• Профилга Кириш
  • 4992fdfd-8954-4c05-b6e3-f510f81a73b5.svg f28f9d5b-7461-4f14-8ebe-571256959e43.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Маҳаллий (Ўзб)
      • Об-хаво
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Бошқалар
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
        • Қорақалпоғистон
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Илм-фан

    «Ҳар томонлама ўсишимга ва мамлакат ривожига сабаб бўлувчи таклиф тушса, Тошкентдан туриб ишлашга рози бўламан» — 8 йилдан буён Америкада яшаб, институт лабораториясида ишлаётган Green Card соҳибаси билан суҳбат

    Ҳар ким ўз келажагини ёрқин қуриш мақсадида маълум йўлларни босиб ўтади. Ўзини турли соҳаларда синаб, маъқул йўлдан юра бошлайди. Бироқ олдиндан мўлжалланмаган, натижаси номаълум — таваккалга асосланган танловлар ҳам бўладики, тасаввурдаям бўлмаган келажак томон етаклайди.

    Бунга АҚШ ҳукумати томонидан ҳар йили ажратиладиган «Турли миллатга мансуб иммигрантлар визаси — DV» дастури бўйича ютуқ яққол мисол бўла олади.

    Green Card лотереясида ғолиб бўлган 50 минг нафар фуқарога доимий яшаш ҳуқуқини берувчи визалар тақдим этилади. Виза миқдори АҚШга иммиграция кўрсаткичлари паст бўлган ҳудудларга кўпроқ белгиланади.

    1997 йилда Самарқанд вилоятининг Тойлоқ туманида дунёга келган Нигина Ортиқованинг оиласи 2015 йилда Green Card лотереясида ютуққа эришиб, АҚШга кетади.

    Ўша вақтда инглиз тилини деярли билмаган Нигина биринчи ўринда тил ўрганиш вазифасини олдига қўяди. Унинг уддасидан чиқиб, ҳозирда АҚШдаги икки олийгоҳда ўқиб, улардан бирида иш фаолиятини ҳам олиб бораётган Нигина бугун «Қанотсиз парвоз» лойиҳасининг навбатдаги қаҳрамонига айланди.

    У билан Америка ҳаёти ва кўпчиликнинг наздида омадли келажак туҳфа этувчи ушбу лотерея бугунги қаҳрамонимизнинг келаси фаолиятига қандай таъсир қилгани ҳақида гаплашамиз.

    Америкага келганимизда инглиз тилини деярли билмасдим. Кейинчалик тил ўрганиб, топ аёллар университетига қабул қилинган олти нафар талабадан бирига айландим

    Оилада бешта қиз фарзандмиз. Ота-онам илм олишга, китобхонлик ҳамда спортга қизиқтириш учун ёшлигимиздан турли усулларни қўллашарди. Кун тартибимиздан китоб ўқиш, шашка-шахмат ўйнаш ва ҳар хил тўгарак соатлари жой оларди.

    Фото: Нигина Ортиқованинг шахсий архивидан

    Фото: Нигина Ортиқованинг шахсий архивидан

    Самарқандда фақат бошланғич ва ўрта таълимларни олганман. Коллежда иккинчи курсгача ўқиб, кейин оилавий АҚШга иммиграция қилинганмиз.

    Ўшанда мен инглиз тилини деярли билмасдим. Шу сабабли 2 йил қайта ўқишга мажбур бўлганман — High school’ни 10-синфдан 12-синфгача ўқиб, кейин Нью-Йорк шаҳридаги 2 йиллик Community College’га ўқишга кирганман.

    Ушбу коллеж ўқувчиларида икки хил — диплом олиб, ишга кириш ҳамда ўқишни давом эттириш учун бошқа университетларга ўтказилиш танлови бўлади.
    Мен Community College’дан кейин Америкада топ аёллар университетларидан саналмиш Wellesley университетига киришни мақсад қилганман. Бироқ бу мураккаброқ масала эди. Рақобат кучли бўлган. Масалан, мен ўқишга кирган йилим атиги 6 та «трансфер» (кўчирма) талаба қабул қилинганди.
    Ҳозирда АҚШнинг Wellesley ҳамда Массачусетс технологиялар институтида 3-босқич талабасиман. У ерда Халқаро политика ва Ахборот технологиялари йўналишларини танлаганман.

    Ёшлигимда дипломат бўлишни орзу қилардим. Уларнинг тартибли кийиниши ҳамда турли давлатларда бўлиши менда соҳага қизиқиш уйғотган.

    Хориж университетларида танлов фанлар мавжуд бўлиб, ўқувчи қизиқишларидан келиб чиқиб, маълум фанлардан билим олиш имконига эга.

    Мен бир-иккита сиёсий фанларни танлаганман. Дарс жараёнида олиб бориладиган муҳокама-ю музокаралар менга жуда ёқарди. Келажакдаги фаолиятимни сиёсатда кўрмасам-да, ундан доимий хабардор бўлиш, шу соҳада илм олиш менга куч беради.

    Фото: Нигина Ортиқованинг шахсий архивидан

    Фото: Нигина Ортиқованинг шахсий архивидан

    Одатда университет талабалари ўқиш даврида малакасини ошириш учун турли компанияларга вақтинчалик ишга жойлашади.

    Мен ҳам ўқишнинг биринчи йилидан, энг аввало, малака ошириш, сўнг ўз портфолиомни бойитиш ҳамда қайси соҳада талантли эканимни аниқлаш мақсадида ҳархил компания ва илмий ишларда фаолият кўрсатаман.
    Ҳар биридан етарлича кўникмалар оламан. Ўйлайманки, ўқишни тамомлагач, эга бўлган тажрибаларим асосий ишимда менга қўл келади.

    Менга доимий ўрганишни талаб қилиб, жадаллик билан ўсиб борадиган, ишлаш мураккаб бўлган фаолият турлари ёқади

    Массачусетс технологиялар институтининг медиа лабораториясида илмий ассистентман. MIT замонавий технология ва стартапларга бой университет бўлгани учун, кичик стартаплар билан ишлайдиган ходимларни ишга олишга доим тайёр.

    Менинг медиа лабораториясидаги вазифам — продакт менежерлар билан бирга стартап ва IT-маҳсулотларни бугунги кун талабига жавоб бера олишини текшириб, мижозларга етказишда кўмаклашишдан иборат.

    Фаолиятимнинг қийин, шу билан бирга, ютуқли тарафи — Америкада ишчи ходимларга катта талаблар қўйилади. Ўз устингизда доимий ишлашингиз, янгиликларни кўп ва тез ўрганишингиз шарт.

    Айниқса, технологиялар дунёсида ҳар куни янги ишлаб чиқарилаётган инновациялар бўйича билимингизни ошириб бормасангиз, қисқа муддатда соҳа ривожидан ортда қолиб кетишингиз мумкин.

    Бу осон эмас, албатта. Бироқ менга айнан шундай, жадаллик билан ўсиб борадиган соҳада ишлаш ёқади. Келаси ёзда эса Harvard университетида илмий иш ёрдамчиси бўлиб ишлаш режамда бор.

    Фото: Нигина Ортиқованинг шахсий архивидан

    Фото: Нигина Ортиқованинг шахсий архивидан

    Америкада ишга кириш ёки вақтинчалик амалиёт ўташ жойларида ишлаш учун энг камида 3 та интервью босқичларидан ўтиш талаб этилади.

    Ҳозирда компанияларга резюме билан онлайн мурожаат қилиш ҳам мумкин. Иш берувчига маъқул бўлса, интервьюга чақиради. Унда соҳангизга қараб турли саволлар берилади. Мен иш жойларимнинг барчасига уч босқичли интервьюлардан ўтиб, кирганман.

    Ўқиш, иш ва кундалик ҳаётда бирдек фаол бўлиш бироз қийин ва стрессларга бой

    Албатта, иш ва ҳаёт балансини ушлаш жуда қийин, баъзан стрессларга бой масала. Ҳар бир вазиятда менинг энг катта ёрдамчим — муддатларга мўлжалланган режимимни тўғри белгилаш ҳамда ибодатдир.

    Фото: Нигина Ортиқованинг шахсий архивидан

    Фото: Нигина Ортиқованинг шахсий архивидан

    Кўп йиллик тадқиқотлар креатив ёндашув аёлларда кучлироқ бўлишини исботлайди

    Продакт менежментдаги асосий вазифа — ҳар хил соҳаларга таянган ҳолда муаммоларга танқидий ва ижодий ёндашув билан ечим топишдир. Бу соҳада аёлларнинг ўрни жуда катта, деб ҳисоблайман.

    Йиллаб қилинган тадқиқотлар шуни исботлаганки, аёлларда ижодий ёндашув нисбатан кучлироқ бўлади. Шу сабабли ҳам сўнгги вақтларда АҚШ компаниялари бу йўналишда кўпроқ аёлларни ишга олишга ҳаракат қилади.

    Америка ҳаёти менга ўзининг мустақиллиги ва ҳар кимнинг миллати, дини, ирқи ва бошқа сифатларига қарамасдан, тенг имкониятлар бериши билан жуда ёққан.
    Аввалига бу жамиятга мослашиш қийин бўлган, чунки ўшанда биз барча дўст-у қадрдонларни ташлаб, тили, маданияти бегона бўлган жойга келгандик.

    Фото: Нигина Ортиқованинг шахсий архивидан

    Фото: Нигина Ортиқованинг шахсий архивидан

    Агар ҳар томонлама ўсишимга ва мамлакат ривожига сабаб бўлувчи таклиф тушса, Тошкентдан туриб ишлашга ҳам рози бўламан

    Сўнгги вақтларда Ўзбекистонда ҳам стартаплар дунёси ва технологиялар ривожланиб бормоқда. Демак, тез орада мамлакатда продакт менежерларга талаб ортади.

    Агар ҳар томонлама ўсишимга ва мамлакат ривожига сабаб бўлувчи таклиф тушса, Тошкентдан туриб ишлашга ҳам рози бўламан.

    Кузатувларимга кўра, инновацион ривожланишда ишлайдиган мутахассислар бизда етарлича қадрланмайди. Кўплаб стартаплар ўз компанияларига инвестицияларни ташқаридан излашга ҳаракат қилади.
    Ўйлашимча, давлат бюджетида Инновацион технологияларга инвестиция киритадиган қисм бўлиши керак. Балки шу йўл билан янги ихтирочилар келиб чиқишини таъминлаш мумкиндир.
    Ихтиролар ва фаолият доирасидаги ижобий мусобақалар, энг аввало, кадрларнинг мутахассис сифатида ўсишига, кейин соҳа ривожига ижобий таъсир кўрсатади.
    Асосий мақсадларимдан бири — етарлича малакага эга бўлиб, Google ёки Facebook компанияларида продакт менежер бўлиб ишлаш. Бу мақсадни 5 йил ичида бажаришим керак бўлган режалар қаторига киритганман.

    Фото: Нигина Ортиқованинг шахсий архивидан

    Фото: Нигина Ортиқованинг шахсий архивидан

    Статистик маълумотлар шуни исботлайдики, аёллар лидерлик қилган компаниялар бошқаларига қараганда тезроқ ривож топади. Инсонлар қандай жинс вакили эканидан қатъий назар, бир хил имкониятга эга бўлиши, меҳнатига яраша тақдирланиши керак. Шундай йўл тутган миллатгина етукликка интилишга ҳақли.

    30.05.2022, 14:23   Изоҳ (0)   48326
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкентда Lenovo Store бренд дўконининг очилиши бўлиб ўтди


    Kiaънинг расмий дистрибютори бўлган Roodell компанияси — Kia Селтос Kia соҳибларини Kia Го шиори остида ўтказиладиган спорт-кўнгилочар тадбирда иштирок этишлари учун чорлади!


    Korzinka’дан BYD Song Plus: кенг кўламли акцияда қатнашинг, электромобиль миниб кетинг


    Мукофот жамғармаси 1 млн долларлик President Tech Award танловига аризалар қабули давом этмоқда


    Жиззах шаҳрида Jizzakh АDМ ҳудудида Кореянинг DМC компанияси билан ҳамкорликда янги мажмуа қурилиши бошланишига бағишланган вақт капсуласини жойлаш маросими бўлиб ўтди


    Тошкентда яна бир йирик лойиҳа – Шошкент турар жой мажмуасининг сотув офиси ўз фаолиятини бошлади


    “Агробанк” томонидан “Сувчилар мактаби” лойиҳаси йўлга қўйилди


    “Payme фойдаланувчиларининг ҳаётий ҳикоялари асосида”: Далер синглисига картадаги пулни ўғирликдан сақлашга қандай ёрдам берди


    Тошкентдаги Central Park’да Huggies болалар брендининг она ва бола хонаси очилди


    Shivaki Фриго Cоол — маҳсулотларингизнинг кафолатли сақланиши!


     Асакабанк “Mastercard билан Венецияга” акциясини бошлади


     Mobiuz компанияси “Хотиржам” тариф режаларини тақдим этди


     Эндиликда Payme орқали давлат намунасидаги маълумотномаларни олиш мумкин


    Узбекинвест компанияси 2023 йилда электрон полисларни жорий этиш бўйича етакчиликни сақлаб қолди


    Болаларнинг неврологик касалликларини тўғри даволаш йўлларини излаш

     

    Тавсия этамиз

    Музлаткич ичида жон сақлаган бола, Apple’нинг янги маҳсулотлари, судга чақирилган шаҳзода — 6 июнь суратлари

    06.06.2023, 22:25

    Ўқувчиларга берилаётган паспорт, Тошкентда пайдо бўлган овозкучайтиргичли автоуловлар, ўта хавфли жиноятчини қўлга олиш жараёни — Тошкент шаҳар ИИББ архивидан фото...

    06.06.2023, 16:27

    “Морг”га айлантирилган мактаб, чопон кийиб олган Рафет Эл Роман, метро зинасида ухлаётганлар — 5 июнь суратлари

    05.06.2023, 22:45

    “Барчамиз учун жиддий сигнал бўлди” — қашқадарёлик етти блогер ўз фаолиятини тугатди

    05.06.2023, 17:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Олтин йигитча” Оскар де ла Ҳоя иштирокидаги энг яхши 5 та жанг 

    Спорт | 14.09.2023, 17:42

    Тўқимачилик фабрикалари, қуллар савдоси ва елканли кемалар. “Манчестер Сити” ва “Манчестер Юнайтед” клублари логотипидаги кема рамзининг тарихи

    Спорт | 02.07.2023, 22:51

    “Мутлақо ўхшамайди”: поп қироли Майкл Жексоннинг 26 ёшли ўғли қандай кўринишга эга ва ҳозир нималар билан банд? (фото)

    Шоу-бизнес | 19.06.2023, 19:30

    Қондош дублёрлар:Фильмларда ўз эгизаги билан иштирок этувчи турк актёрлари (фото)

    Шоу-бизнес | 18.06.2023, 12:40

    Шаффоф пошнали пойабзал , шўнғишга мўлжалланган костюм: Майкл Жексон, Брандо ва бошқа машҳурлар ихтиро қилган буюмлар (фото)

    Шоу-бизнес | 14.06.2023, 19:40

    Фильмнинг 1 қисми учун юқори гонорар, шахсий автоуй: Турк актёрларининг ақл бовар қилмайдиган талаблари

    Шоу-бизнес | 12.06.2023, 13:37

    “Манчестер Сити” ёки “Интер” ҳужумчиси тарихда қолади. Бир мавсумда ҳам ЕЧЛ, ҳам ЖЧ кубогини қўлга киритган тўққиз футболчи ҳақида

    Спорт | 10.06.2023, 17:40

    Ширинликларга қарамликдан келиб чиқувчи 4 та хавотирли аломатлар

    Саломатлик | 09.06.2023, 19:30

    Том Хенкс ўзи иштирокидаги баъзи фильмларни ёмон кўриши ҳақида сўзлаб берди

    Шоу-бизнес | 09.06.2023, 10:29

    Кўз олдида онаси отасини отиб ташлаган: фожиали воқеаларни бошдан кечирган машҳур аёллар (фото)

    Шоу-бизнес | 08.06.2023, 18:48
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.