• Профилга Кириш
  • 4992fdfd-8954-4c05-b6e3-f510f81a73b5.svg f28f9d5b-7461-4f14-8ebe-571256959e43.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12857.35
    • RUB163.45
    • EUR14672.81
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Маҳаллий (Ўзб)
      • Об-хаво
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Бошқалар
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
        • Қорақалпоғистон
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    “Реал”да соврин ютиш бўйича рекорд ва бошқа улкан рақамлар. Карим Бенземанинг “Реал”даги фаолияти ҳақида

    “Реал” ҳужумчиси Карим Бензема Мадрид клубини тарк этиши маълум бўлди. Франциялик футболчи испан клубида 2009 йилдан бери ўйнаб келаётганди. Қуйида бу вақт ичида жамоа афсонасига айланишга улгурган ҳужумчининг “қаймоқранглилар” сафидаги фаолияти рақамларда келтирилган.

    Карим Бензема “Реал” таркибида 25 та соврин қўлга киритган ва бу бўйича рекордчи ҳисобланади (Мадрид клуби собиқ футболчиси Марсело ҳам жамоа таркибида шунча кубок ютган). Гол уриш бўйича иккинчи ўринни эгаллаб турган Карим 353 та тўп киритган. “Қироллик клуби”да фақатгина Криштиану Роналду ундан кўпроқ гол (450) урган. Голли узатмалар бўйича эса Бензема тенгсиз ҳисобланади — 166 та ассист.

    Франциялик футболчи “қаймоқранглилар” сафида 647 та ўйин ўтказган ва бу кўрсаткич бўйича бешинчи ўринни эгаллаб турибди. Ундан фақатгина Серхио Рамос (671), Мануэл Санчис (710), Икер Касиляс (725) ва Рауль (741) кўпроқ ўйинда майдонга тушган.

    Бу ҳали ҳаммаси эмас. Қуйида Карим Бензема эришган муҳим ва қимматли ютуқлар келтирилган.

    • Чемпионлар Лигаси тарихида тўртинчи рақамли тўпурар (90 та гол). Фақатгина Роберт Левандовски (91), Лионель Месси (129) ва Криштиану Роналду (140) ундан кўпроқ гол урган.
    • Ла Лига тарихида тўртинчи рақамли тўпурар (237 та гол). Франциялик футболчилар орасида эса энг яхши натижа.
    • Чемпионлар Лигаси 2021/22 йилги мавсумининг энг яхши футболчиси ва тўпурари (15 та гол).
    • Ла Лига 2021/22 йилги мавсумининг энг яхши тўпурари (27 та гол).
    Фото: Getty Images
    • Францияда тўрт карра йилнинг энг яхши футболчиси (2011, 2012, 2014, 2021).
    • Ла Лигада икки карра мавсумнинг энг яхши футболчиси (2019/20, 2021/22).
    • “Реал Мадрид”нинг тўрт карра мавсумдаги энг яхши футболчиси (2015/16, 2018/19, 2019/20, 2021/22).
    • Қаторасига 11 мавсумдан бери камида 20 та гол уриб келаётган “Реал” тарихидаги ягона футболчи.
    • “Эл-Класико” тарихидаги энг тезкор гол (21-сония) ва “Реал” тарихидаги энг тезкор ҳет-трик (7 дақиқа ичида) муаллифи.

    “Реал” футболчи билан шундай хайрлашди: “Клуб афсоналаридан бири. У тарихимизнинг олтин йилларида асосий ўйинчи бўлган. Бенземанинг ‘Реал Мадрид’даги фаолияти клубимиз қадриятларини ифодаловчи хатти-ҳаракатлар ва профессионаллик намунаси эди. Карим ўз келажагини ҳал қилиш ҳуқуқига эга эди. Мадридликлар ва бутун дунё мухлислари унинг сеҳрли ва бетакрор футболидан баҳраманд бўлди”.

    Фото: Getty Images

    “У буюк футболчи. Криштиану кетганидан кейин бир қадам олдинга ташлади ва ўзини жамоа учун керакли футболчидек ҳис қилишни бошлади”, — дея Бенземани мақтаганди Луиш Фигу 2020 йилнинг июль ойида.

    Зинедин Зидан Бенземани тарихдаги энг яхши франциялик ҳужумчиси деб атаганди, “Манчестер Юнайтед” собиқ ҳимоячиси Рио Фердинанд эса Каримнинг ўйини жамоа ритмини ўзгартириши ҳақида гапирганди. Мақтовлар орасида “Реал”нинг азалий рақиби бўлган “Барселона” ҳимоячиси Карлес Пуйолнинг фикрларини ҳам учратиш мумкин. “Бензема бутун жамоани ўз ортидан эргаштирадиган феномен”, — деганди Карлес.

    “У тотал ҳужумчи ва менга Алфредо ди Стефанони эслатади. Карим вазиятлар яратади, ажойиб голлар уради ва майдонда ўзини етакчи сифатида кўрсатади. Анчелотти учун Бензема асосий футболчи ҳисобланади”, — дея уни “Реал” афсонасига қиёслаганди Фабио Капелло.

    Сўнгги маълумотларга кўра, Карим Бенземага Саудия Арабистонининг “Ал-Иттиҳод” клуби билан келишувга эришган. Араб клуби Бензема билан “2+1” кўринишидаги шартнома имзолаши ҳақида хабар берилмоқда.

    05.06.2023, 18:39   Изоҳ (0)   5339
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкентда Lenovo Store бренд дўконининг очилиши бўлиб ўтди


    Жиззах шаҳрида Jizzakh АDМ ҳудудида Кореянинг DМC компанияси билан ҳамкорликда янги мажмуа қурилиши бошланишига бағишланган вақт капсуласини жойлаш маросими бўлиб ўтди


    Shivaki Фриго Cоол — маҳсулотларингизнинг кафолатли сақланиши!


    Тошкентдаги Central Park’да Huggies болалар брендининг она ва бола хонаси очилди


     Эндиликда Payme орқали давлат намунасидаги маълумотномаларни олиш мумкин


    “Агробанк” томонидан “Сувчилар мактаби” лойиҳаси йўлга қўйилди


    Болаларнинг неврологик касалликларини тўғри даволаш йўлларини излаш


    “Payme фойдаланувчиларининг ҳаётий ҳикоялари асосида”: Далер синглисига картадаги пулни ўғирликдан сақлашга қандай ёрдам берди


    Мукофот жамғармаси 1 млн долларлик President Tech Award танловига аризалар қабули давом этмоқда


     Mobiuz компанияси “Хотиржам” тариф режаларини тақдим этди


    Узбекинвест компанияси 2023 йилда электрон полисларни жорий этиш бўйича етакчиликни сақлаб қолди


    Тошкентда яна бир йирик лойиҳа – Шошкент турар жой мажмуасининг сотув офиси ўз фаолиятини бошлади


    Kiaънинг расмий дистрибютори бўлган Roodell компанияси — Kia Селтос Kia соҳибларини Kia Го шиори остида ўтказиладиган спорт-кўнгилочар тадбирда иштирок этишлари учун чорлади!


     Асакабанк “Mastercard билан Венецияга” акциясини бошлади


    Korzinka’дан BYD Song Plus: кенг кўламли акцияда қатнашинг, электромобиль миниб кетинг

     

    Тавсия этамиз

    Музлаткич ичида жон сақлаган бола, Apple’нинг янги маҳсулотлари, судга чақирилган шаҳзода — 6 июнь суратлари

    06.06.2023, 22:25

    Ўқувчиларга берилаётган паспорт, Тошкентда пайдо бўлган овозкучайтиргичли автоуловлар, ўта хавфли жиноятчини қўлга олиш жараёни — Тошкент шаҳар ИИББ архивидан фото...

    06.06.2023, 16:27

    “Морг”га айлантирилган мактаб, чопон кийиб олган Рафет Эл Роман, метро зинасида ухлаётганлар — 5 июнь суратлари

    05.06.2023, 22:45

    “Барчамиз учун жиддий сигнал бўлди” — қашқадарёлик етти блогер ўз фаолиятини тугатди

    05.06.2023, 17:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Олтин йигитча” Оскар де ла Ҳоя иштирокидаги энг яхши 5 та жанг 

    Спорт | 14.09.2023, 17:42

    Тўқимачилик фабрикалари, қуллар савдоси ва елканли кемалар. “Манчестер Сити” ва “Манчестер Юнайтед” клублари логотипидаги кема рамзининг тарихи

    Спорт | 02.07.2023, 22:51

    “Мутлақо ўхшамайди”: поп қироли Майкл Жексоннинг 26 ёшли ўғли қандай кўринишга эга ва ҳозир нималар билан банд? (фото)

    Шоу-бизнес | 19.06.2023, 19:30

    Қондош дублёрлар:Фильмларда ўз эгизаги билан иштирок этувчи турк актёрлари (фото)

    Шоу-бизнес | 18.06.2023, 12:40

    Шаффоф пошнали пойабзал , шўнғишга мўлжалланган костюм: Майкл Жексон, Брандо ва бошқа машҳурлар ихтиро қилган буюмлар (фото)

    Шоу-бизнес | 14.06.2023, 19:40

    Фильмнинг 1 қисми учун юқори гонорар, шахсий автоуй: Турк актёрларининг ақл бовар қилмайдиган талаблари

    Шоу-бизнес | 12.06.2023, 13:37

    “Манчестер Сити” ёки “Интер” ҳужумчиси тарихда қолади. Бир мавсумда ҳам ЕЧЛ, ҳам ЖЧ кубогини қўлга киритган тўққиз футболчи ҳақида

    Спорт | 10.06.2023, 17:40

    Ширинликларга қарамликдан келиб чиқувчи 4 та хавотирли аломатлар

    Саломатлик | 09.06.2023, 19:30

    Том Хенкс ўзи иштирокидаги баъзи фильмларни ёмон кўриши ҳақида сўзлаб берди

    Шоу-бизнес | 09.06.2023, 10:29

    Кўз олдида онаси отасини отиб ташлаган: фожиали воқеаларни бошдан кечирган машҳур аёллар (фото)

    Шоу-бизнес | 08.06.2023, 18:48
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.