• Профилга Кириш
  • 4992fdfd-8954-4c05-b6e3-f510f81a73b5.svg f28f9d5b-7461-4f14-8ebe-571256959e43.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12456.25
    • RUB158.36
    • EUR14461.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +41°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Маҳаллий (Ўзб)
      • Об-хаво
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Бошқалар
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
        • Қорақалпоғистон
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    Ўзбекистонга венчур маблағлари келиб тушди. Илгари вазият қандай эди?

    Таҳлилчи, R&D мутахассиси Тимурмалик Элмурадов Ўзбекистонга келиб тушаётган венчур маблағларини таҳлил қилди. Бу ҳақда IT Park хабар бермоқда.

    Фото: “Дарё”

    Апрель ойида исломий молия тамойиллари асосида фаолият юритувчи Ўзбекистоннинг IMAN стартапи халқаро жамғарма ва 500 Глобал акселераторидан инвестицияларни жалб қилди.

    Ушбу келишув ҳозирда мамлакатда содир бўлаётган тенденцияни яққол акс эттиради — маҳаллий стартаплардан ниҳоят венчур пуллари келиб туша бошлади.

    Илгари қандай бўлган?

    Ўзбекистонда инвесторлар ҳар доим бор эди, бироқ улар бизнес фаришталари — тадбиркорлар бўлган, агар уларга ғоя ва унинг ортида турган шахс ёқса, пул беришарди.

    Кўпинча IT билан боғлиқ бўлмаган йирик компанияларнинг эгалари ўз бизнесларини бошлашга қарор қилган ходимларининг лойиҳаларига сармоя киритган.

    Масалан, MyTaxi шу тарзда пайдо бўлди. У ҳозирда энг йирик такси агрегаторларидан бирига айланди.

    Бир қатор сабабларга кўра мамлакатда институционал инвесторлар йўқ эди, уларни уч қисмга бўлиш мумкин.

    Биринчидан, бозор. Аслида, у йўқ эди, чунки стартапларга пул жалб қилиш маданияти бўлмаган.

    Иккинчидан, қонунчилик. Бозорда қизиқарли стартап пайдо бўлган ва унга сармоя киритишга тайёр компаниялар бўлса ҳам, буни қилиш муаммоли эди.

    Қонунчилик базасида венчур инвестициялар тушунчаси йўқ эди ва бир компания бошқасига инвестиция киритиш жараёнининг ўзи ҳеч қандай тарзда тартибга солинмаган.

    Учинчидан, инвестиция муҳити. Инвестиция муҳити яхши эмас эди, шунинг учун хорижий инвесторлар Ўзбекистонга пул тикмаган.

    Бу ва бошқа тўсиқлар (секин ва қиммат интернет, валюта чекловлари, давлат томонидан қўллаб-қувватланмаслиги) стартапчиларга маблағ топишни қийинлаштирди, бу эса лойиҳаларнинг секин ўсишига ва тез ўлишига олиб келди.

    Нималар ўзгарди?

    2017 йил кириб келди. Ўзбекистонда валютани либераллаштириш амалга оширилди, шундан сўнг мамлакат халқаро бизнес хариталарида яна пайдо бўлди.

    Хорижий тадбиркорлар, компаниялар ва пуллар мамлакатга кириб келди, чунки сармоя киритиш ва фойда олиш янада қизиқарли жараёнга айланди.

    Шу йили давлатнинг позицияси ўзгарди. Агар бундан олдин интернетга таҳдид сифатида қарашган бўлса, энди технология билан шуғулланиш рағбатлантирила бошланди.

    Биринчи қадамлардан бири, стартапларни қўллаб-қувватлашга ихтисослашган Mirzo Ulugbek Innovations Center’нинг ташкил этилиши бўлди. Кейинчалик ушбу иш IT Park томонидан давом эттирилди ва кенгайтирилди.

    Шу билан бир вақтда хорижий компаниялар билан алоқаларни йўлга қўйиш, Ўзбекистон нуфузини юксалтириш, мамлакатда турмуш даражасини ошириш, IT мутахассисликларини оммалаштириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилди.

    2018 йилда IT компанияларни молиялаштириш механизмларини тартибга солувчи Президент фармони чиқарилгандан сўнг амалга оширилган қонунчилик базасини яратиш қолган эди.

    Шундан сўнг хорижий ва маҳаллий фондлар пайдо бўла бошлади, акселераторлар очилди, биринчи битимлар тузилди, аммо асосий муваффақиятга бир неча йил ўтгач эришилди.

    “Венчурли” 2022 йил

    Бозор шаклланганига, қонунчилик базаси пайдо бўлганига, инвестиция муҳити яхшиланганига қарамай, Ўзбекистонда ҳали ҳам келишувлар кам эди.

    Буни дастлабки йиллар синов ва тестларга сарфлангани билан изоҳлаш мумкин. Стартапларга МВP яратиш учун ва фондларга янги шароитларни ўрганиш учун вақт керак эди.

    2022 йилда ушбу икки параллеллик ниҳоят ўзаро кесишиб ўтди. 12 ой ичида институционал инвесторлар 20 дан ортиқ стартапларни молиялаштирди, бу мутлақ рекорд бўлди.

    Пул жалб қилган лойиҳалар орасида Jett, ArzonApteka, Sello, Allgood, Multicard, Ox Resto, Sug‘urta Bozor, Yoto, Multibank, Pro Tok мавжуд.

    Агар соҳалар нуқтаи назаридан қарасангиз, бизнесни автоматлаштириш бўйича кўплаб тизимларни (ресторанлар, дўконлар), турли бозорларни (таълим, озиқ-овқат) ва финтеч (тўловлар, e-com, фонд бозори) ни кўришингиз мумкин.

    Маблағлар одатда дастлабки босқичларда инвестиция қилинади. Пул эвазига улар компаниянинг баҳоси ва сармоя миқдорига қараб 5 фоиздан 25 фоизгача бўлган улушни сўрашади.

    Инвестициялар миқдори нисбатан кичик (50 минг доллар ва ундан кўп), аммо бу бозор ҳали ривожланмаганлиги сабабли, пул ҳали ҳам жуда қиммат туради.

    Ўзбекистонда инвестиция маданияти эндигина шаклланаётганига қарамай, 2023 йилга келиб мамлакатда 10 та венчур фонди мавжуд эди:

    • Semurg Ventures
    • Аlterrgate
    • Uzcard Ventures
    • UzВC
    • РB АSIА
    • YELLOWROCKETС.ВC
    • Сturgeon Cаpital
    • Fort Ross Ventures
    • Аloqa Ventures
    • MOST Ventures

    Булар асосан хорижда жойлашган хусусий компаниялар ва давлат ташкилотларининг лойиҳалари.

    Стартапларни молиялаштиришдан ташқари, фондлар ҳали ҳам бозорни ривожлантиришда иштирок этмоқда.

    Масалан, 2022 йилда IT Park, Алоқабанк ва Аloqaventus корпоратив акселераторни ишга туширдилар.

    Умуман олганда, бу IT-тадбиркорликни ривожлантириш дастури, янги хизматлар ва маҳсулотларни синовдан ўтказиш учун платформадир.

    Шу ва бошқа ташаббуслар жуда аҳамиятли, чунки венчур фақат экотизим мавжуд бўлганда муваффақиятли бўлиши мумкин.

    2022 йилда Ўзбекистон ҳозир бунга ҳар қачонгидан ҳам яқинроқ эканини кўрсатди.

    17.05.2023, 16:10   Изоҳ (0)   5733
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Агробанк” томонидан “Сувчилар мактаби” лойиҳаси йўлга қўйилди


     Эндиликда Payme орқали давлат намунасидаги маълумотномаларни олиш мумкин


    Жиззах шаҳрида Jizzakh АDМ ҳудудида Кореянинг DМC компанияси билан ҳамкорликда янги мажмуа қурилиши бошланишига бағишланган вақт капсуласини жойлаш маросими бўлиб ўтди


    Тошкентдаги Central Park’да Huggies болалар брендининг она ва бола хонаси очилди


    Тошкентда Lenovo Store бренд дўконининг очилиши бўлиб ўтди


    Мукофот жамғармаси 1 млн долларлик President Tech Award танловига аризалар қабули давом этмоқда


    Узбекинвест компанияси 2023 йилда электрон полисларни жорий этиш бўйича етакчиликни сақлаб қолди


    Kiaънинг расмий дистрибютори бўлган Roodell компанияси — Kia Селтос Kia соҳибларини Kia Го шиори остида ўтказиладиган спорт-кўнгилочар тадбирда иштирок этишлари учун чорлади!


    Korzinka’дан BYD Song Plus: кенг кўламли акцияда қатнашинг, электромобиль миниб кетинг


    “Payme фойдаланувчиларининг ҳаётий ҳикоялари асосида”: Далер синглисига картадаги пулни ўғирликдан сақлашга қандай ёрдам берди


     Mobiuz компанияси “Хотиржам” тариф режаларини тақдим этди


    Shivaki Фриго Cоол — маҳсулотларингизнинг кафолатли сақланиши!


    Тошкентда яна бир йирик лойиҳа – Шошкент турар жой мажмуасининг сотув офиси ўз фаолиятини бошлади


    Болаларнинг неврологик касалликларини тўғри даволаш йўлларини излаш


     Асакабанк “Mastercard билан Венецияга” акциясини бошлади

     

    Тавсия этамиз

    Музлаткич ичида жон сақлаган бола, Apple’нинг янги маҳсулотлари, судга чақирилган шаҳзода — 6 июнь суратлари

    06.06.2023, 22:25

    Ўқувчиларга берилаётган паспорт, Тошкентда пайдо бўлган овозкучайтиргичли автоуловлар, ўта хавфли жиноятчини қўлга олиш жараёни — Тошкент шаҳар ИИББ архивидан фото...

    06.06.2023, 16:27

    “Морг”га айлантирилган мактаб, чопон кийиб олган Рафет Эл Роман, метро зинасида ухлаётганлар — 5 июнь суратлари

    05.06.2023, 22:45

    “Барчамиз учун жиддий сигнал бўлди” — қашқадарёлик етти блогер ўз фаолиятини тугатди

    05.06.2023, 17:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Олтин йигитча” Оскар де ла Ҳоя иштирокидаги энг яхши 5 та жанг 

    Спорт | 14.09.2023, 17:42

    Тўқимачилик фабрикалари, қуллар савдоси ва елканли кемалар. “Манчестер Сити” ва “Манчестер Юнайтед” клублари логотипидаги кема рамзининг тарихи

    Спорт | 02.07.2023, 22:51

    “Мутлақо ўхшамайди”: поп қироли Майкл Жексоннинг 26 ёшли ўғли қандай кўринишга эга ва ҳозир нималар билан банд? (фото)

    Шоу-бизнес | 19.06.2023, 19:30

    Қондош дублёрлар:Фильмларда ўз эгизаги билан иштирок этувчи турк актёрлари (фото)

    Шоу-бизнес | 18.06.2023, 12:40

    Шаффоф пошнали пойабзал , шўнғишга мўлжалланган костюм: Майкл Жексон, Брандо ва бошқа машҳурлар ихтиро қилган буюмлар (фото)

    Шоу-бизнес | 14.06.2023, 19:40

    Фильмнинг 1 қисми учун юқори гонорар, шахсий автоуй: Турк актёрларининг ақл бовар қилмайдиган талаблари

    Шоу-бизнес | 12.06.2023, 13:37

    “Манчестер Сити” ёки “Интер” ҳужумчиси тарихда қолади. Бир мавсумда ҳам ЕЧЛ, ҳам ЖЧ кубогини қўлга киритган тўққиз футболчи ҳақида

    Спорт | 10.06.2023, 17:40

    Ширинликларга қарамликдан келиб чиқувчи 4 та хавотирли аломатлар

    Саломатлик | 09.06.2023, 19:30

    Том Хенкс ўзи иштирокидаги баъзи фильмларни ёмон кўриши ҳақида сўзлаб берди

    Шоу-бизнес | 09.06.2023, 10:29

    Кўз олдида онаси отасини отиб ташлаган: фожиали воқеаларни бошдан кечирган машҳур аёллар (фото)

    Шоу-бизнес | 08.06.2023, 18:48
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.