед” клублари логотипидаги кема рамзининг тарихи

    Спорт | 02.07.2023, 22:51

    “Мутлақо ўхшамайди”: поп қироли Майкл Жексоннинг 26 ёшли ўғли қандай кўринишга эга ва ҳозир нималар билан банд? (фото)

    Шоу-бизнес | 19.06.2023, 19:30

    Қондош дублёрлар:Фильмларда ўз эгизаги билан иштирок этувчи турк актёрлари (фото)

    Шоу-бизнес | 18.06.2023, 12:40

    Шаффоф пошнали пойабзал , шўнғишга мўлжалланган костюм: Майкл Жексон, Брандо ва бошқа машҳурлар ихтиро қилган буюмлар (фото)

    Шоу-бизнес | 14.06.2023, 19:40

    Фильмнинг 1 қисми учун юқори гонорар, шахсий автоуй: Турк актёрларининг ақл бовар қилмайдиган талаблари

    Шоу-бизнес | 12.06.2023, 13:37

    “Манчестер Сити” ёки “Интер” ҳужумчиси тарихда қолади. Бир мавсумда ҳам ЕЧЛ, ҳам ЖЧ кубогини қўлга киритган тўққиз футболчи ҳақида

    Спорт | 10.06.2023, 17:40

    Ширинликларга қарамликдан келиб чиқувчи 4 та хавотирли аломатлар

    Саломатлик | 09.06.2023, 19:30

    Том Хенкс ўзи иштирокидаги баъзи фильмларни ёмон кўриши ҳақида сўзлаб берди

    Шоу-бизнес | 09.06.2023, 10:29

    Кўз олдида онаси отасини отиб ташлаган: фожиали воқеаларни бошдан кечирган машҳур аёллар (фото)

    Шоу-бизнес | 08.06.2023, 18:48
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.