• Профилга Кириш
  • 4992fdfd-8954-4c05-b6e3-f510f81a73b5.svg f28f9d5b-7461-4f14-8ebe-571256959e43.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Маҳаллий (Ўзб)
      • Об-хаво
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Бошқалар
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
        • Қорақалпоғистон
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Илм-фан

    Тилимизни биламизми: сумалак, ҳалим, сайил, сомса – бу сўзларнинг асл маъноси нима?

    Юртимизда Наврўз. Маъноси “янги кун” бўлган ушбу байрам чиндан-да янгиланиш, яшариш айёми. “Дарё” колумнисти Ориф Толиб бугун Наврўз ва баҳор билан боғлиқ баъзи сўзларнинг келиб чиқиши, маъно-мазмуни ҳақида сўз юритади.

    Сумалакми, сермалак?

    Ундириб янчилган буғ­­­дой, ун ва ёғ аралашмасидан тайёрланадиган, витаминларга бой, хуш­хўр ҳолвайтарсимон бу таомнинг пайдо бўлиши билан боғлиқ бир нечта ривоятлар бор. Ана шу ривоятлар таъсирида баъзан сумалак сўзининг келиб чиқишини си малак – ўттиз малак, сермалак – кўп малак каби сўзларга боғлашади. Лекин бу хато. Бундан ўн беш йилар бурун Ўзбекистон халқ шоири Анвар Обиджондан бу сўз туркийча экани, “Девону луғотит турк”да сума сўзи буғдой деб таърифлангани, сумалак сўмали, яъни буғдойли овқат маъносини англатишини эшитиб, ҳайрон қолгандим. Кейин манбаларни ўрганиб, бунга ўзим ҳам амин бўлдим, олим ва тадқиқотчиларнинг фикрлари ҳам айни маълумотни тасдиқлади: сумалак сумалиқ сўзининг ўзгарган шакли.

    Сумалак
    Фото: “Дарё”

    Маҳмуд Кошғарий сума сўзини ивитилган буғдой деб изоҳлайди ва шарбат учун қилинган, ундирилган арпага ҳам шу сўз қўлланишини айтади. Сумалакга ивитиб ундирилган буғдой ишлатилишини ҳисобга олсак, сумалак айнан сума сўзидан ясалгани ойдинлашади.

    Қадимги туркий тилда -лиқ қўшимчаси билан бошқа таомлар номи ҳам ясалган. Ёдингизда бўлса, шашлик сўзи сишлиқ – шишлиқ – шашлик шаклида ўзгаргани ҳақида ҳам айтган эдик.

    Сумалак форсча саману, суманак сўзидан ҳосил бўлган деган қараш ҳам бор.

    Ҳалим юмшоқлиги учун “ҳалим”ми?

    Ҳалим – сувга буғдой ёрмаси ва гўшт солиб, узоқ қайнатиб пишириладиган қуюқ овқат. Ҳалим сўзи кишига қаттиқ ботмайдиган, мулойим, ёқимли каби маъноларга эга. Масалан, юмшоқ муомалали кишини ҳалим киши деймиз. Бироқ таомнинг номи бу сўздан келиб чиқмаган. Унинг шаклдоши бор – арабчадан ўзлашган, аслиятда ёпишқоқ, елим­­шак деган маънони англатади. Ҳалим ҳам шунақа табиатга эга: кўп қайнаганидан ҳил-ҳил, ёпишқоқ бўлиб қолади. Таом номи ана шу сўздан ҳосил бўлган.

    Вақт ўтиб, ҳалимнинг номи кўчма маъно касб этган ва юмшоқ деган мазмунни англата бошлаган:

    Воҳид­ларнинг қишлоғида бошқа ерларда жуда кам учрайдиган ҳалим ва ширин олма бор. (О. Ёқубов, “Тилла узук”).

    “Сайил” ва “сайр”нинг асли бир

    Сайил арабча сайр, яъни пиёда юриш сўзидан келиб чиққан. Ўзбек тилига товуш ўзгариши билан ўтган ва маъноси ҳам ўзгарган. Бу сўзнинг товуш ўзгаришисиз, айнан ўтган шакли сайрнинг маъноси бошқа. У осуда ерларда, хиёбон ва кўчаларда айланиб юриш, томоша қилиш, ором олишни англатади. Сайр осуда жойларда кезишни англаца, сайилда гавжумлик мазмуни бор. У ўзбекчада баҳорда ўтказилади­ган катта халқ сайр-томошаларини, сайр-томоша мақсадида айланиб, ке­зиб юришни англатади.

    Фото: “Дарё”

    Одатда байрамларда, жумладан, Наврўзда катта халқ сайиллари ўтказилади. Лекин сайиллар фақат байрамларга боғлиқ эмас. Масалан, қовун сай­ли қовунхўрлик ва сайр-томоша мақсади­да кўп­­­чилик бўлиб далага – қовун полиз­ига чиқишдир. Лолалар очилганда тоғ ёки қирларга кўплашиб чиқиш лола сайли бўлади.

    Дошқозон, тошқозон эмас

    Дошқозон сўзини эшитганда тошқозон шакли ҳам хаёлга келади. Масалан, Тошҳовуз ўғузча шевада Дошовузга айланади. Лекин дошқозоннинг таржимаи ҳоли бошқача, у тошқозонга алоқадор эмас. Тошқозон деган сўзнинг ўзи йўқ, ахир тошдан қозон қилинмайди-ку.

    Фото: “Дарё”

    Дош сўзи форсчадан ўзлашган бўлиб, аслиятда катта ўчоқ; хумдон маъносини англатади. Демак, дошқозон – катта ўчоққа жой бўладиган қозон. Ўзбекчада дош сўзининг ўзи ҳам қозон, дошқозон маъносида ишлатилади. Лекин кам қўлланади, асосан бадиий адабиётда учрайди.

    Дошқозон катта йиғинларда, тўй ва маъракаларда кўпчиликка овқат пи­ши­риладиган катта қозондир. Сумалак ва ҳалим асосан дошқозонда пиширилади.

    Қалдирғоч билан кўршапалак қариндошми?

    Қалдирғоч – қаноти ингичка ва узун, жуда тез учади­ган, қора-ола қуш. Уни баҳор элчиси дея таърифлашади.

    Қалдирғоч сўзи “Девону луғотит-турк”да қарғилач шаклида берилган бўлиб, қарлиғач деб талаффуз қилиш ҳам учраб туриши айтилган. Демак, кейинчалик сўзнинг мана шу талаффузи устунлик қилган ва ўзбекчада қалдирғочга айланган.

    “Қадимги туркий тиллар луғати”да қарғилач сўзининг кўршапалак деган маъноси ҳам борлиги айтилади. Лекин бошқа манбаларда бундай маълумот учрамади.

    Қушга нега бундай исм берилгани ҳақида турли фикрлар бор. Улардан бирига кўра, қаран ва қуш сўзлари бирикишидан қаранқуш – қора қуш ҳосил бўлган. Қалдирғочнинг устки патлари қора бўлгани учун шундай ном берилган бўлиши мумкин.

    Дарвешона – баҳорги тозалов

    Дарвешона сўзи форсчадан кирган, дарвешга ўхшаб, дарвешларча деган маънони англатади. Баҳор фаслида, айниқса, Наврўз арафасида қиш­лоқлар ва баъзан шаҳар маҳаллаларида аҳолидан тўпланган пул ёки озиқ-овқат ҳисобига ўтказиладиган хайрия маросими шундай аталади. Эҳсон асосида ўтказилгани учун ҳам дарвешона номи берилган.

    Бунда маҳаллалар, гузарлар, кўчалар, қабристонлар, ариқлар ҳашар қилиб тозаланади. Ҳашардан сўнг катта-кичикка дастурхон ёзилади.

    Бу сўз шеваларда турлича талаффуз қилинади. Масалан, Фарғонада даришана шаклида қўлланади.

    Сомса – тишнинг “ўпичи”

    Сомса – ёйилган хамирга гўшт, қовоқ ва шу кабилар солиб тугиб, одатда тандирга ёпиб ёки духовкада пишири­ладиган егулик. Баҳорда айниқса кўк сомса кўп пиширилади. Бу таом деярли бутун Осиё, Арабистон яримороли, Ўрта денгиз атрофи, Шимолий ва Жанубий Африкада машҳур. Европа ва Америка қитъасида ҳам ушбу сомса бегона эмас.

    Фото: “Дарё”

    Бир тахминга кўра, сомса сўзи форсча санбўсаг сўзига бориб тақалади. Бу сўзнинг маъносини баъзилар катта, ажойиб, улкан деса, айримлар у учбурчак маъносини беради деган фикрда. Ўзбек тилининг этимологик луғатига кўра эса, тиш маъносидаги сенн ва ўпич маъносидаги бўсе сўзларидан ҳосил бўлган. Сўзма-сўз таржимаси тишўпар. Товуш ўзгариши натижасида санбўса, самбўса шакли юзага келган.

    Бу сўз дунё тилларида турли талаффуз вариантларида учрайди. Масалан, форсчада санбусе, панжоб тилида смоса, ҳиндчада самўса, урдучада самуса, арабчада самбусак ёки самбуса, бенгал тилида сингара, иброний тилида самбусак, сомали тилида самбууса, тожикчада самбўса, бирма тилида шемуза, португал тилида шамуса, инглизчада самоса. Туркий тилларда сомса ёки самса шакли ишлатилади.

    22.03.2023, 00:08   Изоҳ (1)   14855
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (1)

    Кириш
    1. eraliboltaboevich89@gmail.com / 22.03.2023, 04:35

      Тилимини деган сўз бўлмаса керак ўзбек луғатида, балки тилимизни бўлар, мақола сарлавҳасидан ўзбек тилини билмайдиган одам ёзгани маълум бўлди.

      Жавоб бериш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Мукофот жамғармаси 1 млн долларлик President Tech Award танловига аризалар қабули давом этмоқда


    Тошкентдаги Central Park’да Huggies болалар брендининг она ва бола хонаси очилди


    Тошкентда Lenovo Store бренд дўконининг очилиши бўлиб ўтди


     Асакабанк “Mastercard билан Венецияга” акциясини бошлади


    Болаларнинг неврологик касалликларини тўғри даволаш йўлларини излаш


     Эндиликда Payme орқали давлат намунасидаги маълумотномаларни олиш мумкин


     Mobiuz компанияси “Хотиржам” тариф режаларини тақдим этди


    Жиззах шаҳрида Jizzakh АDМ ҳудудида Кореянинг DМC компанияси билан ҳамкорликда янги мажмуа қурилиши бошланишига бағишланган вақт капсуласини жойлаш маросими бўлиб ўтди


    Kiaънинг расмий дистрибютори бўлган Roodell компанияси — Kia Селтос Kia соҳибларини Kia Го шиори остида ўтказиладиган спорт-кўнгилочар тадбирда иштирок этишлари учун чорлади!


    Тошкентда яна бир йирик лойиҳа – Шошкент турар жой мажмуасининг сотув офиси ўз фаолиятини бошлади


    Узбекинвест компанияси 2023 йилда электрон полисларни жорий этиш бўйича етакчиликни сақлаб қолди


    Korzinka’дан BYD Song Plus: кенг кўламли акцияда қатнашинг, электромобиль миниб кетинг


    Shivaki Фриго Cоол — маҳсулотларингизнинг кафолатли сақланиши!


    “Агробанк” томонидан “Сувчилар мактаби” лойиҳаси йўлга қўйилди


    “Payme фойдаланувчиларининг ҳаётий ҳикоялари асосида”: Далер синглисига картадаги пулни ўғирликдан сақлашга қандай ёрдам берди

     

    Тавсия этамиз

    Музлаткич ичида жон сақлаган бола, Apple’нинг янги маҳсулотлари, судга чақирилган шаҳзода — 6 июнь суратлари

    06.06.2023, 22:25

    Ўқувчиларга берилаётган паспорт, Тошкентда пайдо бўлган овозкучайтиргичли автоуловлар, ўта хавфли жиноятчини қўлга олиш жараёни — Тошкент шаҳар ИИББ архивидан фото...

    06.06.2023, 16:27

    “Морг”га айлантирилган мактаб, чопон кийиб олган Рафет Эл Роман, метро зинасида ухлаётганлар — 5 июнь суратлари

    05.06.2023, 22:45

    “Барчамиз учун жиддий сигнал бўлди” — қашқадарёлик етти блогер ўз фаолиятини тугатди

    05.06.2023, 17:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Олтин йигитча” Оскар де ла Ҳоя иштирокидаги энг яхши 5 та жанг 

    Спорт | 14.09.2023, 17:42

    Тўқимачилик фабрикалари, қуллар савдоси ва елканли кемалар. “Манчестер Сити” ва “Манчестер Юнайтед” клублари логотипидаги кема рамзининг тарихи

    Спорт | 02.07.2023, 22:51

    “Мутлақо ўхшамайди”: поп қироли Майкл Жексоннинг 26 ёшли ўғли қандай кўринишга эга ва ҳозир нималар билан банд? (фото)

    Шоу-бизнес | 19.06.2023, 19:30

    Қондош дублёрлар:Фильмларда ўз эгизаги билан иштирок этувчи турк актёрлари (фото)

    Шоу-бизнес | 18.06.2023, 12:40

    Шаффоф пошнали пойабзал , шўнғишга мўлжалланган костюм: Майкл Жексон, Брандо ва бошқа машҳурлар ихтиро қилган буюмлар (фото)

    Шоу-бизнес | 14.06.2023, 19:40

    Фильмнинг 1 қисми учун юқори гонорар, шахсий автоуй: Турк актёрларининг ақл бовар қилмайдиган талаблари

    Шоу-бизнес | 12.06.2023, 13:37

    “Манчестер Сити” ёки “Интер” ҳужумчиси тарихда қолади. Бир мавсумда ҳам ЕЧЛ, ҳам ЖЧ кубогини қўлга киритган тўққиз футболчи ҳақида

    Спорт | 10.06.2023, 17:40

    Ширинликларга қарамликдан келиб чиқувчи 4 та хавотирли аломатлар

    Саломатлик | 09.06.2023, 19:30

    Том Хенкс ўзи иштирокидаги баъзи фильмларни ёмон кўриши ҳақида сўзлаб берди

    Шоу-бизнес | 09.06.2023, 10:29

    Кўз олдида онаси отасини отиб ташлаган: фожиали воқеаларни бошдан кечирган машҳур аёллар (фото)

    Шоу-бизнес | 08.06.2023, 18:48
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.