• Профилга Кириш
  • 4992fdfd-8954-4c05-b6e3-f510f81a73b5.svg f28f9d5b-7461-4f14-8ebe-571256959e43.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Маҳаллий (Ўзб)
      • Об-хаво
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Бошқалар
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
        • Қорақалпоғистон
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Китоб

    «Қашшоқлик инқилобга, инқилоб эса қашшоқликка етаклайди». Асарларида севги шаҳри – Париждаги ҳаётнинг асл юзини фош этган романтизм куйчиси Виктор Гюго ҳикматлари

    Нафақат француз адиби, балки сиёсий арбоб сифатида ҳам машҳур Виктор Гюго романтизмга суяниб, бетакрор асарлар яратган ижодкор сифатида тарихда қолган. «Дарё» жамиятдаги тенгсизлик ва адолатсизликларга қаршилик қилишдан тўхтамаган, китоблари ўнлаб тилларга таржима қилинган ёзувчининг ҳаёт ва ижодига назар ташлайди.

    Фото: «24smi.org»

    Заиф танага жо бўлган буюк истеъдод

    XIX асрнинг боши Францияда эски тартиб ва мутлақ монархия топталаётган давр — 1802 йил 26 февралида Наполеон армияси капитани Леополд Сижисберт Гюго оиласида туғилган учинчи фарзанд кун келиб дунё адабиётига мислсиз ҳисса қўшадиган ёзувчи бўлишини ўшанда ҳеч ким тасаввур этолмасди. Гўдак Викторнинг шунчалик заиф ва кичиклигидан онаси: «Ошхона пичоғидан сал каттароқ бўлган», — дея ўғлига таъриф беради. Ўзига тўқ оила ўша давр учун яхшигина ҳашамат ҳисобланган уч қаватли уйда яшарди.

    Виктор Гюгонинг болалиги

    Виктор Гюгонинг болалиги
    Фото: «24smi.org»

    Наполеоннинг ашаддий тарафдори бўлган отанинг республика армияси офицерлигидан генералликкача кўтарилиши ёш Виктор тақдирида муҳим рол ўйнайди. Хизмат сафарлари сабаб бутун оила Италия, Испания, Марселга кўчиб юриши бўлажак адибнинг ёзилажак асарларига хом ашё бўлади.

    1813 йили айрим келишмовчиликлар ортидан ота-онаси ажрашишга қарор қилади. Кенжатой Гюго онаси билан бирга Парижга кўчиб ўтади. Онасининг сиёсий қарашлари отасиникига зид экани Гюгога ҳам ўз таъсирини ўтказмай қолмайди, кейинроқ Виктор онаси каби монархияга оид сиёсатни қўллаб-қувватлайди.

    Эрта забт этилган юқори марралар

    Мусаввирликка қизиққан, ёзувчиликка ихлос қўйган, қолаверса, мусиқага ҳам бефарқ бўлмаган Виктор Гюгони чинакамига ижод олами одами дейиш мумкин. 8 ёшидан турли суратлар чизган болакай 14 ёшида романтизмнинг илк намояндаси Француа Шатобриан билан танишади ва унинг мухлисига айланади. Болалигидаёқ қасида ва шеърлар қоралаб, ўлмас асарлар яратган адиб китоблар билан ҳар доимгидан ҳам яқинроқ дўст тутинади. Аксар ҳолларда мактаб театрларида намойиш қилинадиган спектакллар ҳам унинг муаллифлигида бўлар, у эса ижод қилишдан тўхтамасди.

    Виктор Гюгонинг ёшлиги

    Виктор Гюгонинг ёшлиги
    Фото: «24smi.org»

    Шунчаки қоғоз қоралаш билан чекланмаган Гюго ижоди намуналарини журналларга юборишдан ташқари, танловларда ҳам иштирок этиб туради. Адабий танловларнинг бирида илм-фаннинг нақадар муҳимлигини ўзида мужассам этган ижод намунаси билан иштирок этади. Худди катталардек фикрлайдиган ва фан ҳақида бунчалик қайғуриб фикр билдирган Гюгонинг 15 ёшдалигига ҳайъат раисларидан айримлари ҳатто шубҳаланади.

    Боласининг келажагидан астойдил қайғурган ота уни аниқ фанлар ортидан кетишини ва шу аснода касб танлашини истайди. Аммо Виктор билганидан қолмай, таълимни политехникага ихтисослаштирилган ўқув даргоҳда давом эттиради. Ўғлининг ўзбошимчалигидан ғазабланган ота эса молиявий кўмакни йиғиштиради-қўяди.

    Виктор Гюгонинг 1853 йилдаги сурати

    Виктор Гюгонинг 1853 йилдаги сурати
    Фото: «24smi.org»

    Аммо Гюгога қуёш бошқа томондан кулиб боқади. Ёш ёзувчининг Бурбонлар сулоласини мадҳ этиб ёзган қасидаси француз амалдорларининг эътиборига тушади ва у мукофот пули билан сийланади. Унинг ҳаёти билан яқиндан танишган ўқувчи Гюго жуда эрта тажриба орттиргани ва муайян натижага унинг тенгқурлари шаталоқ отиб юрган вақтда эришганидан хабар топади. Ноширлик фаолиятини 17 ёшида бошлагани, акаси Абел билан биргаликда журнал чиқаргани эса бунга яққол мисол. 1822 йилда классизм услубида ёзилган «Қасида ва турли шеърлар» номли илк шеърий тўплами эса уни адабиёт оламида тан олишларига сабаб бўлади.

    Виктор Гюго ва Адел Фуше

    Бахтга кафил бўлолмаган турмуш

    Навқиронлигида буржуазия вакилларидан бўлган Адел Фушега ошиқ бўлган ёзувчи 1822 йили муносабатларини никоҳ билан мустаҳкамлайди. Жуфтлик турмуши давомида 5 фарзанднинг ота-онасига айланадилар. Аммо рафиқаси унинг истеъдодига етарлича баҳо бермаслиги, биронта асари билан танишмагани етмагандек, унинг яқин дўсти Сент-Бева билан дон олишиб, буни яширишга уринади. Эҳтимол, қадрланмагани ёки бизга номаълум сабаблар туфайли кейинроқ актриса бўлиш пайида юрган Жулетта исмли қиз билан учрашиб юради, аммо у билан ҳам муносабатлари узоққа бормайди.

    Виктор Гюго ва Жулетта

    Виктор Гюго ва Жулетта
    Фото: «24smi.org»

    Ташқаридан қараганда орзу қилиш мумкин бўлган ҳамма нарса: истеъдод, пул, казо-казо дўстлари бўлганига қарамай, Гюго жигарбандларини бахтли ҳаёт билан таъминлай олмайди. Қизи Леополдина 19 ёшида ҳаётдан кўз юмади. Опасининг ўлимидан ларзага тушган, севги бобида омади чопмаган кенжа қизи Адел эса ақлдан озиб, ҳаётининг сўнгги кунларини руҳий касалликлар шифохонасида ўтказади. Ўғиллари Шарл ва Француа-Виктор ҳам узоқ яшашмайди — 45 ёшида вафот этади.

    Ёзувчи ва драматург сифатида аллақачон танилиб улгурган Викторнинг сиёсий фаолияти 1840 йилларда бошланади. 1841 йилда Француз академиясининг назарига тушиб, Франциядаги олий дворянларга бериладиган «пер» даражаси билан сийланади. 1851 йили давлат тўнтаришига қарши чиққани учун Францияни тарк этишга мажбур бўлади. Мамлакатга орадан деярли 20 йил ўтиб қайтади. Бир неча йил ўтиб эса сенатор сифатида фаолият юритади.

    Виктор Гюгонинг дафн маросими

    Виктор Гюгонинг дафн маросими
    Фото: «24smi.org»

    Ёзувчи 1885 йил баҳорда пневмониядан вафот этади. Унинг ҳаётдан кўз юмгани ҳақидаги хабар Франция бўйлаб шамол тезлигида тарқалади, миллионлаб одамлар ўлмас асарлар муаллифининг дафн маросимида иштирок этиш учун мамлакатнинг турли бурчакларидан етиб келишади.

    Асрларга татигулик ижод намуналари

    Ўша даврда ижод қилган романтизм намоёндаларидан фарқли равишда Гюгонинг китобларида ижтимоий ва сиёсий жиҳатлар яширинганди. Париж севги шаҳри деб саналишига қарамай, француз жамияти нотенгликлар сабаб қабоҳатга ботиб борарди. Бунга бефарқ бўлмаган Гюго инсон ахлоқ ва одобни қадрлашни ўргансагина муаммолар барҳам топишига ишонади. Айрим ижод намуналари турли баҳс ва ҳатто машмашаларга сабаб бўлганига қарамай, ўз услубига эга адиб ҳамиша китобхонлар томонидан ардоқланади.

    У адабиётга «Интиқом», «Қаҳрли йил», «Шарқ оҳанглари», «Шуур», «Асрлар афсонаси» номли шеърий тўпламлар, «Париждаги Биби Марям ибодатхонаси», «Кулаётган одам», «Денгиз заҳматкашлари», «Клод Гё» каби асарларни тақдим этади. «Хўрланганлар» романини ёзиш учун эса нақ 20 йил сарфлайди. «Пакана Наполеон», «Бир жиноят тарихи» романларида оддий аҳолининг қийинчиликларга бой турмушига урғу беради.

    1829 йилда ёзилган «Маҳкумнинг сўнгги куни» асари Албер Камю, Чарльз Диккенс ва Достоевский каби ёзувчилар учун илҳом манбайи бўлади. Бундан ташқари, ҳаёти давомида театрлар учун ҳам драмалар қоралаб туради. «Эрнани», «Кромвел», «Қирол ишрати» ва «Рую Близ» номли песалари Париж театрларида саҳналаштириб, томошабинлар ва санъат ихлосмандларининг қалбидан жой олади.

    Адибнинг «Денгиз заҳматкашлари», «Хўрланганлар»нинг «Козета» ва «Гаврош» бўлимлари (1952, 1955), «Бюг Жаргал» (1982) Қодир Мирмуҳамедов, Нурбек, Э.Обидов томонидан ўзбекча таржимада нашр этилган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

     

    Мавзуга доир:

    • «Нотре-Даме де Парис» – мозийнинг бугунги намойиши. Француз адабиётининг дурдонаси ҳақида
    • «Адабиёт менинг маъшуқам, табобат эса рафиқамдир». Асарлари сингари қисқа, аммо мазмунли умр кечирган рус адиби Антон Чехов сабоқлари
    • «Одамлар кўнгли тусаганидек иш тутиши учун уларга мантиқнинг кераги йўқ, баҳона бўлса бас». Асли шифокор-у, бироқ адабиётдан ҳаловат топган инглиз ёзувчиси Сомерсет Моэм ҳақиқатлари
    • «Бошқалар билан бир хил китоб ўқисанг, ҳаммадек фикрлай бошлайсан». Адабиётдан кўра жазздан илҳомланиб ижод қилган япон ёзувчиси — Ҳаруки Мураками иқрорлари

    16.03.2022, 21:10   Изоҳ (0)   60692
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


     Асакабанк “Mastercard билан Венецияга” акциясини бошлади


    Kiaънинг расмий дистрибютори бўлган Roodell компанияси — Kia Селтос Kia соҳибларини Kia Го шиори остида ўтказиладиган спорт-кўнгилочар тадбирда иштирок этишлари учун чорлади!


    Korzinka’дан BYD Song Plus: кенг кўламли акцияда қатнашинг, электромобиль миниб кетинг


    Жиззах шаҳрида Jizzakh АDМ ҳудудида Кореянинг DМC компанияси билан ҳамкорликда янги мажмуа қурилиши бошланишига бағишланган вақт капсуласини жойлаш маросими бўлиб ўтди


    Болаларнинг неврологик касалликларини тўғри даволаш йўлларини излаш


    Тошкентдаги Central Park’да Huggies болалар брендининг она ва бола хонаси очилди


    “Агробанк” томонидан “Сувчилар мактаби” лойиҳаси йўлга қўйилди


    “Payme фойдаланувчиларининг ҳаётий ҳикоялари асосида”: Далер синглисига картадаги пулни ўғирликдан сақлашга қандай ёрдам берди


    Тошкентда яна бир йирик лойиҳа – Шошкент турар жой мажмуасининг сотув офиси ўз фаолиятини бошлади


    Тошкентда Lenovo Store бренд дўконининг очилиши бўлиб ўтди


     Mobiuz компанияси “Хотиржам” тариф режаларини тақдим этди


    Мукофот жамғармаси 1 млн долларлик President Tech Award танловига аризалар қабули давом этмоқда


    Узбекинвест компанияси 2023 йилда электрон полисларни жорий этиш бўйича етакчиликни сақлаб қолди


    Shivaki Фриго Cоол — маҳсулотларингизнинг кафолатли сақланиши!


     Эндиликда Payme орқали давлат намунасидаги маълумотномаларни олиш мумкин

     

    Тавсия этамиз

    Музлаткич ичида жон сақлаган бола, Apple’нинг янги маҳсулотлари, судга чақирилган шаҳзода — 6 июнь суратлари

    06.06.2023, 22:25

    Ўқувчиларга берилаётган паспорт, Тошкентда пайдо бўлган овозкучайтиргичли автоуловлар, ўта хавфли жиноятчини қўлга олиш жараёни — Тошкент шаҳар ИИББ архивидан фото...

    06.06.2023, 16:27

    “Морг”га айлантирилган мактаб, чопон кийиб олган Рафет Эл Роман, метро зинасида ухлаётганлар — 5 июнь суратлари

    05.06.2023, 22:45

    “Барчамиз учун жиддий сигнал бўлди” — қашқадарёлик етти блогер ўз фаолиятини тугатди

    05.06.2023, 17:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Олтин йигитча” Оскар де ла Ҳоя иштирокидаги энг яхши 5 та жанг 

    Спорт | 14.09.2023, 17:42

    Тўқимачилик фабрикалари, қуллар савдоси ва елканли кемалар. “Манчестер Сити” ва “Манчестер Юнайтед” клублари логотипидаги кема рамзининг тарихи

    Спорт | 02.07.2023, 22:51

    “Мутлақо ўхшамайди”: поп қироли Майкл Жексоннинг 26 ёшли ўғли қандай кўринишга эга ва ҳозир нималар билан банд? (фото)

    Шоу-бизнес | 19.06.2023, 19:30

    Қондош дублёрлар:Фильмларда ўз эгизаги билан иштирок этувчи турк актёрлари (фото)

    Шоу-бизнес | 18.06.2023, 12:40

    Шаффоф пошнали пойабзал , шўнғишга мўлжалланган костюм: Майкл Жексон, Брандо ва бошқа машҳурлар ихтиро қилган буюмлар (фото)

    Шоу-бизнес | 14.06.2023, 19:40

    Фильмнинг 1 қисми учун юқори гонорар, шахсий автоуй: Турк актёрларининг ақл бовар қилмайдиган талаблари

    Шоу-бизнес | 12.06.2023, 13:37

    “Манчестер Сити” ёки “Интер” ҳужумчиси тарихда қолади. Бир мавсумда ҳам ЕЧЛ, ҳам ЖЧ кубогини қўлга киритган тўққиз футболчи ҳақида

    Спорт | 10.06.2023, 17:40

    Ширинликларга қарамликдан келиб чиқувчи 4 та хавотирли аломатлар

    Саломатлик | 09.06.2023, 19:30

    Том Хенкс ўзи иштирокидаги баъзи фильмларни ёмон кўриши ҳақида сўзлаб берди

    Шоу-бизнес | 09.06.2023, 10:29

    Кўз олдида онаси отасини отиб ташлаган: фожиали воқеаларни бошдан кечирган машҳур аёллар (фото)

    Шоу-бизнес | 08.06.2023, 18:48
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.